Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


Download 1.63 Mb.
bet70/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

Мева ва резавор мева кўчатларини кўпайтириш
усуллари. Олма, нок, беҳи, ўрик, гилос, бодом, шафтоли каби мевалар кўчатини етиштиришда улар асосан куртак пайваид қилиш (йўли билан кўпайтирилса анор, анжир, смородина яхши пишган бир йиллик новдаларидан кўлайтирилади. Ўзбекистон шароитида кейинроқ ривожланган пакана боғларни кенгайтиришда дусеи, парадизка типдаги пайванд-
таглардан фойдаланилади. Кўчат етиштириш учун уларнинг пишган новдаларини
пархиш қилиш йўли билан илдиз олдириб кўпайтирила-
ди. Умуман, пакана олма ва нокнинг беҳидая етиштирилган пайваадтаглари тез илдиз





отиши, ривожланиши ва барвақт ҳосил-га кириши билан кучли ўсувчи пайванд-таглардан фарқ қилади. Кучли ўсувчи уруғли ва данакли пайвандтаглар асосан уругидан кўпайтирилиб, уларга маданий мева навларидан куртак пайванд қилинади.

11-расм. Қаламчадан нлдиз олдирилган пайвандтаглар

Ўзбекистонда мева кўчатлари е.тиш-тиришда бир неча йиллар давомида кўпгина илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди ва бу соҳада самарали натижаларга эришилди. Пайвандтаглар тўғрисидаги махсус бўлимда бу масала устида тўлиқрок тўхталиб ўтамиз. 1960 йиллардан бошлаб республиканинг ҳар хил тупроқ ва иқлим шароитида кўпроқ уруғли (олма ва нок), да-накли (ўрик, олхўри, гилос, шафтоли ва ҳ. к.) ва ёнғоқ дарахтлари учун па-кана пайвандтаглар танлаш устида ҳар томонлама илмий-тадқиқот ишлари авж олдириб гоборилди ва ҳозир мавжуд материалларга асосланиб ишлаб чиқаришда жорий этиш учун конкрет тавсияномилар берилди.
Кўп йиллик кузатишлардаи ҳар бир мева нави ҳар қандай пайвандтаг билан яхши туташиб кетавермаслиги аниқлаиди.
Пайвандтаг билан пайвандустнинг бир-бирига мослашиб яхши туташиб кетиши кўчатзорлардан олинадиган кўчат сонига ва уларнинг сифатига катта таъсир қилади. Айниқса, пайвандтаг пайвандуст билан яхши уйғунлашмаган кўчатлар боққа экилганида кўпинча пайванд қилган қисмида келгусида шиш, ёриқлар, қийшиқлик ва шунга ўхшаш нуқсонлар кўзга ташланади. Масалан, кўпроқ олчага гилос уланганда, кўпинча гилос уланган жойидан тортиб йўғонлашади. Олча танасининг 60—100 см ля қисмига гилос куртак ёки искана пайванд қилинганда, гилоснииг кучли ўсиб йўгонлашиши, олчанинг эса ингичкалашганлиги кузатилади. Пайвандтаглар етиштириб, уларга маданий мева навлари пайвандланганда ёки уруг тайёрлаш учун махсус боглар барпо қилишда уруғдан етиштирилган ёввойи ниҳоллардан фойдаланилади.
Айрим боғбоилар орасида шафтоли ва ёнғоқ каби меваларни уругидан кўпайтирса ҳам бўлади, деган фикрлар бор. Бу масалага илмий нуқтаи назардан қаралганда мева навларини асосан асалари чанглантиради, бунда бир-икки ва уч организмнинг қўшилишидан пайдо бўлган янги организм келгусида ота-оналик хусусиятларини бермаслиги аллақачон аниқланган. Масалан Лола ёки Зарғалдоқ (Эльберта) нав шафтоли данаклари кўп экилганида етиштирилган шафтоли дарахтлари келгусида секин-аста ёмонла-шиб бориши кузатилган. Ёнғоқда ҳам шу хусусият бор. Ёнгоқ кўчатини пайванд қилиб етиштириш бошқа мёваларга нисбатан анча қийин. Шунинг учун айрим кишилар ёнғоқни уруғидан кўпайтиради.
Шафтоли уруғидан кўпайтирилганда ёввойилашиб, ҳосили-нинг сифати бирмунча ёмонлашади. Куртак пайванд қилйб мева кўчатлари етиштириш учун бирмунча вақт талаб қилинади, бунга кўпгина меҳнат сарфланади. Кейинги йилларда илмий ташкилот-лар томонидан ҳамма меваларнинг кўк ва пишиб етилган қалам{ча-ларини махсус биноларида ҳавонинг намлигини 95—98 процентга етказиб илдиз оттириш тўғрисида бирмунча ютуқлар қўлга кири-тилдй (Бу ҳақда махсус бўлимда тўлиқроқ тўхтаб ўтамиз).
Мева кўчатларини етиштиришда маҳаллий тупроқ иқлим ша-роитига мослашган уруғ ҳамда қаламча олинадиган боғларни ташкил қилишнинг аҳамияти катта. Чунки, айниқса, тупроқ шўри-га чидамли уруғ кўчатлар маҳаллий шароитда ўстирилганда, улар пайванд қилиб ўстирилган мева кўчатларига ҳамда дарахтларга нисбатан қишки совуқларга ва шўрга чидамли бўлади. Ёш кўчат-лар шўрга унча чидамайди, ҳосилга кирганлари шўрга бироз бар-дош бера олади, қариган дарахтлар эса шўрга ва совуққа чидам-сиз бўлади. Лекин уруғдан етиштирилган мева дарахтлари совуқ-қа ҳам, тупроқ шўрига ҳам чидамли бўлиши тажрибаларда аниқ-ланган.
Республиканинг асосий зоналари учун деярли ҳамма мева турлари бўйича совуққа ва касалликларга чидамли, тупроқ ша-роитига мослашган пайвандтаглар аниқланиб, улар ишлаб чиқа-ришга тавсия этилган. Шу билан бирга кейинги йилларда Иттифо-қимизнииг кўпчилик регионларидан ҳамда чет мамлакатлардан бир-мунча истиқболли пайвандтаглар келтирилиб, улар ҳар хил ша-роитларда синаб кўрилмоқда. Улардан айримлари алфатиб оли-ниб, кўчатчилик хўжаликларида кўпайтирилмоқда.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling