Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа


Download 1.63 Mb.
bet73/91
Sana04.11.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1745285
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   91
Bog'liq
Мева сабзавот Ғуломов

Парадизка VIII, совуққа чидамсиз, кучсиз, пакана пайванд: таг бўлиб, илдизи майда ва мўрт бўлганлигидан пайванд қилинган дарахтлар шамолда, айниқса захлатиб суғорилганида бир томонга қийшайиб ўсиши ёки синиб кетиши мумкин. Шунинг учун бу пай-вандтагда ўстириладиган олма кўчатларини шамолдан тўсилган томорқа участкаларда ўстириш тавсия этилади. Парадизка IX ти-пига пайванд қилингап олма дарахтлари камроқ ҳосил берганлиги учун уларни оралиқ пайванд қилишда ишлатиш мумкин.
Парадизка IX. Бу пайвандтаг асосан Молдавияда, Грузияда ва Кримда кўп тарқалган, кейинги йилларда СССРда кенг тарқа-тила бошланди. Бу пайвандтагнинг илдизи ер юзасига яқинроқ ўсганлиги учун қаттиқ қора совуқдан кучли шикастланиши мумкин. Парадизка VIII типига нисбатан парадизка IX типдаги ниҳол-ларга пайванд қилиб етиштирилган дарахтлар шамолга, совуққа анча чидамлилиги билан ҳам фарқ қилади. Серқуёш боғларда нов-далар пархиш қилингаиида пайвандтаглар яхши илдиз отганлиги учун серилдиз пайвандтаглар сони ҳам кўпаяди.
М 26. Бу пайвандтаг М 16 ва М 9 пайвандтагларини чатиш-тириш йўли билан ҳосил қилинган. Пайвандтакка уланган дарахт-лар ўсиш кучи жиҳатдан № 9 ва № 7 пайвандтаглари ўртасида оралиқ ўринни эгаллайди. № 26 пайвандтагнинг илдизи тупроқда мустаҳкам ўрншшивдта учун дарахтнинг барқарорлити ҳам юқоридир. Бу нав етарлича сугорпб турилса, суви қочирилган, енгил ва унумдор тупроқли ерларда эрта ҳосилга киради ва мўл ҳосил беради. Бу пайвандтагни ишлаб чиқариш шароитида кенг кўламда синаб кўриш зарур.
Ярим пастак пайвандтаглар. М 7 (дусен VII). Бу пайвандтаг-да ўсгаи дарахтлар ўсиш кучи жиҳатдан М 9 ва М 2 ўртасида ора-лиқ ўринда бўлиб, ҳақиқий ярим пастак дарахтлар ҳисобланади. М 7 га уланган навлар 4—5-йилиёқ ҳосилга киради ва саноат миқёсида фойдаланиш имконини берадиган даражада кўп олма қи-лади.
Пайвандтаг кўчатзорларда кўп миқдорда кўчат етиштириш имконини беради. Олма қон битига нисбатан чидамли ҳисобланади. Агар етарли даражада сугориб турилса, унга пайванд қилинган навлар механик таркиби жиҳатидан оғир тупроқли ерларда ҳам яхши ўсади. Республикамизда иитенсив боғлар барпо этишда ярим пастак М 7 ўсиш кучи ва маҳсулдорлиги лгиҳатдан қимматли пай-вандтаг ҳисобланади.
ММ 106. Олма қон битига чидамли Северний разведчик навини М 1 пайвандтакка чатиштириш йўли билан чиқарилган. Маз-кур пайвандтагда дарахтларнинг ўсиш кучи М 7 дагидан бирмунча ортиқ бўлади. Бунда дарахтларнинг илдиз системаси бақувват бў-либ, тупларнинг тупроқда маҳкам туришини таъминлайди. ММ 106 га уланган навлар бошқа ярим иастак пайвандтаглардагига қара-ганда ҳосилга эрта кириб, 3—4-йилиёқ товар мева бера бошлай-ди, ҳосилдорлиги ҳам йил сайин орта боради.
ММ 106 пайвандтаг олма қон битидан зарарланмайди, меха-ник таркиби ўртача бўлган унумдор тупроқли ерларда яхши ўсади. ММ 106 нинг пайвандтаг сифатида ҳам, кўчатзор ва боғ шароитида юқори кўрсаткичларга эга эканлиги ҳам уларни энг яхши натижа-берадиган ярим пакана пайвандтаглар қаторига киритиш имконини беради.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling