Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


Ҳосилга кирмаган дарахатларга шакл бериш ва


Download 1.63 Mb.
bet79/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

Ҳосилга кирмаган дарахатларга шакл бериш ва уларни парвариш қилиш. Мева дарахтларига шакл беришдан асосий мақсади парваришлаш ишини осонлаштиришдан; дарахтларнинг танаси ҳамда шох-шаббаси қуёш нуридан яхши фойдаланиши учун уларни маълум оралиқда жойлаштиришдан;
дарахтларнинг асосий қисмлари ўзаро мутаносиб бўлишини (тана биринчи тар-тиб шохларга, биринчи тартиб шохлар эса иккинчи тартиб шохларга нисбатан йўғоироқ бўлишини) таъминлашдан; ҳосил кўп бўлган йиллари тирговуч кўйиш-га эҳтиёж қолмаслик учун асосий шохлар тана-га яхши бириккан бўлишини таъминлашдан; ҳосил шохлари узоқ муддат ва серҳосил бўлиб ривожланиши'ни таъминлашдан иборат.
Дарахтларнинг ҳосилга кириши чўзилиб кетмаслиги учун уларга шакл беришни тезроқ тугаллаш керак. Узбекистондаги сугориладиган районларда мева дарахтларига шакл бериш иши-кўчатзордан бошланади. Бундан кейинги шакл бериш ишлари боғда ўтказилади.
Республикамизда кўпчилик мева дарахтла-рига, масалан, олма, нок, ўрик, гилос ва олхўри-нинг кўп навларига сийрак ярусли шакл бериш тавсияэтилади. Шакл беришда шохлар танада икки-уч қават жойлашади, ортиқча ва чалкашиб кетган новдалар олиб ташланади. Бир йиллик новданинг бир қисми ёки ярми кесиб ташланади ва ён шохлар ҳосил қилинади. Шохларни ке-сишда кейинги тартиб шохлар ўзи жойлашган шохдан қисқа бўлишига эришиш керак. Дарахт-ларга шакл бериш кузда барг тўкилганидан бош-ланиб, баҳорда куртак ёзилгунича давом этади. Дарахтларни эрта баҳорда кесиш яхши самара беради. Кссиш вақтида новда пўстлоғини шилиб юбормаслик керак. Диаметри 2,3-3 см дан ортиқ бўлган шохлар қўл аррада кесилиб, пичоқ билан текисланади ва унга боғ замаскаси ёки алиф аралаш охра, шунингдек, 1—3 фоизли мис ёки темир купороси эритмаси аралаштирилган оҳак суркаб қўйилади.
"Ўзбекистон шароитида ҳосилга кирган дарахтларга ва айниқ-са данакли мева дарахтларига асосан эрта баҳорда шакл бериш яхши самара беради, чунки данакли мева дарахтлари айрим йил-лари қишки қаттиқ совуқдан зарарланиши мумкин- Цорақалпоғис-тон АССРда ва Хоразм областида ҳамма мева дарахтларини фақат эрта баҳорда кесиш тавсия этилади

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling