48-модда. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш
Пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят туман (шаҳар) судига
берилиши мумкин.
VIII БОБ. ПЕНСИЯЛАРНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ
49-модда. Пенсияларни қайта ҳисоблаш шартлари
Пенсияларни қайта ҳисоблаш:
пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган
иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган
тақдирда;
ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;
Олдинги
таҳрирга қаранг.
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда;
(49-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(49-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил
22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли
Қонуни
билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
даромадлар индексация қилинган тақдирда амалга оширилади.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига
эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия
ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш
фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ушбу Қонуннинг
17-моддасида
кўрсатилган ѐшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда
амалга оширилади.
(49-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-795-сонли
Қонунига
асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й.,
03/22/795/0963-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун ана шундай ҳуқуқ пайдо бўлганидан
кейин исталган вақтда мурожаат этишлари мумкин.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(50-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли
Қонуни
билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |