Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


Мевачиликда ишлатиладиган асосий пайвандтагларни турлари


Download 1.63 Mb.
bet7/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

Мевачиликда ишлатиладиган асосий пайвандтагларни турлари
Олма ва беҳи кўчатларини интенсив усуллари орқали яшил қаламчаларни сунъий туман хосил қилувчи мосламада етиштириш, қаламча тайёрлаш, қаламчалар тайёрлаш муддати, қаламчаларни илдиз отиши учун керакли шароит яратиш. Қаламчалар илдиз оттириш учун қаламча бўлимига экиш муддати. Илдиз отган кўчатларни очиқ ерда ўстириш. Кўчат учун ер танлаш. Тупроқни тайёрлаш, участкани режалаш, тайёр кўчатларни тарбиялаш, бегона ўтларга қарши курашиш, суғориш, ўғитлаш ва тупроқни юмшатиш. Мева ўсимликларини пайванд қилиб кўпайтириш усуллари ва кўчатларини етиштириш технологияси.
Мевали экинлар ҳақида умумий тушунчалар. Мевали экинларни ҳозирги аҳволи ва ривожлантириш истиқболлари
Кириш. «Мева экинларини етиштириш технологияси» фанини фан сифатида ва уни айрим хусусиятларини илмий асосларини ўрганишда мева ўсимликларни турли хил навларини ва етиштириш технологияларини ҳар хил минтақаларда қўлланишини ишлаб чиқиш. Мева ва резавор мева ўсимликларни маҳсулотларини одамларни овқатланишидаги аҳамияти.
Мева ўсимликларини кўчатзорини барпо қилиш технологияси
Мева дарахтлари асал берувчи, тоза кислород чиқарувчи, фитонцидлик хусусиятлари, ўзига карбонат ангидридни қабул қилувчи ҳисобланади. Мевачилик – қишлоқ хўжалигининг сердаромадли тармоғи ҳисобланади. Мева ва резавор мева ўсимликлардан барпо этилувчи боғлар тоғлик қияликларни ўзлаштиришда, эрозияга қарши курашишда шўр ва шағалли ерларни ўзлаштиришда ҳамда ер ости сувлари яқин жойлашган участкалардан фойдаланишда ишлатилади. Мева ва резавор мевали ўсимликларини кўпайтириш, мева кўчатлар етиштириш технологияси. Кўчатзорларнинг вазифаси ва уларни ташкиллаштириш.
Мева дарахтлари учун қўлланиладиган асосий пайвандтагларни таснифи
Мева дарахтлари учун қўлланиладиган асосий пайвандтаглар хили ва уларнинг таснифи. Мевалилар турларининг пайвандтагларини етиштириш технологияси. Уруғ-пайвандтаг она боғларини ташкиллаштириш. Уруғ тайёрлаш ва сақлаш, уруғларни униб чиқиш меъёри. Уруғларни қумлаш (стратификациялаш). Экиш усуллари ва муддатлари. Экиш меъёрлари. Уруғ кўчатлар парвариши. Озиқали тувакча ва махсус кубикларда пайвандтаглар ўстириш. Пайвандтагларни вегетатив кўпайтириш. Она боғлар барпо этиш. Апробациядан ўтказиш. Вегетатив кўпайтириш усуллари: тик ва ётқизилган пархишлар, ёғочланган новдалардан, қаламчалаш ҳамда яшил қаламчалардан кўпайтириш. Пархиш бўлимининг механизацияси. Пайвандтагларни ковлаб олиш, саралаш, кўмиб қўйиш ва сақлаш.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling