Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


Download 1.63 Mb.
bet82/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР
Боғларга минерал ўғитлардан, асосан, азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар солинади. Азот ўсимликлар учун энг зарур озиқ моддалардан бўлиб, у ўсимликларда оқсил ҳосил бўлишида иштирок этувчи аминокислоталар ҳамда азотли органик моддалар таркибига киради. Оқсилсиз ҳаёт бўлмаганидек азотли моддаларсиз ўсимликлар нормал ҳаёт кечира олмайди. Мева дарахтларининг нормал ўсиши ва ривожланиши уларнинг азот билан қанчалик таъминланишига боғлиқ. Агар азот етишмаса, дарахтлар яхшь ўсмайди, новдалари калта, меваси майда ва сифатсиз бўлади, ҳосили камайиб кетади. Азотни керагидан ортиқча бериш ҳам яра-майди. Бунда ўсимликлар кучли ўсади, новдаларининг пишиши секинлашади ва дарахтларнинг совуққа чидамлилиги пасаяди, меваси таркибидаги шакар камайиб, сифати бузилади, узоқ сақланмайди. Шунинг учун мева дарахтларига азотни ўз вақтида ва меъёрида бериш керак.
Саноатда азотли ўғитлардан қуйидагилар: нитратли ўғитлар — натрийли, селитра, кальцийли селитра, калийли селитра; аммиакли ўғитлар — аммоний сульфат, аммоний хлорид, аммиакли селитра, шунингдек, суюқ аммиакли ўғит, амидли ўғитлар —мочевина ва кальций цианамид чиқарилади. Булардан аммиакли селитра энг кўп ишлаб чиқарилади. Боғларда энг кўп қўлланиладигани аммиакли селитра ва аммоний сульфатдир. Биринчисининг таркибида 33 — 35 фоиз, иккинчисиникида 20,5—21 фоиз соф азот бўлади. Аммиакли селитрадаги азот сувда тез эрувчан ва тупроқда тез ҳаракатчаи бўлганлиги учун, одатда, эрта баҳорда ўсимликларда шира ҳаракати бошланиши олдидан ва ўсув даврида озиқ тариқасида берилади. Аммоний сульфат кузда ва эрта баҳорда солинади.
Фосфор мураккаб оқсиллар (нуклеопротеидлар), фитин фосфатид каби органик бирикмалар таркибига киради. Бу моддаларсиз ўсимликлар ҳаёт кечира олмайди. Фосфор етишмаса, ўсимликлар яхши ўсмайди, кам гулкуртак чиқаради ва ҳосилдорлиги пасайиб кетади. Ортофосфат кислота тузлари ўсимликлар учун фосфор манбаи ҳисобланади. Узбекистон тупроқларида бу кислотанинг 3 асосли формалари учрайди- Булардан 1 асосли формасини ўснмликлар яхши ўзлаштиради, 2, 3 асосли формаларидан мутлақо фойдалапилмайди. Саноатда апатит фосфоритидан суперфосфат деб аталувчи фосфорли ўғит ишлаб чиқарилади. Бунда фосфор ортофосфат кислотанинг 1 асосли кальцийли тузи формасида учрайди. Суперфосфат таркибидаги ўсимликлар фойдаланадиган фосфор миқдори 14—20 процент бўлади. Суперфосфатнинг физик хоссаларини яхшилаш ва ўсимликларга таъсир кучини ошириш мақсадида кейинги йиларда у доналаштирилган (гранулланган) ва аммонийлаштирилган ҳолда ишлаб чиқарилмоқда. Бундан ташқари аммофос, нитрофос деб аталадиган, азот ва фосфор аралашмасидан иборат мураккаб ўғит хам чиқарилади.
Органик ўғитлар таркибидаги азот, фосфор, калий миқдори

Маҳаллий ўғитлар хиди

1 т ўғитлаги оэиқ модлала
1 МИЦДОрН (КГ)

N20

Р2О5

К2О

Қўй қийи (қуруғи)
Шунинг ўзи (янгиси) От гўнги
Мол гўнги
Чўчқа гўнги
Тепаликдан олинган янги
тупроқ ва ариқ лойқаси
Нажас аралаш ўрадан чиққан тупроқ
Ипак қурти ахлати:
қуруғи
янгиси
Парранда ахлати (қуруғи)

16
8
6
4
4

0,6

4,5

20
25


34

5
2,5
3
2,5
2,0

1,2

1,5

10
5


16

14
7
5
5
6

0,7

1,5
—.




Фосфорли ўғитлар сувда яхши эримаганлиги ва тупроқда жуда секин силжиганлиги учун, одатда, боғларга кузда — ер ҳайдашдан олдин ёки эрта баҳорда солинади. Суперфосфат ерга қанча чуқур кўмилса, ўсимликлар ундан шунча яхши фойдаланади.


Калий ҳам мева дарахтлари учун энг зарур озиқ моддалардан ҳисобланади. У дарахтлар танасидаги ассимиляция процессида углеводларнинг ҳаракатланишида иштирок этади. Калий етишмаса, ўсимликларнинг органик моддалар ҳосил қилиш, тупроқдан азот, фосфор ўзлаштириш хусусияти сусаяди, натижада улар нормал ўсмайди ва мўл ҳосил бермайди.
Тупроқда калий ўсимликлар фойдалана олмайдиган формада учрайди. Шунинг учун азотли, фосфорли ўғитлар билан бир қаторда ҳар йили калийли ўғит ҳам солинса, мева дарахтларига фойдали таъсир этади.
Калийли ўғит сифатида калий хлорид ва калий тузлари ишла-тилади. Биринчиси таркибида 50 — 60 фоиз, иккинчисида 40 фоиз калий бўлади. Бундан ташқари, таркибида 46 фоиз калий оксиди ва 13 фоиз азот бўлган калий селитрадан ҳам калийли ўғит сифатида ишлатилади. Калийли ўғит ҳам кузда боғларни ҳайдаш вақтида ёки эрта баҳорда солинади.
Микроўғитлар. Мева дарахтлари азот, фосфор ва калийдан ташқари, оз бўлсада бор, марганец, мис, рух каби моддаларни ҳам талаб қилади. Бу элементлар дарахтларнинг нормал ўсиши ва мўл ҳосил беришида аҳамиятлидир. Кўплари турли хил ферментлар, витаминлар таркибига кириб, физиологик ва биологик процессларда актив иштирок этади, улардаги моддалар алмашинувини ва турли моддаларнинг ҳаракатини яхшилайди, тупроқдаги озиқ модда-ларни ўзлаштириш хусусиятини, ўсимликларнинг турли касалликларга, юқори, температурага ва қурғоқчиликка чидамлилигини оширади. Мевалар таркибидаги шакар ва витаминлар миқдорини оширади. Микроэлементлардан бирортаси етишмаса, да-рахтлар яхши ўсмайди, ҳосили камайиб, меваларининг сифати пасаяди.
Бор ўғити сифатида бура, бор кислота ишлатилади. Боғларнинг ҳар гектарига 2—4 кг бор солинади. Бундан ташқари, борнинг 0,05—0,1 фоиз ли эритмаси дарахтлар гулдан чиққанидан кейин сепилса, мевалар таркибидаги шакар миқдори 0,5—1 фоиз ошади. Тупроқда қайси микроэлемент етишмаса, шу хилдаги микроўғитларни бериш керак.
Тупроқда секинлик билан парчаланадиган органик ўғитлар кўпинча кузда боғларни шудгор қилишда солинади. Шундай қи-линганда, улар қиши билан чириб, ўсимликлар ўзлаштира оладиган формага ўтади.
Юқорида айтилганидек, фосфорли ва калийли ўғитлар органик ўғитларга қўшиб кузда солинади. Мева дарахтлари гулдан чиққандан кейин озиқ моддаларга кўпроқ талабчан бўлади, чунки янги тугилган меваларнинг ўсиши учун озиқ моддалар кўп сарф-ланади. Озиқ моддалар етишмаса, меваларнииг кўпи тўкилиб кетади.
Минерал ўғитлар органик ўғитларга аралаштириб ишлатилса, янада самаралироқ бўлади. Кўп йиллик кузатишларга қараганда, бўз тупроқли ерларда 1 кг соф азот мева ҳосилини 30 кг, шунча азотга 0,75 кг соф фосфор аралаштириб солинганда 54 кг оширган; бу ўғитларга гўнг аралаштириб солинганда ҳосил яна ҳам ошган.
Боғларга ўғит солишда тупроқнинг хоссалари ва унумдорли-ги, дарахтларнинг ёши, тури ва ҳосили эътиборга олинади.
Ерга солинадиган ўтитлар нормасини аниқлаш (соф модда ҳисобида, гектарига кг)

Озиқ эле-
ментлари миқдори

Суперфосфат
рфосфат

Аммиакли
селитра,
34% ли

Карбамид 46% ли



Калийли туз 40% ли



Калий
хлорид, 30% дан

14%


19%


1

7

5

3

2,2

2,5

1.7

2

14

10

6

4,3

5.0

3,3

3

21

16

9

6,5

7,5

5,0

4

20

21

12

8,7

10,0

6,7

5

36

26

15

10,9

12,5

8,3

16

71

53

30

22

25,0

17,0

15

107

97

44

33

37,5

25.03

20

143

105

60

43

50

33

30

215

158

88

65

75

50

40

285

211

118

87

100

67

50

357

263

147

109

125

84

100

715

530

295

218

250

170

150

1071

790

411

327

375

250

200"

1430

1060

590

430

500

335




Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling