Асосий қисм
Фаннинг назарий машғулот мазмуни
Мевали экинлар ҳақида умумий тушунчалар. Мевали экинларни ҳозирги аҳволи ва ривожлантириш истиқболлари
Мева экинлари биологияси. Ўзбекистон Республикаси ва бошқа ривожланган мамлакатларда мева ўсимлигини халқ хўжалигидаги аҳамияти. Меваларни саноат даражасида етиштириладиган туманлари. Ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган меваларни асосий турлари, хиллари ва навлари. Навларнинг тупроқ-иқлим шароитига талаби. Кўпайтириш усуллари ва пайвандтаглари. Мевани шифобахшлиги, экологик тизим ва иқтисодиётдаги ўрни.
Мевачиликни аҳамияти ва хусусиятлари. Кимёвий таркиби ва озиқали қиймати. Илмий мевачиликнинг ривожланиш тарихи
Мева экинларини келиб чиқиш ватани, ботаник белгилари, ҳаётини давомийлиги, истеъмол қилинадиган органлари, ишлаб чиқариш ҳамда бошқа белгиларига кўра классификация ва гуруҳларга бўлиш. Меваларни ўсиши ва ривожланиш босқичларини ўзига хос хусусиятлари ва келиб чиқиш манбалари.
Меваларни экиш схемаси, жойлаштириш қалинлиги ва озиқа майдонига муносабатини назарий жиҳатидан асослаш
Мева экинларини кўчатзорда уруғларидан ва вегетатив кўпайтиришни ўзига хос хусусиятлари ҳамда уларни ижобий, салбий томонлари мева уруғларини экиладиган турларини умумий таснифи.
Субтропик экинлари
Субтропик ўсимлигини халқ хўжалигидаги аҳамияти. Ўсимликнинг қисқача тарихи. Саноат даражасида етиштириладиган туманлари. Ишлаб чиқаришда фойдаланадиган асосий турлари, хиллари ва навлари. Навларни тупроқ ва иқлим шароитига талаби. Кўпайтириш усуллари ва пайвандтаглари. Уруғ ва қаламчаларни экишга тупроқни тайёрлаш. Ўсимликларга шакл бериш ва уларни қирқиш, суғориш, ўғитлаш ва ишлов бериш.
Цитрус ўсимликлари
Цитрус ўсимликлари (лимон, апельсин, мандарин ва грейпфрут)ни халқ хўжалигидаги аҳамияти ва Республикада цитрусчиликни ривожланиш тарихи. Ўзбекистонда цитрусчиликни ҳозирги замон ҳолати ва ривожланиш истиқболлари. Цитрусчиликни ботаник, морфологик ва биологик тавсилоти. Цитрус ўсимликларини ташқи муҳит шароитига муносабати (иқлимга, тупроққа, ёруғликка ва намликка) бўлган талаби. Цитрус ўсимликларини ҳимояланган ерларда етиштириш технологияси. Цитрус ўсимликларини иссиқхоналарда ва иситилмайдиган траншеяларда етиштиришни биологияси ва агротехникаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |