Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўҒрисида


-модда. Устама ҳақларни ҳисоблаб чиқариш шартлари


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/31
Sana18.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1599014
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31
Bog'liq
Пенсия тўғрисидаги қонун

30-модда. Устама ҳақларни ҳисоблаб чиқариш шартлари 
Устама ҳақлар тайинланаѐтган пенсиянинг туридан қатъи назар қўшиб ҳисобланади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Пенсия сўраб мурожаат этган кишиларга ушбу Қонуннинг 28-модданинг 
«а»
 ѐки 
«б» 
бандларида
назарда тутилган устама ҳақ билан бир пайтда шу модданинг 
«и» — «м» 
бандларида
 кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланади. 
(30-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-
795-сонли 
Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 
03/22/795/0963-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 


Пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича ушбу Қонуннинг 28-
моддаси 
«г»

«д»
ѐки 
«е» бандларида
назарда тутилган устама ҳақ билан бир пайтда шу 
модданинг 
«ж» — «м» бандларида 
кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланади. 
(30-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-
795-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 
03/22/795/0963-сон) 
31-модда. Ўртача ойлик иш ҳақини аниқлашнинг умумий тартиби 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, 
охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги (пенсия 
сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади.
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи ўтган йиллардаги иш 
ҳақларини пенсия тайинланадиган кундаги иш ҳақи даражасига келтириш учун Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қайта ҳисобланади.
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет 
ишланган олтмиш календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини 
олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади. Бунда пенсия сўраб мурожаат этган кишининг 
хоҳишига кўра, ишга қабул қилиш ѐки меҳнат шартномасини бекор қилиш муносабати билан 
иш кунлари сони тўлиқ бўлмаган ойлар тўлиқ ишланган календарь ойлар сифатида ҳисобга 
олинади.
Пенсия сўраб мурожаат этган киши беш йилдан кам ишлаган ҳолларда пенсияни 
ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи ишланган календарь ойлар учун 
қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини шу ойлар сонига бўлиш йўли билан 
аниқланади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Мавсумий ишларда банд бўлган ходимларга пенсиялар тайинлашда пенсияни 
ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи, ишдаги мавжуд танаффуслардан 
қатъи назар, меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили давомидаги исталган кетма-кет беш 
мавсумдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) қайта ҳисобланган иш 
ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади 
(31-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-
379-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн 
икки бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.
(31-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-
791-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2022 й., 
03/22/791/0832-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи пенсияни 
ҳисоблашнинг базавий миқдоридан оз бўлган ѐки иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар умуман 
мавжуд бўлмаган ҳолларда пенсия пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан келиб 
чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. 
(31-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-
586-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 
03/19/586/4106-сон) 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling