Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


Download 1.63 Mb.
bet68/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

Никитский кечпишар — Кримда яратилган. 286 дона бодоми бир килограмм келади. Мағизи бодом вазнининг 41 процентинн ташкил этади ва таркибида 53 процент мой бўлади, пўчоғи юмшоқ-Баҳорги совуққа чидамли.
Приморский — Қримда яратилган нав. Кеч гуллайди, 327 дона бодоми бир килограмм келади. Мағизи бодом вазнининг 48,7 процентини ташкил этади. Пўчоги юмшоқ.
Някитский нави ҳам К.римда яратилган. Кеч гуллайди, 376 дона бодоми бир килограмм келади. Мағизи бодом вазнининг 40,6 процентини ташкил этади. Пўчоғининг қаттиқлиги стандартга тўғ-ри келади.
Нонпарель — Америкадан келтирилган нав. 519 дона бодоми бир килограмм келади. Мағизи бодом вазнининг 66 процентини ташкил этади ва таркибида 52 процент мой б}'лади, пўчоғи юмшоқ. Совуққа анча чидамли. Муттасил ҳосил бериши билан бошқа нав-лардан фарқ қилади.
Принцесса — Ғарбий Европадан келтирилган. 300 дона бо-доми бир килограмм келади. Мағизи бодом вазнининг 40 процен-тини ташкил этади, иўчоғи юмшоқ. Апрелда гуллайди ва бодоми сеитябрнинг иккинчи ўн кунлигида пишади.
Кинг — Америкадаи келтирилган. 500 дона бодоми бир ки-лограмм келади, пўчоғи юмшоқ. Мағизида 58,2 процент мой бў-лади.
ДЎЛАНА
Дўлана ҳам олма, нок сингари атиргулдошлар оиласига ки-ради. Унинг 890 та тури бўлиб, шундаи 39 таси СССРда ўсади. Хитой, Испания, Италия ва Шазоир каби мамлакатларда ҳам дў-лана қадимдан экнлади. Дўлананинг баъзй турлари мевасини истеъмол қилиш учун бошқа турлари мапзаралн дарахт сифатида, жуда оз кисми эса пайвандтаг сифатида ўстирилади. Тяньшань ва Тошкент областининг Бўстонлиқ районидаги тоғ қияликларида ме-васи истеъмол қилинадиган сариқ мевали дўланазорларни учратиш мумкин. Тоғ қияликларида кўпроқ қизил мевали Туркистон дўланаси, жуда оз миқдорда олтой дўланасиии учратиш мумкин. Туркистон дўланаси кўпроқ ўрмон хўжаликларида, тоғ қияликларида тўп-тўп бўлиб ўсади, ернинг устки унумдор қатламини ёмғир ва сел ювиб кетишидан сақлайди. Тоғ қияликларида табиий ёғингар-чилик ҳисобига ўсади ва деярли ҳар йили мўл ҳосил беради.
Сариқ мевали дўлана дарахтининг бўйи 8 м ва ундан ҳам баланд, шох-шаббаси шарсимон, меваси яхши пишганда қизғиш-сариқ рангга кириб, хуштаъм бўлади. Дарахтининг шохлари калта тикан билан қопланган, барги патсимон. Дўлана қурғоқчиликка чидамли ўсимлик, ер танламайди, узоқ яшайди.
Урта ёшдаги дўлананинг ҳар тупидан 70—80 кг гача ҳосил олинади. Илдизининг чуқур таралиб ўснши тоғ ёнбағридаги май-донларни ёмғир сувлари ювиб кетишидан сақлайди.
Тошкент областининг Бўстонлиқ райони зонасида жойлашгак «Бурчмулла» ва «Чирчиқ» ўрмон хўжаликларида 1214 га май-донда дўланазорлар мавжуд. Шу зонада жойлашган «Хўжакент», «Бўстонлиқ», «Пскент» боғдорчилик совхозлари ва айрим колхозлар территориясида ҳам қарийб 500 гектар дўланазор бор.
Дўлана барча мевали дарахтлардан кейин, май ойининг охирларида пекан билан олдинма-кейин гуллайди. Шунинг учун унинг гуллари эрта баҳордаги совуқдан деярли зарарланмайди. Меваси заха қилмасдан териб олинса, 20—30 кунгача сақлаш ёки қуритиб қоқи қилиш мумкин.
ПИСТА
Усиш яюйига ва шароитга қараб, писта дарахтининг бўйи 2,5—10 м га етади. Шох-шаббаси шарсимон. Писта икки уйли ўсимлик. Апрель ва май ойининг бошларида гуллайди, шамол во-ситасида чангланади.
Писта мағизи таркибида 63 процептга яқин мой, 12—13 процент шакар, 17—18 процент оқсил бўлади. Мевали дарахтлар орасида писта қурғоқчиликка чидамли ҳисобланади, унинг илдизи ерга 7 м гача кириб ўсади. У уруғдан ва пайвандлаш йўли билан кўпайтирилади. Тоғ ён бағирларида якка-якка ёки тўп-тўп ҳолда учрайди.
Лалмикор ерларда 10—12-йилдан, суғориладиган ерларда эса 7—8-йилдан бошлаб ҳосилга киради. Тўлиқ ҳосилга кирган дарахтлари йил оралатиб ҳосил беради. Бир туп дарахтидан 15 кг гача ҳосил олиш мумкин. Писта 300 йилгача яшайди. Мағизи мевасининг 34—58 процентини ташкил этади. У Ўзбекистон шароитида асосан тоғ қияликларида ўстирилади. Шунингдек, писта Ўрта Осиёда ва Кавказда ҳам ўстирилади.
Пистанинг Р131йС1а Ь авлодига 20 га яқин тур киради. СССРда шуларда'н 2 тури ўсади. Ҳозирги вақтда ўстирилаётган маданий писта дарахтлари ёввойи турларидан яратилган.
Ўзбекистонда пистанинг қуйидаги турларини экиш тавсия этилади.
Форма 5-Т — пистасининг 82 проценти очилгап бўлади, ундан 50 фоиз мағиз чйқади, таркибида 56,8 процент мой бўлади.
Форма 9-Т — пистасининг 75 проценти очилган бўлади, ундан 55 процент мағиз чиқади, таркибида 59,5 процент мой булади.
Форма 17-Т — пистасининг 98 проценти очилган бўлади, ундан 52 процент мағиз чикиди, таркибида 59 процент мой бўлади.
Урта Осиё ўрмон хўжалиги илмий тадцяцот институти маълумотларига кўра, писта мевасида ўртача 52, 58—62, 76 процент ёғ, 4,53—7,07 процент шакар бўлади. Мевасидаги ёғ мивдори ўсиш шароитига караб ўзгаради.
Форма 29-Т — пистасининг 92 проценти очилган бўлади, мағизи пистаси вазнининг 50 процентини ташкил этади, таркибида 60,5 процент мой бўлади.
Форма 113-ТК — пистасшшнг 80 проценти очилган_ бўлади, мағизи пистаси вазнининг 50 процентини ташкил этади,' таркибда 62 процент мой бўлади.
Форма 214-ТК — пистасининг 70 проценти очилган бўлади, мағизи иистаси вазнининг 49 процентини ташкил этади, таркибида 59 процент мой бўлади.
Форма 253-ТК — пистасининг 96 проценти очилган бўлади, мағизи пистаси вазнииинг 52 процентини ташкил этади, таркибида 60,9 процент мой бўлади.
Форма 355-ТК — пистасининг 90 проценти очилган бўлади, мағизи пистаси вазнининг 53 процентшш ташкил этади, таркибида 59,7 процент мой бўлади.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling