Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


Download 1.63 Mb.
bet51/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

ХУРМО НАВЛАРИ
Томопан — Сурхондарё областида экиш учун районлашти-рилган нав. Дарахти катта бўлиб ўсади, совуцца чидамли, меваси йирик (400 г). Пўсти к.алин, ялтироқ, эти серсув, толали, тўла пишгаида нордон мазаси йўг^олади. Бу нав кўпинча чангланмасдан мева тугади. Шунинг учун кўпчилиги уруғсиз бўлади. Ноябрнинг иккинчи ярмида пишади. Меваси 2—3 ой сақланади, ташишга чи-дамли, серҳосил. Бир тупидан 150 кг ва ундан ортиқ ҳосил оли-нади. Меваси ейилади, қуритилади ва ундан цукат (шакарланган мева) тайёрланади. Бу дарахт зараркунанда ва касалликлар билан зарарланмайди.
Зенжу-мару — Сурхондарё областида экиш учун районлаш-тирилган нав. Бошқа хурмо навларини яхши чанглайди. Новдаси қора рангда. Мевасининг ўртача вазни 100—120 г, юмалоқ, чўзиқ-юмалоқ. Мевасида уруғи кўп бўлиб, ўсиш даври 220—230 кун да-вом этади. Кўчати экилганидан кейин 3—4-йилдан бошлаб ҳосилга киради. Тўлиқ ҳосилга кирганда ҳар тупидан 50—60 кг дан хурмо олига мумкин. Совуққа анча чидамли, мевасини 2—3 ой сақлаш мумкин- Меваси таркибида 12—17,5 процент шакар ва 0,13—0,16 процент кислота бор. Бу навни Фарғона водийсида ҳам кўпайти-риш мумкин.
"Ўзбекистон пионери — Сурхондарё областида кўи тарқал-ган. Совуққа чидамли — 20° совуқдан ҳам зарарланмайди. Мева-си ўртача йирик, вазни 105—135 г, таркибида 21,5 процент ша-кар, 0,03 процент кислота бор. Ноябрнинг биринчи ярмида пиша-ди. Ҳосилдорлиги ўртача, ҳар тупидан 25—30 кг дан ҳосил оли-нади (XVIII рангли расм, 1).
Хиакуме — меваси йирик, юмалоқ, сирти мум ғубор билап қопланган бўлиб, оч қизил рангда, пишганда тўқ қизил рангга ки-ради. Уруғли мевасининг эти тўқ жигарранг ва ширин, уруғсиз ме-васи оч қизил рангда ялпоқ. Тўлиқ пишгунча эти нордон бўлади. Меваси октябрь охирида пишади. Териб олингандан кейин бузил-май яхши сақланади. Мазаси яхши. Гули четдан чангланади. (XVIII рангли расм, 2).
Денов ширин нави — академик Р. Р. Шредер помидаги боғ-дорчнлик, узумчилик ва виночилик нлмий текшириш институти-нинг Денов тажриба станциясида Б- С. Розанов ва Н. Г. Ширяева томонидан чиқарилган. Дарахтларининг бўйи 6—7 м га етади. Ме-васи йирик, терилгандан 20—-30 кундан кейин истеъмол қилина-ди. Таркибида 25 ироцент шакар ва 0,12 процент кислота бўлади. Солкаш, ҳосил қилган йилп ҳар тупидан 100—150 кг дан ҳосил олинади. Сурхондарё области ва Фарғона водийсида экиш учун районлаштирилган.
ЕНҒОҚ
Урта Осиёда асосий ёнғоқзорлар тоғ ёнбағирларида жойлаш-ган. Энг катта ёнғоқзорлар Қирғизистоннинг жанубий тоғларида бўлиб, 30 минг гектардан ортиқ майдонни эгаллайди.
Ёнгоқ Закавказьеда, Молдавияда, Дрим, Шимолий Кавказда, Украннада ва Иттифоқимиз Европа қисмининг айрим районларида ўсади. СССРдан ташқари, Болқон ярим оролида, Эрон, Туркия, Афгопистон, Покистон, Хитой, Корея ва Японияда, шунингдек, Гарбпй Европада, Америка Қўшма Штатларида ҳам ёигоқзорлар бор.
Кигоқ дарахти жуда баланд бўйли бўлиб, шох-шаббаси шарси-мон ёки кенг пирамида шаклида. Гуллари бир уйли, икки жинсли. Эркак гуллари, яъни кучаласп ўтган Йилги новдаларда тўп-тўп бў-либ, урғочи гуллари эса янги новдалар учида биттадан ёки бир нечтадан, баъзан тўп-тўп бўлиб жойлашади. Апрель охири — май ойи бошларида гуллайди. Чангчи ва уруғчи гуллари битта дарахтда бўлиб, бирин-кетин етилади. Камдан-кам ҳолда ҳар иккала гули бир вақтда етилади. Шунинг учун ёнғоқ ўзидан чанглана олхмайди, асосан шамол воситаеида чангланади.
Меваси 10 сентябрдан пиша бошлайди. Мевалари йириклиги, пўстининг қалинлиги, мағзининг тўлиқлиги, мағзи таркибида ёғ кўплиги, пишиш даврининг ҳар хиллиги билан бир-биридан фарқ қилади.
Нам етарли бўлган ҳар хил тупроқли ерларда ҳам ёнғоқ да-рахти яхши ўсаверади.
Енғоқ иссиқсевар ўсимлик, совуққа нисбатан чидамли, 25° совуқдан зарарланади. Эрта баҳорда кўкара бошлайди. Усув даври 165—210 кун давом этади. Ёнғоқ уруғидан ва пайванд қилиш йў-ли билан кўпайтирилади.
Уруғдан чиққаи ёнғоқ 8—10 йилда, пайванд қилинганлари эса 5—6 йилда ҳосилга киради. Дарахти солкаш. Ҳосилга кирган дарахтдан 100—150 кг дан, айрим тупларидан 500 кг гача ҳосил олинади. Ёнғоқ 300—400 йил яшайди. 50—60 ёшида энг кўи ҳо-сил беради.
Мевасининг вазни 2,5—20 г гача етади, ундан 25—70 процеит мағиз чиқади. Мағзи таркибида 56—78 процент ёғ бўлади. Ёнғоқ-нинг хом мевасида С витамин миқдори на-ьматакдагига нисбатан 3—5 марта кўп бўлади. Кўк қобиғида 25 процентгача таннид бор. Ундан қора бўёқ ва ошловчи экстрактив моддалар олишда фойдаланилади.
Ёнғоқ дарахтининг ёғочи мебель ишлаб чиқариш саноатида энг қимматли материал ҳисобланади.
Ёнғоқ баргида эфир мойлар ва алкалоидлар бўлади. Уруғдаи униб чиқиш қобилиятшю фақат бир йил сақлайди. Ёнғоқ дарахти узоқ яшаши, танасининг йирик ва баланд бўйли бўлиши билан бошқа мева дарахтларидан фарқ қилади.
Куртак пайванд қилинтан кўчатларп 1 — 2 ёшлигида доимий жойга ўтқазилади. Ёнғоқ кўчатларини ўтқазиш учун тоғ ён бағ-рининг шимолга, шимоли-шарққа ёки шимоли-ғарбга қараган қия-ликлари танланади. Тошкент областида ёнғоқ денгиз сатҳидан 1500 метргача баландликдаги тоғ ён бағирларига, республикамиз-нинг жанубий областларида эса 2000—2500 метргача баландлик-даги ёи бағирларга экилади. Кнғоқ экиш учун тоғ ёнбағирлари зинапоя шаклида супача қилиб текисланади. Кўчат ўтқазиладиган чуқурчалар 80x80 см ҳажмида қазилади ёки кўчатлар плантаж плуг билан олинган эгатларга ўтқазилади. Ёнғоқни кузда ёки эрта баҳорда экиш керак. Ёнғоқ дарахтларига ўзгарган лидер система-сида шакл берилади. Танасида бир-биридан 30—50 см узоқда жой-лашган 6—10 та асосий шох қолдирилади.
Кнғоқ Узбекистондаги барча суғориладиган районларда эки-лади. Тогакент область Бўстонлиқ районининг қияликларида кат-та майдонларда ёнғоқзорлар учрайди. Бу ердаги ёнғоқзорлар нав таркибининг яхшилиги билан бошқа ёнғоқзорлардан анча фарқ қилади. Маданий ёнғоқ сунъий танлаш йз>ли билан ёввойи 6'нғоқдан етиштирилган. Ёнғоқнинг 50 га яқин хили бор.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling