Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


Download 1.63 Mb.
bet56/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

Шафтоли турлари. жайдари шафтоли (Р. УИеапя МШ) Урта Осиёда ёввойи ҳолда учрайди. Буйи 6—9 м гача етади, шох-шаббаси тарвақайлаган. Дарахти тез ўсади, кўплаб новда чиқара-ди. Барглари ланцетсимон, туксиз, чети тишчали. Куртак чиқармасдан олдин гуллайди. Экилаётган навларишшг асосий қисми шафтолининг оддий турига мансубдир.
Фарғона шафтолиси (анжир шафтоли). Р. 1ег§апеп515 (коз1 е! Шаа) Урта Осиёда экилади. Бу нав барглари томирининг тузилиши, данаги сиртининг параллел бужмайиши ва кўпгина мевасининг япалоқлиги билан фарқ қилади.
Давид шафтолиси (Р. Эахашапа Сагг дарахтнинг бўйи 8 м гача бўлади. Меваси буришган, яшил-сарғиш тусли бўлиб, Шимолий Хитойда ёввойи ҳолда ўсади. Совуққа, қурғоқчиликка, ҳамда иссиқ-қа чидамли. Ундан ўрик, бодом ва олхўри учун пайвандтаг сифати-а фойдаланиш мумкин.
Мир шафтолиси (Р. гшга(коепис) коу еГ коз1) Хитойда денгиз сатҳидан 3000 м баландликда ёввойи ҳолда ўсади. Дарахтининг бўйи 8 м гача етади, кеч гуллайди, совуққа чидамли навлар чиқаришда фойдаланиш мумкин.
Узбекистон шароитида шафтоли дарахтлари кучли ўсади, бир йиллик новдасининг узунлиги 1—1,5 м га етади. Шўр ерларда 7—10 йилдан ортиқ ўсади. Иссиқсевар ўсимлик, баҳорги қора совуқдан биринчи навбатда мева куртаклари, ғунчалари ва гули зарарланади.
ШАФТОЛИ НАВЛАРИ
Ватан — селекционер А. С. Череватенко томонидан яратилган кечпишар нав. Меваси йирик, нордон-ширин. Пўсти тукли, эти са-риқ, пўсти этидан яхши ажралади. Данаги этидан осон ажралади. Серҳосил, ҳар йили ҳосил беради. Мартнинг охири — апрелда гуллаб, сентябрнинг охирларида пишади.
Лола — ўртапишар нав бўлиб, республикамизнинг барча областларида экиш учун районлаштирилган. Меваси шоль охири август бошларида пишади, ўртача вазни 70—80 г, туксиз, юмалоқ, зарғалдоқ сариқ, усти тўқ қизил. Эти сариқ, сувли, ширин, ўзига хос нордон мазали, данагидан яхши ажралади, асосан янгилигида ейилади (XI рангли расм, 1).
Малиновий — ўртапишар нав бўлиб, Узбекистопнинг барча областларида экиш учун районлаштирилган. Меваси августда пишади, йирик (150—180 г), юмалоқ-тухумсимон, оч сариқ, кунгай томони малина рангида товланиб туради; тукли. эти оқиш; серсув, нордон-ширин, ҳушхўр, данагидап осон ажралади (XI рангли расм, 2).
Зафар — кечпишар нав бўлиб, деярли барча областларда экшп учун районлаштирилган. Меваси сентябрда пишади, йирик (100—120 г) юмалоқ-тухумсимон, қизил аралаш тўқ сариқ; эти са-риқ, сувли ширин данагидан яхши ажралади.
Оқ шафтоли 2 — ўртапишар маҳаллий нав бўлиб, Узбекистон-нпнг барча областларида экиш учун районлаштирилгап. Меваси августда пишади, ўртача вазни 100 г гача, шарсимон, сарғиш-оқ, майин тукли; эти сарғиш-оқ, серсув, ширин, жуда ҳушхўр, данаги-дан осон а>кралади.
Старт — ўртапишар нав бўлиб, республикамизнинг барча об-ластларида экиш учун районлаштирилган. Меваси июлнинг охири-да пишади, ўртача вазни 120 г гача, шарсимон, ранги қизил ара-лаш, сариқ туклн; эти сариқ, серсув, ширин-нордон, данагидан осон ажраладм (XII рангли расм, 2).
Фарҳод — кечпишар нав бўлиб, Узбекистоннинг барча вилоятларида экиш учун районлаштирилган. Меваси сентябрь бош-ларида пишади, йирик (190 г гача), юмалоқ, уч томони бир оз эг-рнроқ, қизғиш-тўқ сариқ: эти сариқ, тиғиз, ширин бир оз нордон. Даиаги этидан осон ажралади (X рангли расм, 2).

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling