бўлган шахсларининг, судьяларнинг ва прокуратура органлари даражали унвонларга
(ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларининг пенсия таъминоти
Ҳарбий хизматчиларни, ички ишлар органларининг, Ўзбекистон Республикаси
Миллий гвардиясининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларини,
судьяларни ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга
бўлган
ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлаш
шартлари, нормалари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади.
Уларга ушбу Қонунда назарда тутилган асосларда пенсия олиш ҳуқуқи ҳам берилади. Бунда
ҳарбий
хизматчилар, ички ишлар органларининг, Ўзбекистон
Республикаси Миллий
гвардиясининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслари,
судьялар ва
прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимлари
пул таъминотининг барча турлари фуқароларнинг иш ҳақи сингари бир хилда ҳисобга
олинади.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: