Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа
Download 1.63 Mb.
|
Мева сабзавот Ғуломов
Эльберта — ўртапишар нав, меваси августнинг биринчи яр-мида пишади, йирик (130—160 г), зарғалдоқ-сариқ, сиртида йирик қизили бор, тукли, эти сариқ, ширин, ўзига хос нордон, мазаси ях-ши, данагидан яхши ажралади (XII рангли расм, 1).
Майфлевер—республикамизнинг барча областларида экии1 учун районлаштирилган эртапишар, хўраки нав бўлиб, дарахтлари ўртача катталикда, ҳар йили ҳосил беради. Меваси июлнииг биринчи ярмида пишади, юмалоқ, тукли, тўқ қизил. Эти оч яшил, серсув, аичагина нордон, мазаси яхши, данаги этидан ажралмайди. Золотой юбилей—сариқ этли, универсал, эртапишар шаф-толи нави. Меваси йирик (130—150 г), чўзиичоқ-тухумсимон, тилла ранг тукли. Ташишга ва сақлашга чидамли. Меваси янгилигида ейилади, қисман консерва тайёрланади ва қуритилади. Узбекистон-нинг барча областларида, хусусан, жанубий вилоятларда, экиш мумкин. Кумберланд—серҳосил хўраки нав бўлиб, дарахти катта, ср танламайди, шафтоли битидан кам зарарланади. Меваси йирик (100—120 г), тухумсимон, ранги тиниқ қизил, сертук. Эти оч қи-зил, ширин, данаги осон ажралади. Меваси июлнинг иккинчи яр-мида пишади, асосан ейилади. Ҳар тупидан 70—85 кг дан ҳосил олинади. Эртаги Александр шафтолиси — Ўзбекистоннинг кўпгина областларида экиш учун районлаштирилган эртапишар хўраки нав. Дарахтлари бақувват, совуққа анча чидамли, шира битига ўртача чидамли. Меваси июнь охирида пишади, ўртача йирик, бир оз ту-хумсимон, тукли, ранги қизил, эти оч яшил, серсув, бир оз нор-дон, мазаси яхши. Данаги этидан ажралмайди. Амсден — эртапишар, хўраки шафтоли нави. Серҳосил, 4—5-ёшида ҳосилга киради, ҳар йили ҳосил беради. Меваси ўрта-ча йирик, юмалоқ, қизил тукли, эти оч яшил, серсув, ширин, бир оз нордон, мазаси яхши. Данаги этидан ажралади, ию,ль. ойида пиша-ди. Бу нав Узбекистонда кўп тарқалган. ОЛХЎРИ Олхўри совуққа чидамли, тез ҳосилга киради, кеч гуллайди, шу туфайли ҳар йили ҳосил беради; бу унинг қимматли биологик хусусиятидир. Унинг эртаги навлари июнда, кечки навлари сен-тябрда пиша бошлайди. Олхўрининг тегишли иавларини танлаб экиб, аҳолини ҳўл мева билан, мевани қайта ишлаш саноатини хом ашё билан тўрт ой мобайнида мунтазам таъминлаб туриш мумкин. Баъзи кечки навлар (Қора олу) кеч кузгача яхши сақла-нади. Текислик ва соҳил атрофи зоналарида ўрикнинг гул ва ту-гунларини баҳорги совуқ уриб кетиши натижасида кўпинча ҳосил бермайди, олхўри эса кеч гуллаганлигидан бундай шароитда деяр-ли ҳар йили ҳосил қилади. Республикамизнинг тоғ этаги — тоғли зонаси ҳам олхўри ўстириш учун жуда қулайднр. Олхўри ер ости сувлари 1,5 м дан 4 м гача чуқурликда жойлашган суғориладиган оғир соз, бўз тупроқли ерларда ва дарё соҳилларидаги ўтлоқ туп-роқли ерларда ҳам яхши ўсади. Олхўрига тоғолча ёки ўзи (олхўри)нинг уруғ кўчатлари пайвандтаг бўлади. Олхўрини шафтолига ҳам пайванд қилиш мумкин. Шунда у барвақт ҳосилга киради, шох-шаббаси унчалик катта бўлиб ўсмайди, лекин дарахтларининг умри қисқа бўлади. Олхўрининг илдиз системаси тупроққа юза жойлашганлигидан ва сувга талабчанлигидан ўсув даврида камида 6—8 марта сугориш ва ҳар галги суғоришдан кейин ерни юмшатиш керак. Олхўри кўчатлари доимий боққа экилгандан 3—4 йилдан кейин ҳосилга киради, 7—8 йилдан кейин тўлиқ ҳосил бера бошлайди. Тўлиқ ҳосилга кирган Бертон, Сахарная каби навларининг ҳар тупидан 120—150 кг гача ҳосил олиш мумкин. Олхўри (Ргипи$2) кўп тарқалган данакли мевалардан бири ҳисобланди. Унинг 34 тури маълум бўлиб, СССРда фақат 7 тури учрайди. Шарқий Осиё, Евросиё ва Шимолий Америка Олхўри группалари аҳамиятлидир. Иттифоқимизда олхўрининг 2000 га яқин нави, жумладан, Узбекистонда 200 дан кўп нави маълум. Энг кўп тарқалган тури оддий олхўри ёки уй олхўриси-(Р. дотезИса) дир. Бу олхўрининг меваси навига қараб июнь-октябрда пишади. Унинг шакли ва ранги ҳар хил. Таркибида 14— 21 процент шакар, 0,15—0,35 процент турли кислоталар, 0,15 про-цент ошловчи моддалар ва С витамин бор. Меваси янгилигида, қайта ишланган ҳолда истеъмол қилинади. Ундан қоқи, компот, мураббо, повидло ва ҳоказолар тайёрланади. Узбекистонда хонаки олхўри навлари кўп тарқалган, ёввойи ҳолда ўсадиганлари учрамайди. Дарахтларининг бўйи 6—12 м га етади. Бутасимон дарахт шаклида ўсадиган турлари бор. Европанинг шарқи ва жанубидан келтирилган венгерка типидаги олхўри-лар Узбекистон учун жуда қимматли ҳисобланади. Олхўри ўрикка нисбатан совуққа анча чидамли бўлади. Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Сурхондарё областларининг баланд тоғ этаклари олхўри экиб ўстириш учун жуда қулай ҳисобланади. Олхўрининг илдизи ер юзасига яқин жойлашади. Шунинг учун олхўри экиладиган ерлар сув билан яхши таъминланган ва унумдор бўлиши керак. Сизот сувлар сатҳи 1,5—2 м дан паст бўлган ерларда олхўри яхши ўсади ва мўл ҳосил беради. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling