Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа
Download 1.63 Mb.
|
Мева сабзавот Ғуломов
КУРТАК ПАЙВАНД
Узбекистонда ва Иттифоқимизнинг бошқа қардош республика-ларида мева кўчатлари кўпроқ куртак пайванд қилиш йўли би-лан кўпайтирилади. Маълумки, мева кўчатлари уругидан кўпайти-рилганда келгусида ҳосилга кирган мева дарахтлари ўзининг даст-лабки биологик хусусиятларини сақламайди, ёввойилашиб кетади. Бу хилдаги мева дарахтларини тикан босади, мевалари майда ши-расиз, тахир ва қуритилганда қуруқ маҳсулоти жуда оз бўлади. Кўчат куртак пайванд қилиб етиштирилганда куртаги олинадиган қаламча қайси мева дарахтидан олиб пайванд қилинган бўлса, худди ўша меванинг ўзи етишади, яъни дастлабки меванинг биологик хусусиятлари тўлиқ сақланиб қолади. Кўчатчилик хўжаликларида кўчат асосан куртак пайванд қилиш билан етиштирилади. Куртак пайванд окулировка сўзидан келиб чиққан бўлиб, грекча «окулис»— кўз демакдир, яъни бир йиллик новданинг барг қўлтиғида жойлашган кўз олиб пайванд қилинади. Узбекистон шароитида куртак пайвандни июлнинг охирги ўн кунлигидан то 15—20 сентябргача давом эттириш мумкин. Жанубий районларда эса бир оз эртароқ, шимолий зоналарда куртак пайвандни ёппасига 1 августдан бошлаб қилиш мумкин. Ёнғоқ июнь-июль ойларида, ҳурмо апрелдан сентябрнинг бошларигача пайванд қилинади. Шредер номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий ишлаб чиқариш бирлашмасиининг илмий ҳодимлари ва Мутахассислари томонидан куртак пайванд- нинг прогрессив усуллари ишлаб чиқилди ва бунинг энг қулай м.уддатлари аниқланди. Август ойида қилинадиган пайванд уйқуда ётган куртакни пайвандлаш дейилади, баҳордагисини, яъни март ойида куртак уйғонмасидан олдин килинадиган куртак пайванд ўсувчи куртакни пайвандлаш дейилади. Август ва сентябрь ойининг биринчи ярмида пайванд қилинган кўзлар келаси йил баҳорда ўсади ва ундан кузда бир йиллик кўчат етилади. Куртак пайванд август ойидан олдинроқ қилинса, у тез уйғониши мумкин. Баъзи сабабларга кура бундан ҳам эртароқ пайванд қилинса, ундан новда ўсиб чиқа бошлайди. Бундай ҳолларда новда кеч кузгача яхши чиниқиб етилиши учун унинг учини чилпиб қўйиш зарур. Кўп йиллик кўзатишлардан маълум бўлишича, олма июнь ойидан сентябргача куртак пайванд қилинса, яхши самара беради, яъни бунда кузгача кўчатларнинг бўйи 1 м га етиб қолади. Июль ойида қилинган куртак пайванд айниқса яхши тутади. Хоразм областида, Қорақалпоғистон Республикаси зоналарида айрим йиллари қиш қаттиқ бўлиб, сентябрнинг бопйларида қилинган пайванд яхши тутмай қолиш ҳоллари учраб туради. Шунга кўра, мазкур зоналарда куртак пайвандни асосан август ойида ўтказиш тавсия қилинади ва шу била'н бир қаторда, баҳор ва ёзда тутмай қолган ниҳолларни қайта пайвандлаш йўли билан гектаридан олинадиган олма кўчатлари сонини анча ошириш: мумкин. 1970 йилларгача ёзги куртак пайванд жуда кам қилинарди. 1975 йилдан бошлаб кўчатчилик хўжаликларида куртак пайванд қилиш кенг кўламда қўлланила бошланди. Ёз ва баҳорда хурмо, шотут кўчатларини, қисман эса олма кўчатларини кўпайтиришда куртак пайванддан фойдаланилади. Кейинги йилларда пакана пай-вандтагларнинг кўпайиши, ёнғоқ, бодом, хурмо кўчатларига бўл-ган талабнинг ортиб боригаи май ва июнь ойларида куртак пайванд ^илишнинг анча кенг қулоч ёйишига сабаб бўлди- Пайвандтаг кў-чатлар кузда она туплардан ажратиб олиниб, тайёрланган ерга тезда экилса, уларнинг илдиз системасида каллюс пайдо бўлиб, пайвандтаглар ерда яхши жойлашиб, баҳор бошлаииши билан кур-таклар бир текис ўса бошлайди. Кузда ер бетига яқин жойлашган пакана пайвандтаглар илдизининг совуқ урмаслиги ҳамда ерда нам сақлаш мақсадида экилган пайвандтағлар атрофига 1—2 см қалинликда яхши чириган гўнг ёки дарахт қипиғи ташлаб қўйиш яхши самара беради. Бундан ташқари, пакана пайвандтаг етиштириладиган она боғларда пайвандлаш учун куртак олинадиган кўчатларнинг тагига, юқорида айтилганидек чириган гўнг ёки да-рахт қипиғи солинса, илдизини совуқ урмайди ва тупроқда нам яхши сақланади. Кўзда экилган ниҳоллар яхши парвариш қилинса, баҳорда яхши ўсиб ривожланади. Шунга кўра, май-июнь ойларида вегетатив усулда кўпаювчи пайвандтагларга ҳам куртак найванд қилиш мумкин. Куртак пайванд қилиш, ҳар бир пайвандтаг пўстлоғининг кўчишига қараб табақалаб олиб борилади. Кузда олмазор, ёнғоқзор, бодомлар каби она боғларда ҳам, бир йиллик новдалар кучли ўсиб, барг қўлтиғида куртаклар яхши шаклланади. Ёзги куртак пайванд қилиш техникаси худди август-сентябрь ойларида куртак пайванд қилишдан фарқ қилмайди. Фарқи шундаки, май июнь ойларида пайванд қилинган куртакдан 15—20 кундан кейин новда ўсиб чиқа бошлайди, август-сентябрь ойларида қилинган куртак пайванддан эса келгуси йилнинг баҳорида новда ўсиб чиқади. Пайванд қилинганидан 15—20 кун ўтгач куртак билан пайвандтаг яхши бирикади, шу вак.тда кўчатнинг пайванд к.илинган куртакдан юк.ори қисми шу куртакка так.аб ўткир боғ кайчида қирқиб ташланади. Шунда куртакни пайванд қилишда боғланган поли-этилен плёнка ҳам бир йўла олиб ташланади, бу пайвандланган куртакдан новда тез ўсиб чиқчшига ёрдам беради. Вегетатив усулда кўпайтирилиб, май-июнь ойларида пайванд қилинган кўчатлар-нинг бўйи кузгача 70—80 см га етади. Одатда, май-июнь ойларида пайванд қилиш натижасида паст бўйли кўчатлар жойида қолдирилади ва иккинчи йили шу ерда уларгашакл бериб ўстирилади. Иккинчи йили кўчатлар яхши шохлайди ва кузда бўйи 150—160 см-га етади. Кўчат етиштиришда бу усул қўлланилганида вақтдан бир йил ютилади. Май-июнь ойларида пайванд қилипган куртаклар айрим сабабларга кўра тутмай қолса, август ойида уларга уйқуда ётган куртак қайта пайванд қилинади. Шунда гектаридан олинадигаи кўчатлар сони анча ортади, бу эса ҳосилга барака киритади. Куртак пайванд қилишни аввал данакли мевалардан бошлаш керак, чунки данакли мева пайвандтаглари уруғли мева пайвандтагларига нисбатан кучлироқ ўсиб, барвақт етилади. Меваларни пайвандлашда олдин эрта пишар навларни, кейин ўрта пишар ва ундан кейин кеч пишар навларни пайванд қилиш тавсия қилинади. Пайванд қилиш даврида махсус кўчатзор дафтари тутилиб, унга қайси навдан, ким, қачонва неча дона пайванд қилингани ёзиб борилади. Кўчатзорда (биринчи дала) етиштирилаётган пайвандтагларнинг диаметри 0,8—1,0 см ни ташкил қилиши керак. Айрим етишмай қолган пайвандтаглар эса август бошида эмас, балки керакли агротехника тарбирларини қўлланиб августнинг охирларида пайвандланиши зарур, Ўзбекистоннинг ҳамма областларида куртак пайванд асосан 25 июлдан бошланади. Олма, беҳи, нок, гилос, олхўри, шафтоли каби меваларни 15—20 сентябргача куртак пайванд қилиш мумкин. Куртак иайванд қилишдан 4—5 кун олдин пайвандтагларнинг ер бетидан 20 см юқорида жойлашган ён шохлари ўткир боғ қайчида қирқиб ташланади, латта билан арти-лади. Кейин пайвандтаглар ўсаётган қатордаги кесаклар ариқларга суриб туширилади ва кетма-кет иайванд қилинадиган пайкал суғорилади. Бу кўз солишдан олдин пайвандтаг қобиғи (пўстлоғи)нинг яхши кўчишини таъминлайди. Ер етилиши билан дарҳол куртак пайванд қилишга киришиш лозим Бу даврда кун иссиқ бўлганлиги сабабли пайвандлашни эрталабдан то соат 11 гача ва кундузи 3—4 дан то қоронғи тушгунча давом эттириш керак. Пайвандлашни икки киши бажаради. Бир киши пайванд қилади, иккинчиси пайвандланган куртакларни кетма-кет полиэтилен плёнка билан боғлаб кетади. Кейинги йилларда кўпчилик кўчатчилик хўжаликларида пайвандланган куртакни боғлашда полиэтилен плёнкадан фойдаланилмоқда. Бу, бошқа бойлаш материалларига, масалан, чипта, толнинг пўстлоғига нисбатан ўзининг бирмунча афзалликлари билан фарқ қилади. 1 г яхши чипта билан 1000 та куртак боғланса, шунча полиэтилен лента билан 4—5 минг тагача к уртакни боғлаш чиптаники эса шунга мувофиқ 35—40, 1,2 см бў-лиши керак. Агар чипта ишлатиладиган бўлса, улар 1—2 кун ивитиб қўйилади. Полиэтилен лента эса нвитилмасдан ишлатилади. Бундаи ташқари, полиэтилен лента чўзилади, чипта эса чўзилмайди. Данакли мева пайвадтагларга пайванд қилин-андан кейин ер суғорилса, унинг танаси йўғонлашади, бунда агар плёнка боғланган бўлса; у узилмасдан бемалол чўзилаверади, чипта бўлса пайвандтагни сиқиб қўяди. ^ 15-расм.Пайванд қилинган куртакни боғлаш. Куртак пайвандлангандан 10 — 12 кун ўтгач уларнинг тутган тутмаганлиги текширилади. Куртак чипта билан боғланган бўлса, пайванд қилинган томоннинг қарама-қаршисидан ўткир боғ пичоғида у албатта бўшатиб қўйилиши шарт. Акс ҳолда, кучсиз шамол таъсирида пайвандланган жойнинг устки қисми синиб кетиши мумкин. Полиэтилен плёнка билан боғланган пайвандтагни бешолти кун кейинроқ қирқиш мумкин. Полиэтилен плёнканинг куртакни боғлашдаги қулайлик томонларини ҳисобга олиб, унинг янги-янги хиллари, яъни арзон, пишиқ, маълум вақтдан кейин боғланган жой қуёш нури таъсирида парчаданиб кетадиган хиллари катта-катта майдонларда синовдан ўтказилмоқда ва яқин йиллар ичида улар ишлаб чиқаришга кенг кўламда жорий қилинишига шак-шубҳа йўқ. Чунки бу хилдаги плёнкаларнинг оддий плёнкалардан афзаллик томони шундаки, биринчидан арзон, масалан 1 кг плёнкадан узунлиги 25—30, эни 1,0 — 1,2 см келадиган 3000—3500 дона ленталар тайёрлаш мумкин. Иккинчидан, у қуёш нурида чўзилиб секин-аста дарз кетган-га ўхшаб парчаланади, пайвандтаг танасини сиқламайди. Ваҳоланки, куртак пайванд оддий илёи- 16-расм. Уруғдан ка боғичлар билан боғланганидан кейин 12—14- етиштирилган 2 йил-куни плёнкани боғ пичоғида қирқиб бўшатиш керак. Агар ҳар гектарда 51 минг дона пайвандтаг бўлса, бир ишчи кунига 3000 дона боғич лентани бўшатиши лозим, бу унинг бир кунлик нормасидир. Бир ишчига тўланадиган иш ҳақини ҳисобласак, у 3 сўм 90 тийинга тўғри келади. Бир гектар ердаги пайвандтаг боғичини қирқиб чиқиш учун 17 ишчи-куни ёки 66 сўм 30 тийин талаб қилинади. Ҳисоб-китоблардан кўриниб турибдики, қў.ёш нури таъсирида парчаланадиган нлёнка ишлатилганида ҳар гектар кўчатзордаги боғични бўшатиш учун 66 сўм 30 тийин пул тежаб қолинади. Бундан ташқари, пайванд қилиш даврида қанчадан-қаича ишчи-куни бекорга сарфланиб, хўжаликка зарар етказилади. Қуёш нурида парчаланадиган полиэтилен плёнкаии май-июнь ойида куртак пайванд қилишда ишлатиш тавсия қилинмайди. Чун-ки бу даврда пайванд қилинганида 15—20 кун ўтиши билан пай-вандтагнинг суянчиғи билан плёнка ҳам кирқиб ташланади. Шу-нинг учун қуёш нури кўпроқ ва давомли бўладиган зоналардагина янги полиэтилен плёнкадаи фойдаланиш яхши самара беради. Куртак пайванд қуйидаги тартибда амалга оширилади. Иайвандчи ниҳолчани ердан 4—5 см баландликда пайванд пичоги билан «Т» симон шаклда чизиб, пичоқнинг орқа томонидаги суякчаси билан пўстлоқни бир оз очиб, 2—2,5 см узунликда олдиндан ке-сиб тайёрланган новдадан куртакни кесиб олиб «Т» шакли ичига жойлаштиради, сўнгра икки қўлнинг кўрсаткич бармоғи билан пўстлоқнинг усти зичланади. Куртак қанчалик юпқа қилиб олинса, шунча яхши. Иккинчи киши плёнкани ўнг қўли билан ўраб, чап қўли билан босиб турган ҳолда, куртакни сиқиб ўрайди ва икки тугун билан тамомлайди. Куртак боғланаётганида кўзкуртак кў-риниб туриши зарур. Моҳир пайвандчи кунига 700—1500 та ва ундан кўп куртакни пайвандлаши мумкин. Пайвандчининг кетидан боғловчи бир қадам орқада юриши керак, акс ҳолда пайванд қилинган кўзлар «шамоллаб» қуриб қолиши мумкин. Пайвандланган кўчатлар яна бир марта суғорилади. Орадаи 10—12 кун ўтгандан кейин уларнинг тутган-тутмаганлиги биринчи найвандланган пайкалдан бошлаб текширилади. Тутган куртакнинг барг банди шамол таъсирида ёки қўл теккизиш билан ерга тушиб кетади ва тутгаи куртак кўкишроқ бўлади. Тутмаган куртакнинг барг банди куртакка ёпишиб қуриб қолади- Тутган куртакларнинг қарама-қарши томонидан плёнка бўшатиб қўйилади. Тутмаган куртакларнинг қарама-қарши томонига қайта пайванд қилинади ва кейинчалик иайванд яхши тутиб кетгач боғичи бўшатиб қўйилади. Сентябрнинг биринчи ярмида кун-лар август ойига нисбатан анча салқин бўлиши сабабли пайвандуст билан пайвандтаг тезда бирикиб кетмайди. Шунинг учун ҳам сентябрь ойида пайвандлаиган кўзларнинг боғичини баҳорда қирқиш тавсия қилинади. Пайванд пичоғи ва бошқа асбоблар ишлатишдан олдин доим чархланиши зарур. Акс ҳолда, иш сифатсиз бўлади. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling