Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа
Мавзу 10. Куртак пайванд қилиш муддатлари ва техникаси
Download 1.63 Mb.
|
Мева сабзавот Ғуломов
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.Пайванд қилиш муддатлари. ПАЙВАНДТАГ ЕТИШТИРИШ
9. Мавзу 10. Куртак пайванд қилиш муддатлари ва техникаси
Режа : 1. Пайвантаг етиштириш. 2. Куртак пайванд. 3.Пайванд қилиш усуллари. 4.Пайванд қилиш муддатлари. ПАЙВАНДТАГ ЕТИШТИРИШ Пайвандтаг кузда — октябрнинг иккинчи ярмидан бошлаб кўчатзорнинг биринчи даласига экилади, бирор сабабга кўра экил-май колганларини эрта баҳорда — февраль ва март ойларида куртаклари бўртмасдан олдин экиш керак. Пайвандтагларнинг би-ринчи, иккинчи ва учинчи сортлари алоҳида-алоҳида экилади. Уларни аралаштириб юбориш яраМайди. Акс ҳолда . кўчатлар паст-баланд бўлиб, улар турли даврда пайвандланади. Бунда пай-вандчи. ва бойловчи мутахассислар белгиланган кундалик планни бажара олмайдилар ҳамда пайвандтаглар бир текисда етишмаган-лигидан бир пайкалдаги қаторлардан улар бир неча марта юриб ўтишига тўғри келади. Шунинг учун пайвандтагларнинг бир текис етилишини таъминлаш ва бир вақтда куртак пайванд килиш учун сортларга ажратилган пайвандтаг қаторларн ораси 75—80 см, туп-лар ораси 25—30 смдан бўлиши керак. Экишдан олдин пайванд-таглар яхшилаб текширилади, илдизининг шикастланган қисми ке-сиб ташланади, кейин илдизи чиринди аралаштириб тайёрланган аталага ўхшаш суюқликка ботириб олинади. Бу суюқлик янги экил-ган кўчатлар учун дастлабки озиқ ҳисоблаиади. Акс ҳолда кўчат-лар экилгунча майда илдизчалари шамоллайди. Катта майдонлар-да пайвандтаглар қаламча экадиган машиналарда, кичик участка-ларда эса қўлда экилади. Қўлда икки киши экади. Буларнинг бири симга қўйилган белги рўпарасида белкуракда чуқурча қазиса, ик-кинчиси шу чуқурга илдиз бўғзини ерга бараварлаб чиқади/Чуқур қазиган киши унга қўйилган пайвандтаг илдизини тупроқ билан кўмиб чиқади. Кузда экилган кўчатларни совуқдан сақлаш учўн ил-диз бўғзидан 2 см юқорилатиб тупроқ тортилади. Кўчатлар бир-би-ридан баравар узоқликда бўлиши керак. Кўчатлар бир текис экили-ши учун режа сими тортилади. Уларни кузда ёки баҳорда экишдан қатъий назар, дарҳол окучникда ариқ олиб кетма-кет суғориш ке-рак. Ана шунда бехато кўкаради. Ёзда кўчатлар 8—10 марта, ен;-гил тупроқли ерларда ўрта ҳисобда 13—15 марта суғорилади, сўнгра ер юмшатилади, ёзда кўчат қатор оралари бегона ўтлар-дан тозаланади. Биринчи августгача пайвандтагларнинг йўғонлиги қаламдек (0,8—1,0 см) бўлиши лозим; Тупроқ шароити ҳамда ўси-шига қараб пайвандтаглар 2—3 марта ўғитланади. Кўчатлар тут-ганидан кейин орадан бир ой ўтгач биринчи марта, уч-тўрт ҳаф-тадан кейин иккинчи марта ўғитланади. Ҳар сафар гектарига 100 —120 кг дан аммиакли селитра сарфланади. Пайвандтаглар кучсиз ўсган ерлардаги кўчатлар учинчи марта ўғитланади. Данакли мевалар кўчати бир марта, зарур бўлса икки марта ўғитланади. кўчагларнинг ҳаддан ташқари йўғонлашишига йўл қўймаслик керак. Пайвандтагларни куртак пайванд қилишга тайёрлаш. Куртак пайванд қилишдан 4—5 куи олдин пайваидтаглар танасининг ер юзидан 15—20 см баландликдаги қисми ўткир боғ пичоғида ён шохчалардан яхшилаб тозаланади ва латта билан артилади, қатор-даги кесаклар ариқ ичига туширилиб, пайванд қилинадиган участка кетма-кет суғорилади. Пайванд қилишдан олдин суғорилганида пайвандтаг танасида сув юриши ҳамда пўстлоқнинг кўчиши тезлашади. Пайвандтагларнинг куртак пайванд қилингунича нормал ўсиши ер олдиндан пухта тайёрланишига боғлиқ. Айрим хўжаликлар-да пайвандтаг экиладиган ерлар, одатда 25—27 см чуқурликда ҳайдалади ва уруғли мева кўчати пайвандтаглари ёки данакли мева уруғлари экилади. Масалан, олма уруғидан етиштирилган бир йиллик пайвандтаг кўчатлари илдизинииг узунлиги 25—30 см ни ташкил этади. ЭкишЪлдидан кўчатлар илдизининг учи кесиб ташланади. Куртак пайвандга киришишдан олдин ўтказиладиган ташкилий ишлар. Куртак пайвандни бошлашдан олдин баъзи ташкилий ишларни ўз вақтида амалга ошириш керак, шундагина пайвандлаш ишлари қисқа муддатда сифатли бажарилади. Бунинг учун дас-таввал етарли миқдорда пайвандчи ва бойловчи мутахассислар тайёрланиши керак, куртак пайванд қилиш учун етарли миқдор-да пайванд пичоғи, боғ пичоғи, ток кайчи, қайроқ, тасма, латта, челак, полиэтилен плёнка, махсус дарахтлар шох-шаббасидан қаламча тайёрлаш учун узун ёғочга ўрнатилгаи «ҳаво» кайчиси, етарли миқдорда тахтачалар, қора қалам, юмшок эгилувчан сим, кўчатзор дафтари каби материаллар олдиндан тайёрлаб қўйшшши лозим. Кўчатчилик хўжалигида маълум мақсад ва план бўлиб, ун-да қаердан қандай қаламча олиб келиниши белгиланган бўлади. Каламча тайёрлаш учун махсус шахслар ажратилади. Улар ўз вақтида, етарли миқдорда планда белгиланган мевалардан қалам-ча тайёрлаб беришлари керак. Мева турлари ва навларини кўпайтиришда авлат планига қатъий амал қилиш зарур. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling