Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


МЕВА ДАРАХТЛАРИНИНГ АСОСИЙ ПАЙВАНДТАГЛАРИ


Download 1.63 Mb.
bet71/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

МЕВА ДАРАХТЛАРИНИНГ АСОСИЙ ПАЙВАНДТАГЛАРИ
Узбекистонда кейинги 40—50 йил ичида мевачилик соҳасида илмий ишлар билан шугулланиб келаётгаи ташкилотлар томони-дан:ҳар хил мевалар кўчатини тўғри етиштириш ва келгусида 5'ларнинг тупроқ-иқлим шароитига мослашиб кетиши, узоқ умр кўриб, мўл ҳосил бериши тўғрисида кўпгина маълумотлар тўплан-ган. Узбекистоннинг ҳар хил тупроқ иқлим, шароити учун қулай бўлган мевалар, айниқса олма учун пайвандтаг танлашда катта ишлар қилинди ва ишлаб чиқа Шт ришда қандай пайвандтаглар-Шш |дан фойдаланиш гўғрисида Ш|конкрет илмий тавсияномалар Ш Iишлаб чиқилди. Д |И. В. ичурин мева тур-ларига ҳар бир жойнинг тупроқ-иқлим шароитига қараб пайвандтаг танлаш ва уни илмий асосда етиштириш масаласига атта аҳамият берган ва шу соҳада катта ишлар қилган
У мева дарахтларининг пайванд-тагларини таърифлаб «Пай-вандтаг—мева дарахтнинг пой-девори» деган эди. Ҳиқақатда ҳам Мева дарахтларининг кучли ёки кучсиз ўсиши, барвақт ёки кеч ҳосилга кириши, узоқ умр кўриши ноқулай иқлим шароитига чидамли ёки чидамсиз бўлиши кўпроқ пайвандтагларга боғлиқ. Сизот суви юза жойлашган, тош, қум, шағалли, шўрхок туп-роқли ва тоғли районлар учун қурғоқчиликка чидамли пайвандтаг-лар танлаб олинади ҳамда улар уруғини йиғиб олиб, уруғ тайёр-ланадиган махсус она боглар барпо этилади.
Уруғ тайёрланадиган барча она боғларда ҳам худди Маданий боғлардаги ишлар ўз вақтида бир-бирига комплекс боғлаб олиб бо-рилади. Уз вақтида ўғитланса, суғорилса, буталса ва айниқса за-раркунанда ҳамда касалликларга қарши кураш олиб борилса иҳота тариқасида экилган буидай дарахтлардан сифатли уруғ тайёрла-нади. Яхши парвариш қилинган дарахтлар меваси бир текис ети-либ, уруғи бўлиқ бир текис пишиб шаклланади. Тўлиқ пишиб етилган уруғлар вазни ҳам салмоқли бўлиб, улар узоқ вақт сақ-ланганида бузилмайди, ерга экилганида ундан тўлиқ ниҳоллар ўсиб чиқиб, яхши илдиз отади ва нормал ривожланган уруғ кўчатлар олинади. Юқорида келтирилган ьшълумотлардан кўриниб туриб-дики, сифатли кўчат етиштиришда уруғларнинг аҳамияти катта, Серилднз, сифатли мева кўчатлари экилганида улар тезда тутиб кетади ва келгусида уларга пайванд қилинган ҳар қандай мева ту-ридан сифатли ва мўл ҳосил олинади.
Масалан, кучли олма пайвандтагларга пайванд қилинган Розмарин, Белий налив, Кандиль синап, Мантуанер, Реиет Симиренко, Тошкент боровинкаси ёки нок навларидан Любимица Клаппа, Тўёна, Совға, Ласточка ёввойи нок ниҳолларига куртак пайванд қилиб етиштирилган бир йиллик кўчатлар боққа экилиб, ўз вақти: да парвариш қилинганида улар бир жойда ўрта ҳисобда 50—70 йил яшайди, шу олма навлари олманинг кучсизроқ ўсадиган дусен типига улаиганида эса 35—40 йил, парадизкага к^фтак иайванд қилинганида 25—30 йил бемалол ҳосил беради. Нок навлари беҳи ниҳолларига пайванд қилинганида боққа экилган кўчатлар икки-уч йилдан сўнг ҳосил бера бошлаб, 25—30 йил яшайди. Умуман кучсиз пайвандтагларга уланган олма, нок, ёнғоқ, гилос, ўрик да-рахтлари барвақт ҳосилга киради ва улар кўп умр кўрмайди. Кучли пайвандтагларда ўстирилган олма, нок, ўрик ва гилос кўчатлари-нинг бўйи 180—210 см ни ташкил этса, марказий новдада пайдо бўлган ён шохчаларнинг узунлиги 40—60 см ни, кўчат танасининг йўғонлиги 1,8—2,2 см ни ташкил этади, илдизининг узунлиги ҳам 40—60 см га боради. Кучсиз пайвандтагларда ўстирилган худди шу мева кўчатларининг шох-шаббаси, илдизи ва танасининг йў-ғонлиги бирмунча суст бўлади. Шунинг .учун ҳам кўчатзорларга экиладиган пайвандтагларнинг сони тупроқ шароитига қараб ҳар хил бўлади. Кучли пайвандтагларда етиштирилган кўчатлар боқ-ца экилганида сийракроқ, кучсиз пайваидтагларда ўстирилганлари цалинроқ экилади. Кучсиз пайвандтаг етиштириш учун кўп вақт талаб қилинади ва уларни парвариш қилиш технологияси кучли пайвандтаглар етиштириш технологиясидан анчагина фарқ қила-ди. Одатда, кучли найвандтагларда пайванд қилинган Розмарин навининг кўчати боққа экилгач, 6—7 йилдан кеййн, Ренет Сими-ренко 4—5, Велий налив, Самарқанд тўнғичи 3—4 йилдан кейин ҳосил бера бошлайди. Улар ўнинчи йилдан бошлаб тўлиқ ҳосилга киради. Парадизкага пайванд қилинганлари эса бир яшар кўчати экилганидан кейин орадан 2—3 йил ўтгач ҳосил бера бошлайди.
90
Енғоқнинг паст бўйли «Антиқа» («Идеал»), барвақт ҳосилга кирадиган «Узбекистон» навларининг кўчатлари боққа экилгани-дан кейин икки ёшидан бошлаб ҳосил бера бошлайди, тўртинчи — бешинчи йиллари новдаси учларида 6—10 тадан шода-шода узум бошига ўхшаш ёнғоқ мева ҳосил қилади.
Республикамизда (Мирзачўл, Хоразм, К°рақалпоғистон АССРда, Марказий Фарғона воҳаларида) сизот суви юза жойлаш-ган, мевазорлар барпо этишга яроқли ерлар жуда кўп. Бу зона-ларда мева кўчатлари пакана пайвандтагларга пайванд қилинган-да яхши натижага эришилади. Данакли мевалардан гилос, камхас-так (магалебка, антипка) ниҳолларига пайванд қилиб боққа экил-ганида 4—5-Йили ҳосилга кирса, олча ниҳолига пайванд қилин-ганда 2—3 йилдан кейин ҳосил бера бошлайди,
Маълумки, олча кучли ўсадиган пайвандтагларга нисбатан танаси атрофидан кўплаб бачки новда чиқаради. Бу бачки новда-лар унинг илдизидан ўсиб чиқади. Олчанинг ер юзасига яқин жой-лашган илдизлари қанча кўп қирқилса, бир марта суғориб, ўғит берилганидан кейин бачки новдалар жуда тез ўсиб чиқишини кў-риш мумкин.
Ҳозир кучсиз ва ўртача ўсадиган пайвандтагларда кўчат етиштириш масаласига катта аҳамият берилмоқда. Кучсиз пай-вандтагларда ўстирилган мева дарахтларини буташ, уларга шакл бериш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, ҳосилини териб олиш ишлари бирмунча осон бўлади. Шамолда паст бўйли мева дарахтларидан мева камроқ тўкилади. Ундан ташқари, кўп-гина афзалликларга эга бўлиши билан бир қаторда пакана пай-вандтагларда ўстирилган дарахтларнинг илдизи ер юзасига яқин жойлапЬанлиги учун тунроқ қишда кучли музлайдиган ерларда қўшимча махсус чораларни қўллашга тўғри келади. Пакана боғ-ларни тез-тез сугориш, керакли иормада органик-минерал ўғитлар, микроэлементлар бериш ва кўкат ўғит сифатида дуккакли экин экиб, тупроқни бу озиқ моддаларга бойитиб туриш талаб қилина-ди. Пакана пайвандтагларнинг ўқилдизи бўлмайди. Мавжуд патак илдизлари тупроқ қатламларида кучли ўсади. Патак илдизлар да-рахт танасига яқин ерларда қалин бўлиб, ундан узоқлашган сари сийраклашади ва борлари ҳам бирмунча ингичкалашиб кетади.
Ҳар бир район ҳамда областнинг тупроқ-иқлим шароитига қараб турли хил пайваидтаглардан фойдаланиш мумкин.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling