Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Download 1.63 Mb.
|
Мева сабзавот Ғуломов
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқилишидан мақсад – мева экинларини аҳамияти, кимёвий таркиби, келиб чиқиши ва тарқалиш тарихи, ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболи ҳамда ташқи муҳит омилларига бўлган талаби тўғрисидаги ва мевачиликка янги кириб келган интенсив мевани навларини кўпайтиришга қаратиш. Фаннинг вазифаси – боғ шароитида мевалар етиштиришнинг илғор технологиялари тўғрисида, меваларни ишлатилиши, ташқи муҳит омилларига кўра гуруҳларга ажратиш, кўпайтириш усулларини ўрганиш; ўсимликларни ўсиш ва ривожланиш босқичларини билиш меваларни уруғлари ҳамда кўчатлари тузилиши – талабани ушбу фан бўйича олган назарий ва амалий билимларини курс иши ва битирув ишларини бажариш билан реал шароитида қўллаш бўйича кўникмалар ҳосил қилишдир. Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар “Мевачилик” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр: мевачилик фанини ривожланиш тарихи; мевачиликни кимёвий таркиби ва озиқали қиймати; мева экинлари келиб чиқиши ва уларни филогенези; мева етиштириш технологиясини ишлаб чиқишда уларни биологик хусусиятларини ўрни ва уларни ўсиш ҳамда ривожланиши учун қулай шароитни яратиш; мева экинларини тупроқ шароитига кўра жойлаштириш, аламшлаб экиш услубларини мустақил туза билиш; меваларни эртаги, ўртаги ва кечки навларини етиштириш усулларини ўрганиш; мева навларини билиш ва уларни биологиясига кўра экиш муддатлари, усуллари, кўчатзорга уруғини экишга тайёрлаш ва уни сарфи, экиш чуқурлигини ўрганиш; кўчатзорга экилган мева уруғларини майдонларида қатқалоққа қарши курашиш чоралари, мулчалаш, қора совуққа қарши курашиш чораларида тўғрисидаги маълумотларни билиш керак; талаба мева экинлари етишитириш технологик картасини тузиш; ҳосилни йиғиштиришда механизациядан тўлиқ фойдаланишни ўзлаштириш; йиғилган ҳосилга бирламчи ишлов бериш каби ишлари; мевали экинларни касалликлари ва зараркунандарига қарши кимёвий захарли моддалардан фойдаланиш хамда биологик курашиш усуллардан фойдаланиш йўлларини аниқлаш кўникмаларга эга бўлиши керак; талаба мевалар хаётини давомийлиги, хўжалик ва ботаник белгиларига кўра гуруҳлаш; мева уруғлари, ниҳоллари ва ўсимликларни ташқи кўринишига кўра биринчи иккинчисидан ажрата билиш; ўсимликларни ташқи белгиларига кўра ривожланиш босқичларини ажрата билиш; меваларни экиш зичлиги ва озиқланиш майдонини билиш; турли хилдаги минерал, органик ўғитлардан фойдаланиш муддатлари ва усулларини ўрганиш; меваларни етиштиришда замонавий ва истиқболли технологиялари; мевали боғларни суғориш усуллари ва муддатларини билиш малакаларга эга бўлиши керак. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling