Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


Download 1.63 Mb.
bet74/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

    Bu sahifa navigatsiya:
  • III .
Ўртача бўйли пайвандтаглар. М 2. Қурғоқчиликка ниҳоятдз чидамлилиги билан фарқ қиладиган қимматли пайвандтаг. Унга уланган навлар 5—6-йилиёқ саноат миқёсида фойдаланишга ярай-диган даражада ҳосилга киради ва жуда мўл ҳосил олинади. Пай-вандтаг олма дарахтининг кўп йиллар давомида яхши ўсишини таъмиилайди. Олма қон битига чидамли. Агар етарли даражада суғорилса, унга пайванд қилинган навлар ҳатто механик таркиби оғир бўлган тупроқли ерларда ҳам яхши ўсади. Ву республикамиз-нинг суғориладиган интенсив боғларида ўсиш кучи ва ҳосилдор-лиги жиҳатдан ярим бўйчан қимматли пайвандтагдир.
ММ 104. М 2 ни Северний разведчик нави билан чатиштириш; натижасида чиқарилган. Пайвандтагнинг қимматли сифатлари — олма қон битига чидамлилиги ва дарахтлари тупроқда мустаҳкам ўрнашиб туришидир. Усиш кучи жиҳатдан М 2 пайвандтакка улан-ган ўсимликларга яқин туради.
ММ 104 га уланган дарахтлар ёшлигида яхши ўсади, ҳосил-га эрта киради ва кўп мева қилади, шу сабабли ўсишдан тез қола-ди- Республикамиз шароитида бу пайвандтагни кенг миқёсда синаб кўриш зарур.
ММ III. Северний разведчик навини Мертон 793 пайвандтаги-билан чатиштириш йўли билан ҳосил қилинган. Қурғоқчиликка чи-дамли бу пайвандтаг ўртача бўйли клон пайвандтаг бўлиб, олма қон битига чидамлилиги ва яхши кўпайиши билан диққатга сазо-вор, келгусида уни М 2 билан алмаштириш мумкин.
Узбекистон учун районлаштирилган пакана пайвандтаглар
(кучли ва кучсиз пайвандтагларга нисбатан % ҳисобида)





Тупрокиинг хиллари

Мева турлари


ва пайвандтаглар
















Олма
Пакана М 9
ўрта бўйли М 17, ММ 106
ўртача ўсувчи М 2 ва кучли ўс-увчи М II
Пакана М 26, ўртача ўсувчи ММ 102, ўртача ўсувчи ММ 104 па ММ Ш, кучли ўсувчи ММ 109
Нок
Беҳи А (Аижир)

1 20
5 50



5
10

40
20 30

10. 10>

Э с л а т м а :— белгиси ишлаб чикаришда сипаб кўриш учун тавсия этилгаи.
ММ III га улаиган дарахтларнинг ўсиш кучи М 2 никидан бир-мунча ортиқ, тупроқда мустаҳкам ўрнашади. Эрта ҳосилга кириб, мўл ҳосил беради. Бу пайвандтаг паст бўйли, кўп мева қиладиган, жумладан, спур типли олмаларни пайванд қилиш нуқтаи назари-дан диққатга сазовор. Уни ишлаб чиқариш шароитида ҳар томон-лама ўрганиб, баҳолаш керак.
ММ 109. М 12 пайвандтагни Северний разведчик нави билан чатиштириш орқали ҳосил қилинди. Унга уланган дарахтларнинг ўсиш кучи қарийб М 2 га уланганларники кабидир. Эрта ҳосилга кириб, мўл ҳосил беради. Бу пайвандтаг спур типидаги паст бўйли дарахтлар ўстириш, шунингдек, ўртача унумдор тупроқли ерларда одатдаги навларни кенг кўламда синаш нуқтаи назаридан диққат-га сазовордир.



Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling