Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа
Download 1.63 Mb.
|
Мева сабзавот Ғуломов
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОРГАНИК ЎҒИТЛАР
БОҒЛАРНИ ЎҒИТЛАШ
Мева дарахтлари бошқа ўсимликлар каби тупроқдан азот, фосфор, калий, кальций, темир, олтингугурт ва магнийни ўзлаштиради. Булардан ташкари, тупроқдан жуда оз миқдорда бор, марганец, рух, мис, аммоний, йод, молибден, фтор каби моддаларни ҳам олади. Турли хил озиқ моддалар ҳам олиб, уларни оқсил, ёғ, турли хил кислоталар ҳосил қилади. Бу моддалар ҳам ўсимликларнинг ҳаёти учун сарфланади. Лекин бу моддаларнинг кўп қисми тупроққа қайтиб тушмай, мевалар таркибига ўтади ёки дарахтларнинг кесилган қисмлари билан чиқиб кетади. Шредер номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси маълумотларига қараганда, бўз тупроқли ерларда ҳар гектар экилган 5 ёшли 100 туп олма ҳосилга киргунча йилига гектаридан 9,5 кг азот, 2,1 кг фосфор ва 8,5 кг калий; 20—26 ёшлилари эса 86,5 кг азот, 26 кг фосфор ва 85,6 кг калий олар экан. Мева дарахтларининг айрим турлари серҳосил бўлганлиги туфайли озиқ моддаларни янада кўп сарфлайди. Масалан, суғориладиган бир гектар боғдаги Розмарин нав олмадан 100 т ҳосил олинганда 848 кг азот, 97 кг фосфор ва 480 кг кальций сарфланади. Шу моддаларнинг бир қисми тупроққа барглар ва ўсимликларнинг ерга тўкиладиган бошқа қисмлари билан қайтиб тушади. Лекин кўп қисми қайтиб тушмайди. Бунинг усти1-а республикамиз ерлари асосан бўз тупроқли бўлиб, озиқ моддаларга унчалик бой эмас Текшириш маъ-лумотларига қараганда, тупроқнинг ҳайдалма қаватида (0—30 см) чиринди миқдори 0,8—1 —1,2 процентдан ошмайди. Пастки қаватларига тушган сари у янада камая боради. Тупроқнинг 1 м гача бўлган қатламида ҳар бир килограмм тупроқда ўрта ҳисобда 3—12 мг азот, 5—10 мг фосфор ва 80—300 мг калий бор. Шағал ва қумлоқ тупроқли ерларда озиқ моддалар бундан ҳам кам бўлади. Модомики шундай экан, мева дарахтларининг яхши ўсиши ва улардан йил сайин мўл ҳосил олиш учун боғларга вақти-вақтида органик ва минерал ўғитлар солиш керак. ОРГАНИК ЎҒИТЛАР Органик ўғитлар гўнг, торф, компост, кул, нажас, кўкат ўғитлар ва бошқалар киради. Органик ўғитлар айниқса, тошлоқ, шағалли, қумлоқ ва оғир тупроқли ерларга солинганда яхши самара беради. Бу ўғитлар тупроқда озиқ моддаларни кўпайтиради ва микроорганизмларнинг фаолиятини яхшилайди, тупроқ структурасини яхшилаб, унумдорлигини оширади. Мева боғларига, асосан, гўнг солинади, чунки унда усимлик-лар учун зарур бўлган барча озиқ моддалар кўп. Ҳар хил ҳайвонларнинг гЎнгида озиқ моддалар миқдори ҳам турлича бўлади. Таркйбидаги озиқ моддалар миқдори жиҳатдан ипак қурти ва нарранда ахлати биринчи ўринда, қўй қийи, от гўнги ва ниҳоят қорамол гўнги булардан кейинда туради. Гўнгнинг сифати сақланишига ҳам боғлиқ. Очиқ ҳавода қолган гўнг ўғитлик сифатипи тезда йўқота боради, ундаги ўсимликлар учун фойдали моддалар учиб кетади. Бунга йўл қўймаслик учун гўнгни махсус гўнгхоналарда, далага чиқарилганларини эса устига 15—20 см қалинликда тупроқ ташлаб сақлаш зарур. Шу тартибда сақланадиган гўнг 3—4 ойда ярми чирийди, 7—8 ойда эса тўлиқ чириб, боғларгасолишга яроқли ҳолга келади. Агар гўнгга суперфосфат аралаштирилса, унинг сифати янада яхшиланади. Компост ўсимлик ва ҳайвонот қолдиқларини чиритиб тайёрланади. Ҳар хил ўсимликларнинг барги, похоли, палаги ва шу каби-лар ерга уйиб қўйиб чиритилади. Чириганда бир хил массага ай-ланади ва ўгит сифатида фойдаланилади. Нажас ҳам кучли ўғит ҳисобланади. Уни боғларда ўғит сифатида ишлатишдан олдин эни 2—2,5 м, чуқурлиги 0 — 7 — 0,1 м қилиб қазилган чуқурларга 8—10 см қалииликда нажас, кейин устига тупроқ, сўнг яна нажас ва тупроқ солиб шу тартибда чуқур 2,3 қават қилиб тўлдирилади. 1 т ахлатга 0,5—1 т тупроқ ишлатилади. Чиригандан сўнг боғларга компост сифатида солинади. Парранда ахлати ҳам кучли ўғит ҳисобланади. У ҳам чири-тилади ёки бошқа чириндиларга аралаштириб компост сифатида ишлатилади. Узбекистонда кўкат ўғит сифатида шабдар, беда, Никольсон нўхати, мош ва бошқа дуккакдош ўсимликлар, шунингдек, райграс каби бошоқли ўсимликлардан фойдаланилади. Маълумки, дуккакдош ўсимликларнинг илдизида азот тўпловчи тугунак бактериялар бўлади, улар тупроқни озиқ моддаларга бойитади. Кўкат ўғит сифатида экиладиган экинлар камунум ерларга экилса, айниқса яхши самара беради. Чунки уларнинг кўкати тупроққа аралашти-риб ҳайдалганда тез чириб, ўсимликлар ўзлаштира оладиган шаклга ўтади. Чириндининг кўпайиши натижасида тупроқ структураси яхшиланади ва унумдорлиги ортади. Кўкат ўғит сифатида экилган Никольсон пўхатининг ҳар гектаридан 300 ц га яқин кўк поя олинади. Бу 60—80 кг гача азот ва 20 т гўнгнинг кучига тенг келади. Мева дарахтлари ерни ҳали сояламаганлиги учун ёш боғларга экилган Никольсон нўхати яхши ўсиб, кўп миқдорда кўк поя ҳосил қилади. бдатда, кўкат ўғит сифатида экиладиган экинлар эрта кузда (сентябрда) экилади. Келгуси йили гуллаётган даврда кўк массаси олдин дискли оғир борона билан майдаланиб, сўнг тупроққа аралаштириб ҳайдаб юборилади. Боғ қатор ораларига экиладиган беда ва дуккакдош экинларнинг аҳамияти, фойдаси, уларни парвариш қилиш агротехника-сига доир маълумотлар махсус адабиётларда батафсил баён этилган Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling