Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


Download 1.63 Mb.
bet59/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

Қора олу — жайдари олхўри нави — дарахтлари катта. совуқ-қа, касалликларга, цургоқчиликка ва зараркунандаларга чидамли, 3—4 ёшида ҳосилга киради. серҳосил. Меваси ўртача йирик, юма-лоқ-овал шаклда, тўқ бинафша рангда, сентябрь ўрталарида пи-шади. Эти тиғиз, серсув, яшил саргиш. Мазаси ширин-нордон. Сақлашга ва ташишга чидамли. Мевасидан компот, мураббо тай-ёрланади ва қоқи қилинади.
Осеняя Галяя — йирик мевали, аъло сифатли олхўри нави. Дарахтлари катта бўлади, совуққа чидамли, маҳаллий шароитга мослашган. Зараркунанда ва касалликларга чидамли. Меваси-нинг ўртача вазни 45—50 г, юмалоқ, оч жигар рангда. Эти қа-лин, тўқ сариқ, майин ўртача серсув, лаззатли. Меваси ейилади ва энг яхши сифатли компот тайёрланади. Серҳосил, ҳар йили ҳосил олинади.
Персиковая — В. И. Мичурин чиқарган олхўри нави. Мева-сининг шакли юмалоқ, юмалоқ-тухумсимон ранги сариц-кўк, ўрта-ча вазни 35 г. Данаги этидан яхши аисралади, меваси август охири— сентябрь бошида пншади. Дарахтлари ер ости суви юза жойлашган ерларда яхши ўсмайди, ҳосили ўртача.
Анна шпет — республикамизнинг барча областларида экиш учун районлаштирилган нав. Кечпишар, хўраки, совуқка чидамли-лиги ўртача. Экилгандан кейин 4-йили ҳосилга киради". Меваси йирик, гомалоқ, бинафша рангда, пўсти остида жуда кўп қизғяш нуқталар бўлади. Эти кўкимтир, тўқ сариқ, ширали, майин-ширин, мазаси яхши, данаги этидан алфалади. Меваси сентябрда пишади, яигилигида ейилади ва консерва қилинади.
Венгерка Ажанская нав олхўри — ўртача катталикда ўсади, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, меваси йирик, тухумси-мон. бинафша рангда. Эти ширин, ҳушбўй, қуритиш ва консерва қилишга.яроқли, серҳосил, меваси август ойида пишади.
Яшил Ренклод —феспубликамизнинг барча областларида экиш учун раионлаштирилган нав. Дарахтлари катта.сийрак шох-шаббали. Совуққа чидамсиз, кўчати экилгапдан кейин .54 ёшли ҳосилга киради. Мевасининг ўртача вазни 35—40 г, юмалоқ, яшил, қуёшга қараган томони бйр оз қўнғир-пушти рангда, августнннг иккинчи ярмида пишади. Эти сарғиш-яшил, тигиз ва майин, жуда, серсув ва хушхўр, меваси • янгилигида ейилади ва конеерва қилинади..
Япон олхўриси — жанубий Хитой ва Симона олхўриси ҳамда Америка олхўриларининг ўзаро дурагайи бўлиб, совуққа унча чи-дамли эмас. Қурғоқчиликка чидамли, меваси янгилигида ейилади. Япон олхўриси билан тоголчанинг дурагайи.тез ҳосилга киради, еерҳосил бўлади, меваси янгилигида ейилади ва консерва қшш-нади.
Яичная жёлтая — республикамнзнинг барча мевачилик . зо-наларида экиш учун районлаштирилган. Меваси йирик, консерва-боп, сарғиш, оқ мум ғубор билан қопланган. Эти сариқ, тиғиз,- нрр-дон, ўртача таъмли.
Кўксултон — эрта пишар жайдари олхўри нави бўлиб, мева-. еиўртача йирик, шбннинг бошида пиша бошлайди. Эти хира са-риқ, нордон-чучук, ўртача ширин. Асосан янгилигида ейилади: ҳамда компот ва мураббо қилинади, дарахтлари баланд бўлади, ҳар йили ҳосил олинади.
Раняя синяя — энг яхши хўраки нав бўлиб, июль ўртасида пишади. Дарахтлари катта, совуққа анчагина чидамсиз. Уч-тўрт ёшида ҳосилга киради, ҳар йили яхши ҳосил олинади. Меваси овал шаклда чиройли тўқ кўк рангда, эти тиғиз, яшил-саргиш, сер-сув, нордонроқ, ширин, мазаси яхши, сақлашга ва ташишга чидамли. Меваси янгилигида ейилади, консерва қилинади ва қуритилади.
Тоғолча (Рг. СегасПега ЕЬгЬ) Озарбайжоннинг ғарбий қис-мида, Грузия, Арманистон, Доғистонда ва Краснодар .ўлкасида тарқалган. Ўрта Осиёдаги боғларда, тоғли зкойларда тўда-тўда бў-либ ўсади. Мевасининг ранги қизил, сариқ, кўкимтир, қорамтир, гунафша рангдагилари ҳам кўп учрайди. Мевасининг ўртача вазни 2—10 г гача келади. Тяншань тоғларида денгиз сатҳидан 750. метрдан то 1650 метргача бўлган ерларда тоғолчанинг майда мевали хиллари кўп тарқалган.
Тоғолча олхўрининг айрим хиллари учун яхши пайвандтаг ҳисобланади. У турли иқлим шаронтига, қургоқчиликка, иссиқ-ликка, зараркунанда ва касалликларга чидамлилиги, сер ҳосил-лиги, эртапишарлиги билан фарқ қилади.
Тоголчанинг йирик мевали навларидан қуйидагилар аҳамият-га- моликдир.
Курортная — мевасининг ўртача вазнн 15—20 г, юмалоқ, бироз ясси ва дум томони бир оз қийшайган. хира қизгиш, устида сийрак оқиш нуқталари бор. Қуёш тегмаган томони яшил-малла рангда, эти сариқ, ўртача тиғиз, бирмунча нордон, мазаси яхши. Меваси жуда эрта — июннинг иккинчи нрмида пишади. Дарахт-лари тез ўсади ва тез ҳосилга киради, серҳосил ва замбуруг ка-салликларига чидамли бўлади. Бу тоғолчанинг меваси ейилади ва саноатда қайта ишлаб мураббо, компот таиёрланади.
Пионер нави меваси йирик, ўртача вазни 25—30 г келади, тухумсимон, тўқ қизил рангда, оқиш нуқталар билан қоплаиган. Эти сариқ, бир оз ялтираб туради. Мазасн яхши, данаги унча йи-рик эмас. Меваси июль охири — август бошларида Пишади. Дарахтлари катта, шох-шаббаси бошқа навларникига қараганда узун, икки-уч ёшида ҳосплга киради, зараркунаида ва касалликларга чидамли бўлади.
Арка навининг тупи катта, кенг шох-шаббаси, супургисимон, касалликларга ва совуққа чидамли бўлиб, уч ёшида ҳосилга киради. Меваси ўртача йирик, юмалок, қизил, оқ нукталари бор, эти сариқ, серсув, нордон-ширин меваси ёқимли. Пишганда дарахт-тида бир ойгача сақланади. Меваси июлниНг иккинчи ярмида пи-шади. Хўраки ва консервабоп нав. Эти ўртача тиғиз, данаги эти-дан ажралмайди, серҳосил. Ундан сифатли ва чиройли консерва тайёрланади.
Лето навининг тупи ўртача ўсади, шох-шаббаси ихчам, касал-ликларга ва совуққа чидамли- Учинчи йили ҳосилга кирида. Мева-си йирик, чиройли, юмалоқ-тухумсимон, сарғиш яшил, қизил нук-тали, қалин оқ мум ғубор билан қопланган. Пўсти иишиқ, эти сарғиш яшил, жуда тигиз, бир оз томирли, нордон-ширин, мазаси ях-ши, эти данагига ёпишган.
Ташишга чидамли. Меваси июлнинг бошида пишади, янгилиги-да ейилади ва консерва қилинади.
Иирик мевали кўксултон — К. Ф. Костина ва Н. В. Ко-валёвлар таъбирича халқ селекцияси йўли билан яратилган эртапи-шар, хўраки маҳаллий нав. Дарахтларининг бўйи 6-8 метргача етади, шох-шабабаси тарвақайлаб ўсади, совуққа анча чидамли, за-раркунанда ва касалликлар билан деярли зарарланмайди, тўртннчи йили ҳосилга киради. Меваси яшил, тўқ пушти холлари бўлади; ўр-тача вазни 22—26 г, бнр оз ясеи, мева банди ингичка, ўртача узун-ликда. Эти саргиш яшил, пишган меваси серсув, мазаси нордон-ширин. Таркибида кислота кўп; асосаи, қиём пиширилади. Данаги ун-ча йирик эмас, этидан қийин ажралади. Меваси 15—25 июлда пишади.
Тёрн (Рг шзШса) Кавказ, Украина, Молдавия, Поволжъедаги тогли районларда тарқалган. Урта Осиё ва Козоғистонда ёввойи ҳолда учрайди. Тёрннинг илдиз бўғзидан жуда кўплаб бачки новда-лар ўсиб чиқади. Тёрн ёруғсевар бута ёки кичик дарахт бўлиб, қурғоқчиликка, совуққа чидамли, серҳосил, барвақт ҳосилга киради. Дарахтларининг танаси тиканли, меваси майда, юмалоқ, кўкқорамтир рангда, таркибида жуда кўп ошловчи моддалар бўлганлигн учун жуда аччиқ. Олхўри, шафтоли, ўрик учун пакана пайвандтаг сифатида ишлатилади.
ГИЛОС.
Гилос мўътадил ва иссиқ иқлим ўсимлигидир. Кавказ ва Кримнинг тилоғоч ўрмонларида ёввойи ҳолда ўсади. Украина ва Мол-давияда ёввойилашган якка-якка дарахтларини учратиш мумкин. Маданий гилос Кримда, Доғистонда, Озарбайжон, Арманистон ва Грузияда, Украинанинг жанубида, Краснодар ўлкасида, Молвадия-да, Урта Осиёда, жумладан, Узбекистонда кенг тарқалган. Кейинги йилларда Болтиқ бўйи республикаларида ҳам муваффақиятли эккб ўстирилмоқда.
Гилос бўйи 10 — 15 м гача етадиган, шох-шаббаси сийрак, йўгон шохлари кам бўлган баланд дарахт. Узбекистонда гилоснинг танаси иссиқдан қовжираб, пўстлоги ёрилиб кетади. Тинйм ҳолати-даги куртаклари кам бўлади, шунинг учун ҳам асосий қисмлари қуриб қолганда шох-шаббаси яхши тикланмайди.
Гилоснинг айрим дарахтлари 80—100 йил яшайди. Совуқдан кам зарарланади.
Узбекистон шароитида бур туп гилосдан 150—300 кг гача ҳо-сил олинади. Меваси эрта—"май охири—-июнь бошларида пишади. Қаттиқ этли навлари ташишга чидамли. Меваси юмалоқ, юраксимо», сариқ, қизил, тўқ қизил рангда, эти серсув, сирти бир текис бўлади. Меваси таркибида 12.2 процент шакар, 0,23 процент, тўрли кислоталар ва витамин С ҳамда витамин А бўлади.
Гилос ёруғликка ва иссиқликка талабчан бўлади. Шунинг учун бизда унинг гул куртакларини, ёш, кўчатларини ва новдала-рини кўпинча совуқ уриб кетади.
Узбекистонда гилос асосан Андижон, Фаргона, Самарқанд, ва Тошкент областларида кўп, Вухоро, Хоразм областларида ва Қора-қалпоғистон да кам экилади.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling