Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


Download 1.63 Mb.
bet55/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

Юбилейний Навоии янги чнқарилган универсал нав. Дарахти катта. Кўчати экилгандан кейин 4-йили ҳосилга киради. Меваси июль бошларида пишади, шакли юмалоқ, йирик, ялтироқ, сариқ, анча қисми қизариб туради. У асосан янгилигида истемол қилина-. ди. Шунингдек, қуритилади ва консерва қилинади.
ШАФТОЛИ
Республикамизнинг тупроқ ва иқлим шароити шафтолининг тарқалиши учун қулай ҳисобланади. Шафтолининг энг яхши ҳусу-сияти унинг тез ҳосилга кириши ва ҳар йили ҳосил беришидир. Унумдор тупроқли ва суғориладиган ерларда шафтоли дарахтлари яхши ўсади ва 2—3 йил ичида бақувват шох-шабба ҳосил қилади Экилгандан кейин 2-йили ҳосилга киради. 5—6-йилда тўла ҳосилга кириб, ҳар бир тупидан 100—150 кг дан шафтоли олинади. Унум-дор тупроқли ерларда тўғри шаклланган 7—8 йиллик дарахти-нинг ҳар бир тупидан 200—300 кг гача ҳосил олиш мумкин.
Шафтолининг мева куртаклари совуққа унча чидамайди. Баъзан қишда температура кескин пасанганда (тахминан минус 20—22° гача тушганда) кўп иавларининг мева куртакларини совуқ уриб кетади. Куз-қНш даврларида температура минус 25—30° гача пасайганда шафтоли дарахталрини ҳам совуқ уриши мумкин. Баъ-зан баҳррда қайта тушган совуқ шафтолииииг ҳосилшш нобуд қилади.УШафтолининг нав хусусиятларига ва совуқнинг кучига караб, минус 2 — 4° шафтоли гуллари учуи хавфли ҳисобла-нади.
Ўзбекистон шафтолилари хўжалик, биологик ва морфологик хусусиятларига кўра жуда хилма-хилдир."Буларнинг ичида энг кўп тарқалган сертук мевали навлар ҳамда туксиз (нектарии) ва япалоқ (анжир шафтоли) мевали навлар бор. Шафтоли, меваси-нннг истеъмол қилинишига қараб, хўраки, консервабоп, қоқибоп, универсал навларга бўлинадн. Эртаги навлардан тортиб то кечки наадаргача умумий пишиш даври тўрт ойдан кўпроққа (июндан ок-тябргача) чўзилади. Шафтоли меваси ташишга чидамсиз бўлиб, яхши сақланмайди.
Эртаги навларинииг меваеи териб олингандан кейин уч-тўрт кунгача, кечки навлариники 8—12 кунгача яхши сақланади:
Оғир соз тупроқли ва ҳаво яхши жириб турмайдиган зах, бот-қоқлашган тупроқли ерлар шафтоли учун ярамайди. Шафтоли унумдор, суғориладиган ерларда, тўқ тус ва оч тус бўз тупроқли ерларда йхши ўсиб, мўл ҳосил' беради. Ҳосилга кирган богларга кузда ёки эрта баҳорда солинган органик ўғитлар ҳам, минерал ўғитлар ҳам шафтоли дарахтларииинг ўсишига ва ҳосилдорлигига яхши таъсир этади.
Дарахтларни парвариш килишда уларга тўғри шакл бериш ва ўз вақтида бутаб туриш катта аҳамиятга эга. Шафтоли ҳар йили баҳорда бўтаб турилади. Бунда синган, касалланган, ортиқча шох-лар билаи бир вактда йиллик новдалар ҳам ярмидаи ёки учдан бир қисмидан қирқилиб ташланади ва ўринбосар новда иккита куртак қолдириб кесилади.
Шафтоли сувни кўп талаб қилади. Тупрок шароитига ва ҳосилига қараб сугоришлар сони ҳар хил бўлади. Намни яхши саклайдиган ерларда шафтоли гектарига 800 м3 нормада ўсув даврида 5—6 марта, гаагал қатламли, сув сиигиб кетиб, тез қуриб қолади-ган ерларда 10 —16 мартагача суғорилади.
Сифатли мўл ҳосил етиштириш учун зараркунандаларга ва касалЛикларга қарши ўз вактида кураш олиб бориш керак. Шафтолига кластероспориум касаллигн кўп зарар етказади. Бу замбуруғ касаллиги факат барг ва меваларни зарарламай, балки ёш новдалардагн куртак остидаги тўкималарга кириб, мева куртакларини ҳам нобуд қилади. Баъзи яиллари бу касалликдан ҳосилнинг анча к.исми нобуд бўлади. Шафтоли дарахтларининг баъзи шохлари куриб клади.
Шафтоли иссикликни кўп талаб килганлигидан саиоат микёсидаги катта-катта шафтолизорлар мамлакатимизнинг канубий зоналарида барпо этнлган, шунинг учун Ўзбекистонда ҳам шафтоли экишга кўпроқ аҳамият берилади. Айниқса, Фарғона водийси, Самарқанд ва Сурхондарё областлари шафтоли етиштириш учун жуда қулай ҳисоблападн. Шафтоли экилгандан кейин 3—5-йили сарфланган харажатлар тўлиқ қопланади, кўпннча ундан соф фойда олинади.
Европанинг жанубий районларида шафтоли меваларнинг энг қимматли турларидан ҳисобланади. Узбекистонда мевалар орасида учиичи ўринда турадн.
Шафтолинииг ватани Хитой ҳисобланади. Унинг 6 та тури маълум. Экнладиган навларининг кўпчилиги оддий турга мансубдир. Урта Осис ҳам шафтолининг қадимий маркази ҳисобланади. Асосан Фарғона, Зарафшон водийсида, Узбекистоннинг лшнуби-гарбий зонасида, шунингдек, Тожикистоннпнг тоғли районларида кўп тарқалган. Арманистонда, Грузияда, Доғистонда ҳам кўп экилади.
Мевасининг таъми яхши. Таркибида 14 процентгача шакар, 0;4—1,0 фоизи олма ва лимои кислоталар, 0,7 процентга яқин пектии, шунпнгдек, ошловчи моддалар, А ва С витамнилар, мине-рал тузлар бор. Меваси янгилигида истеъмол қилинади, коисерва тайёрланади, қуритилиб қоқи қилинади.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling