Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


Download 1.63 Mb.
bet69/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

КЎЧАТ ЕТИШТИРИШ
Мевали боғлардан мўл ҳамда сифатли ҳосил олиш сифатли кўчат экишга ва уни юқори агротехника қоидалари асосида парва-ришлашга кўп жиҳатдан боғлиқ.
Кейинги йилларда республика хўжаликларига етказиб бери-лаётган мева дарахтлари кўчати сифат жиҳатдан ҳам, миқдор жиҳатдан ҳам анча яхшиланди. Бунда Р. Р. Шредер номидаги боғ-дорчилик, узумчилик ва виночилик илмий ишлаб чиқариш бир-лашмаси олимларининг ҳиссаси катта.
Мазкур бирлашма олимлари ва жойлардаги тажриба станцияси мутахассислари ҳар бир боғдорчилик зонасининг тупроқ ва иқ-лим шароитини ҳисобга олган ҳолда юқори сифатли кўчат етиштириб республика хўжаликларига тарқатмоқдалар.
Кўчатларнинг сифатини янада ошириш мақсадида катта-катта майдонларда махсус она боғлар барпо қилинмоқда, мавжудлари эса яхшиланмоқда. Кўчат етиштиришда уруғ ва қаламча тайёрлаш катта аҳамиятга эга. Эндиликда ҳар гектар кўчатзордан 25 минг донага етказиб мева кўчати олинмоқда. Кейинги йилларда кўчатчилик совхозларида 612 гектар мева боғ, пакана пайвандтаглар тайёрланадиган 20 гектар боғ (кўпроқ олманинг IX типдаги парадизка тури) барпо этилди.
Йил сайин пакана пайвандтагларда олма ва нок кўчатлари, 380 минг дона атиргул, 500 минг туп резавор мева ва шунга ўхшаш меваларнинг бошқа ноёб нав кўчатлари етиштирилмоқда. Кўчатчилик хўжаликларининг рентабеллилиги икки марта ортди.


Кўчатчилик хўжаликларида янги тавсия этилган серҳосил мева навларининг кўчати кўпайтирилмоқда, кўчатлар янги усулда яъни суянчиқсиз ўстирилмоқда, синалган пакана пайвандтаглар сони бирмунча кўпайди ва куртак пайванд қилиш муддатлари ўрганилди. Пакана пайвандтагларни пархиш қилиб кўпайтириш усуллари илмий жиҳатдан асосланди, ёзги ва қишки куртак пайванд қилиш усуллари нухта ўрганилди ва ишлаб чиқаришда кенг қўлланила бошлади. Пакана пай-вандтаглар қаламчасини илдиз олдиришда ҳар хил стимуляторлардан фойдаланилмоқда, мева кўчатлари баргини октябрь ойида тўкишда дефолиантлардаи, ниҳол ва қаламча экишда машиналардан кенг фойдаланилмоқда. Кўчатзорлар барпо этишда срни плантаж плугда ҳайдаш, қатламлаб ўрит солиш ва шунга ўхшаш-лардан кўчатчилик совхозларида яхши фойдаланилгани учун кўчат етиштиришда республикамиз Иттифоқ бўйича иккиичи ўринга кўтарилади.
Лекин бу билан кўчатчиликдаги барча масалалар ҳал қилинди деб бўлмайди. Ҳали кўчатчиликдаги қўлда бажариладиган ишларни механизациялаштириш борасида кўп ишлар қилиниши керак.
Паст бўйли пайвандтагни парварнш қилиш
87






Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling