Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


Download 1.63 Mb.
bet62/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

Мелитополь эртагиси — Мелитополь тажриба станцияси-да чиқарилган бўлиб, меваси йирик эртапишар, хўраки-консервабоп нав. Дарахтлари бақувват, совуққа анча чидамли, ўсиш шароитига талабчан эмас, шох-шаббаси ўртача қалин, юмалоқ шаклда. Бешии-чи ёшидан ҳосилга киради, ўнёшида ҳар тупидан 60—65 кг дан ҳосил олинади. Меваси йирик (7,6 г), ясси юмалоқ, тўқ қизил, били-нар-билинмас гадир-будир, чиройли товланади. Эти тўқ қизил,' зич-лиги ўртача, серсув, таъми яхши, ширин. Ташишга ва сақлашга чидамли. Меваси янгилигида еиилади ва консерва қилинади. Ву гилосдан тайёрланган компотлар 4 ёки 5 балл баҳоланадй.
Қора наполеон — ўртача, эрта пишар, универсал нав. Шох-шаббаси қалин, кенг пирамидасимон, дарахтлари бақувват, қургоқ-чиликка нисбатан чидамли, совуққа бардошли ва маҳаллий иқлимга мослашган
Вешинчи ёшидан ҳосилга киради. 10 ёшдан бошлаб ҳар тупи-дан 60—70 кг гача ҳосил олинади. Меваси 25 майда пишади, йирик (7 г), юраксимон шаклда, ёнлари бир оз қисилган, тўла пишиб етил-ганда қора рангли бўлиб, ялтирайди. Эти тўқ қизил, зичлиги ўрта-ча, серсув, сершира, таъми яхши. Меваси янгилигида ейилади ва> компот тайёрланади.
Воловье сердце — ўртапишар, юқори сифатли хўраки нав. Шох-шаббасн кенг тухумснмон, дарахтларн бакувват, совуққа ўрта-ча чидамли. Бешинчи ёшдан ҳосилга киради. Ун ёшдан бошлаб ҳар тупидан 60 — 65 кг дан ҳосил олинади. Меваси йирик—6 г, юракси-мон шаклда, тўқ қизид. Эти оч сариқ, зич, ширин', яхши таъмли.: Ташишга чидамли. Меваси асосан янгилигида истеъмол килинади.
Қора гоше — Узбекистон шароити учун истикболли, йирик мевали консервабоп нав. Шох-шаббаси тескари пирамидасимон, дарахтлари бақувват. Тўрт ёшидан ҳосилга киради, ҳосилдорлиги яхши, 10 йиллик дарахтидан 75 кг гача ҳосил олинади. Уртача кечпишар, меваси 10—13 июнда етилади.
Мевасининг ўртача вазни 4 г, юмалок. кенг юраксимон шакл-да, тўк К.ИЗИЛ, тўла гшшиб етилганда корамтир бўлади. Эти тўк қи-зил, зич, ўртача серсув, сершира, ёқимли мазали, бир оз тахир. Шираси қуюқ, тўқ рангда, данаги ўртача, узунчоқ, этидан осоя анфалади. Чиройли тўқ қизил шарбатли компот ва мураббо тайёр-ланади. 4,5 балл баҳоланади. Уни қоқи қилиш ҳам мумкин.
Қора эртаги найта — хўраки нав. Шох-шаббаси юмалоқ, серҳосил ва совуққа чидамли бўлади. 15 ёшида ҳар тупидан 100—110 кг дан ҳосил олинади. Бу ўртача эртапишар.нав. Мева-сининг ўртача вазни 4,2 г.юмалоқ-юраксимон шаклда, тўқ қизил, деярли қора деса ҳам бўлади. Эти сершира, тўқ қизил рангда, майин, ширин, яхши таъмли. Данаги майда, этидан яхши ажраладп. 25 майларда пишади, янгилигида ейилади ва коисерва қилинади.
Совет селекциясининг янги навларидан, эртапишар — Цалдир-ғоч, ўртапишар— Қора ликёрли, ўртапишар — Багратион, кечпи-шар — Пушти Симферополь навлари ҳам бор.


ОЛЧА
Ўзбекистонда ўстириладиган кўпчилик олча навлари (Сегазиз пизз туридан келиб чиққан. Гилос билан олчани чатиштириш нати-жасида дурагай олча чиқарилган. Олча дарахт ва бута шаклида ўсади. Дарахтсимон олча навларида ҳосил бир йиллик новдаларда жойлашади. Олча данакли мевалар ичида совуққа чида'млидир.
Олча ҳар хил тупроқли ерларда ўсаверади. Сизот сувлар юза жойлашган ерларда яхши ўсади, лекин шўр ерларни ёқтирмайди. Катта ёшли дарахтларининг шох-шаббаси қалинлашиб кетгани-да сийраклатиб турилади..
Олчанинг 1500 дан ортиқ нави бор. Уларнинг кўпи узоқ вақт давом этган халқ селекцияси натижасида чиқарилган И. В. Мичурин бир қатор ажойиб навларни яратган. Олча мева бандииинг узун-лиги билан бошқа данакли мевалардан фарқ қилади. Унинг иккинчи фарқи шундаки, меваси жуда майда бўлади. Дарахт шаклдагилари узоқ яшайди. Уларнинг шох-шббаси сийрак бўлиб, сада шаклида ва пирамидасимон шаклда ўсади. Олча ўз бачки новдаларига ва дана-гидан чиққан ниҳолларига уланса, улардан ўсиб вояга етган дарахт-лари 20—25 йил яшайди, паст бўйли бўлиб ўсади, камхастакка уланган дарахтлари сершох ва баланд бўлиб ўсиб, узок яшайди. Паст бўйли бўлиб ўсадигаи баъзи дарахтлари кўп бачки новда чикаради.
Олча дарахтларининг куртаги 1 — 5 мартда, Қорақаалпоғистонда ва Хоразм областида 14—31 мартда, Сурхондарё облас-тида 8—17 февралда уйғонади. Тошкент области шароитида олча-нинг навларига қараб куртакиинг уйғониши ва гуллаши 6—11 мар'1-дан 6—19 апрелгача давом этади, гуллаш даври 11 —15 кун давом этади.
Олчанинг меваси жуда шифобахш бўлиб, ундан қиём, мураббо, шарбат ва шунга ўхшаш маҳсулотлар тайёрланади. Узбекистоида ўстириладиган олча меваси таркибида 8—17,5 процентгача шакар, 0,8—2,8 процетгача кислоталар, шунингдек, ошловчи 'моддалар ва С-1 ҳамдаА витами'нлар бўлади.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling