Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
“Мевачилик” фани ихтисослик фани ҳисобланиб, 7-чи семестрда ўқитилади. Дасутрни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий (олий математика, информатика ва ахборат технологиялари, физика, кимё, биология ва генетика, экология ва агрометрология), умумкасбий (ботаника ва ўсимликлар физиологияси, микробиология ва қишлоқ хўжалиги биотехнологияси, тупроқшунослик, деҳқончилик илмий изланиш асослари билан, мелиорация ва ер тузиш, агрокимё, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воисталари, энтомология, фитопатология, ўсимликшунослик ва пахтачилик, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва бирламчи қайта ишлаш технологияси, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш асослари ва ҳ.к.) ва ихтисослик (сабзавотчилик, субтропик экинлар, полизчилик, ҳимояланган жой сабзавотчилик, узумчилик ва ҳ.к.) фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Мевачилик билан шуғулланаладиган хўжаликларида мева етиштиришни илғор агротехнологияларини тадбиқ қилишни тўғри ташкил қилиш йўллари ҳамда усулларини ўрганишда қишлоқ хўжалик соҳасини муҳим қисмини ташкил этади.
Шунинг учун мевачиликка алоҳида талаблар қўйилади. Мевачилик ихтисослашган хўжаликларида етиштирилаётган маҳсулотнинг таннарҳини тахминан 40-50% ини уларни етиштиришга кетадиган харажатларини ташкил этади. Шунинг учун ушбу фан асосий ихтисослик фани ҳисобланиб, ишлаб чиқариш технологик тизимининг ажралмас бўғинидир.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Талабаларнинг мевачилик фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлар ҳамда мевачиликда ишлатиладиган машиналарнинг ишлаб чиқаришдаги намуналари ва жонли мевалардан фойдаланилади. Маъруза, амалий ва лаборатория дарсларида мос равишдаги илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |