Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


Download 1.63 Mb.
bet17/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

А б
17-расм. Пайваидтагни баҳорда қирқиш:
А — нотуғрн кесилган куртак; б — тугрн кесилгав куртак.

Сурхондарё ва Наманган областларида олиб борилган кўп йиллик кузатишлардан маълум бўлишича, хурмо кўчатларини баҳорда куртак пайванд қилиш энг қулай муддат ҳисобланади, яъни баҳорги пайвандлашда уларнинг 50—90 проценти тутади.
Шарқ хурмоси куртакларининг кўклаши жуда узоққа — 1,5—2 ойга чўзилади. Буни бир оз тезлаштириш мақсадида пайвандланган кўчатлар куртакдан 10—15 см юқорироқдан кесиш яхши самара беради.
Ўзбекистон шароитида Кавказ, Вергин хурмосидан ташқари, Шарқ хурмоси уруғидан ҳам пайвандтаг сифатида фойдаланиш мумкин. Кавказ хурмосининг 5 кг 'мевасидан ўрта ҳисобда 2 кг гача уруғ олинади (7,0—7,2 минг дона уруғи 1 кг келади).
Кавказ ва Вергин хурмоларининг уруғи униб чиқиш хусусиятини икки йилгача, Шарқ хурмоси эса атиги бир йилгача сақлайди. Хурмо уруғлари 5—8° температурада 50 — 60 кун стратификация қилиниб, март ойида экилади.
Ёнгоқни куртак иайванд қилиш бошқа мева дарахтларииикидан бир оз фарқ қилади. Бунинг учун Бекичев пичоғида 2—2,5 см йўғонликдаги ёнгоқ новдасидан ҳалқа шаклида куртак пўсти билан кесиб олиниб пайванд қилинади. Пайвандустнинг пўстлоғи ҳам доира шаклида кесилиб, унинг куртакка қарама-қарши томони узунасига тилинади. Ҳалқадан кесиб олинган пўстлоқ жуда эҳтиётлик билан новдадан ажратилади. Новдадан куртаги билаи ажра-тилган пайвандуст тезда пўстлоғи кесилган пайвандтагка уланади, уланган жой боғ мойига ботириб олинган дока билан зичлаб бойланади Пайвандтаг билан пайвандуст бир-бирига тенг бўлиши керак. Ҳалқасимон найча куртак пайвандустнинг узунлиги ўрта ҳисобда 3 см га тўғри келади.
Ёнғоқ кўчатини кўпайтиришда кўзнинг узунлиги 2,9 см, эни 1,7 см қилиб пайвандуст қаламчадан қирқиб олиниб худди шу катта-кичикликда пайваидтаг пайванд пичоғида қирқилиб, шу ерга кўз қўйилади ва полиэтилен плёнка билан зичлаб бойланади.
Пайванд қилинганидан кейин орадан икки ҳафта ўтгач, тасма олиб ташланади. Келаси йил баҳорда кўкарган кўчат пайванд қилинган жойнинг устида 15 см қолдириб кесиб ташланади ва кур-такдан ўсиб чиққан ниҳолча парвариш қилиб ўстирилади.
Уруғдан униб чиққан бир йиллик ёнғоқ кўчатининг бўйи ўрта ҳисобда 25—30 см га етади. Биринчи йили ер бетига яқин жойлашган илдиз қисми. йўғонлашади пастки қисми эса тупроқнинг пастки қатламларига тарқалмасдан тик ўсади. Биринчи йили ёш ниҳолнинг ер устки қисми пайванд қилиш учун яхши етилмайди. Иккинчи йили жойида қолдирилган уруғ ниҳолларнинг бир йиллик новдаларидан янги новдалар ўса бошлайди. Икки йиллик новдаларга пайванд қилинганида бир йиллик новдага нисбатан яхши тутмайди. Шунинг учун баҳорда уруғдан чиққан ниҳолларнинг илдиз бўғзидаги новда боғ қайчида кесиб ташланади. Бу новдадан бир йиллик сурх новдалар ўсиб чиқади. Булардан битта бақуввати қолдирилиб, бошқалари аста-секин чўгиртак қолдирмай кесиб ташланади. Бир йиллик повдага пайванд қилинган куртак яхши тутади.
Пайванд қилинганидан кейин икки ҳафта ўтгач, бойланган тасма олиб ташлаиади. Пайвандтаглар шу ердан кўчирилмай қолдирилади. Келгуси йили баҳорда куртаклар уйғониш олдидан куртак пўстлоғи жойлашган ерига тақаб пайвандтагнинг юқори қис-ми кесиб ташланади. Пайванд қилинган куртакдан маданий новда ўсиб чиқади, мана шу новдани парваришлаб кўчат етиштирилади. Суғориладиган ерларда икки яшар, лалмикор ерларда эса бир яшар пайванд қилинган ёнғоқ кўчатларини экиш тавсия этилад»; Йнғокни пайваид килишда ҳам полиэтилен плёнкадан фойдаланиш тавсия қилинади. Шредер номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий ишлаб чиқариш бирлашмасининг Бўстонлиқ фи-лиалида бодом кўчатлариии жадал усулда етиштириш агротехникаси ишлаб чиқилган.
Бодом уруги ердан униб чиқиши билан ниҳолчалар тезда авж олиши учун яхшилаб парваришланади. Етиштирилаётган ни-ҳоллар май ойининг охирн, нюнь ойииинг бошларида қаламдек бўладй, бу ниҳолларни пайванд қилиш мумкин. Куртак пайванд-. дан ўсиб чшдан кўчатларнинг бўйи кузгача бир метрга етади. Бундай кўчатлардан лалмикор ерларда бодомзорлар барпо қи-лишда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Баҳорда дарахт танасида шира ҳаракати бошланиши билан март ойида тутма.й қолган пайвандтагларга кўз солинади. Куртак уйғонганидан кейин пай-вандланганда у яхши тутмайди. Катта ёшдаги дарахтларнинг фақат бир йиллик новдаларига куртак пайванд килиш мумкин. Пай-вандланган кўчат боққа экилганидан кейинги йили айрим сабабларга биноан синиб, пайваидтагдан ёввойи новдалар ўсиб чиққан. бўлса, битта дарахтда бир неча мева нави ўстириш мўлжалланса. бир йиллик новдаларга куртак пайванд авгўст ойида қилинади, Келгуси йил баҳорда дарахт танасида шира ҳаракати бошланиши билан куртакка тақаб новданинг устки қисми қирқиб ташланади. Томорқаларда ва битта-иккита дарахт экилган ерларда олма, беҳи, нок каби меваларни кўпайтиришда битта дарахтга бир неча нав дарахтдан куртак тайёрлаб пайванд килиш мумкин.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling