Ғуломов Б. Х. Содиқхўжаев с “мевачилик” фанидан ЎҚув услубий мажмуа
Download 1.63 Mb.
|
Мева сабзавот Ғуломов
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўчат экиш учун чуқур кавлаш.
- Кўчат экиш муддатлари
- Кўчатларга шакл бериш.
Кўчатларнинг озиқланиш майдони. Шредер номидаги боғдорчиклик, узумчилик ва виночилик илмий ишлаб чикариш бир-лашмаси ходимлари томоиидан бир неча йиллар мобайнида олиб борилган ишлар ҳамда колхоз ва совхоз боғбонларининг тажриба-лари ҳозирги кунда мева дарахтлари кўчатининг озикланиш май-дони куйидагича бўлишини тақозо этади:
Озикланиш майдони кўчатларнинг ўсишига, ривожланишига ва ҳосил беришига караб аникланади. Масалан, олма навига қараб ҳар хил ўсади ва шунга кўра ҳосилга кириши ҳам турлича бўлади. Масалан, Розмарин нав олма бошқа навларга караганда кеч ҳосилга киради, лекин тўлик ҳосилга кирганда мўл ҳосил олина-ди. Биринчи йили дарахтларнинг шох-шаббаси тухумсимон шаклда кучли ўсади. Бу нав олманинг озикланиш майдони 64 м2' бўлиши керак. Шу катталикдаги майдонни дарахт 12—14 йилда тўлик эгаллайди. Ренет Симиренко нав олманинг шох-шаббаси ёйиқ ўсади. Розмарин навига ўхшаб пирамида шаклида баланд бўлмайди. Бу нав олма учун ҳам 64 м2 ёки ундан кўпрок озиқланиш майдони кифоя қилади, у шунча ҳажмдаги жойни 8—10 йилда тўлиқ эгаллайди, шох-шаббаси бир-бирига яқиилашиб, қатор ораларини ва туплар орасини соялаб қўяди. Мева дарахтлари кўчатини экишда юқоридаги схемага риоя қилинмаса, масалан, зич экилса кўчатлар 8—10 йилда ҳаддан ташқари қалинлашиб кетади, шох-шаббаси бир-бирининг орасига ўсиб киради, озиқланиш майдонидан нотўғри фойдаланиб, дарахт-лар бўйига ўсиб кетади. Қалин экилган дарахтларнинг шох-шабба-си орасидан шамол яхши ўтмайди, қуёш нури эса тушмайди, нати-жада мевалари эркин ўсмайди, рангсиз, шакар моддаси кам. бў-либ, уларни қишда узоқ сақлаш, узоқ жойларга юбориш мумкин бўлмайди- Узбекистоннинг асосий зоналарида мева дарахтларини жойлаштириш (м, ҳисобида)
Кўчат экиш учун чуқур кавлаш. Плантаж плуг билан ҳайдал-ган ерларда чуқур кавлаш осон бўлади. Кўчат ўтқазиладиган ер-нинг шароитига қараб, чуқурлар 70x70 см ёки 80x80 см схемада кавланади.Чуқур кавлашда тупроқнинг 20—30 см ли устки қатлам тупроғи бир томонга, ундан пастки қисмидаги тупроқ иккинчи томонга ташланади. Кўчат экиш вақтида эса ернинг устки (унумдор) қатлам тупроғи билан кўчатнинг илдиз қисми кўмилади, иккинчи томондаги унумсиз тупроқ бутунлай ишлатилмайди, унинг ўрнига ернинг устки ҳайдалма қатламидаги тупроқ билан кўмиш тавсия этилади. Чуқурнинг остки қаватидан чиққан тупроқ эса текисланиб юборилади. Кўчат экиладиган чуқурлар КПЯ-100 маркали машинада кавланади. Бу агрегат «Беларусь» ёки ДТ-24 тракто-рига ўрнатиб ишлатилади. У диаметри 30, 60, 80 ва 100 см, чуқур-лиги 100 см гача бўлган чуқур кавлайди. КПЯ-100 агрегатида бир соатда 70 — 240 тагача чуқур кавлаш мумкин (23-расм). Кўчат экиш муддатлари. Кўчат экиш кузда хазонрезгиликдан кейин бошланади ва доимий совуқлар бошланмасдан тугалланади. Бу иш Узбекистоннинг ҳамма областларида ҳам октябрнинг охиридан бошланиб қаттиқ совуқ тушгунча давом эттирилади. Уруғли мева дарахтларининг кўчати кузда ва баҳорда, данакли ва субтропик мева дарахтларининг кўчати февраль ва март ойларида танасида шира ҳаракати бошланмасдан экилгани маъқул. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида кўчат асосан март-апрель ойларида экилади. Чунки бу ерларда қиш узоқ давом этиб, ер муздан тушмайди. Лекин бу зоналарда кўчат экишни қисқа муддатда тугаллаш учун ерни эрта куздан бошлаб тай-ёрлаш тавсия этилади. Данакли меваларнинг кўчати уруғли мева-ларникига қараганда эртароқ кўкаради ва эрта гулга киради. Шунинг учун данакли мевалар кўчатини эрта экишга тўғри келади. Кўчатзордан эрта кўчириб. олиб, салқин ерга кўмиб қўйилган кўчатлар қазилмай жойида қолдирилган кўчатларга нисбатан кеч-роқ уйғонади. Кўчатлар қисман тупроғи билан кўчириб олиб келиб экнлса, бехато (100 фоиз) кўкаради ва келгусида яхши ўсади. Мева турларини ва навларини жойлаштириш. Ҳар бир район, область ва зонанинг тупроқ-иқлим шароитига қараб боғ барпо этиш катта аҳамиятга эга. Боғ барпо этишда етиштирилган маҳсулотнинг қисман бўлса ҳам тўхтаб қолишига йўл қўймасдан, пишиб етилган меваларни тез реализация қилиш боғдорчиликдан юқори даромад олишда муҳим роль ўйнайди. Ҳамма гап шундаки, да-накли мева маҳсулотлари, шунингдек, эртаги ва ўртаги олма пиш-гандан кейин узоқ сақлаб бўлмайди. Цуритиш учун ўрик, олма, олча, олхўри экилган хўжаликларда мевалар олдинма-кетин пишиб етилади ва шунга кўра қуритиш учун зарур бўлган материал ва тадбирлар олдиндан тахт қилиб қўйилади. Етиштирилган маҳсу-лотлари асосан узоқ районларга юбориладиган хўл?аликларда боғ-лар темир йўл станциялари яқинида барпо этилгани маъқул. Ке-йинги йилларда республикамизда 100 дан ортиқ ихтисослаштирил-ган боғдорчилик совхозлари ташкил этилган ва бу хўжаликларда асосан ташишга чидамли олма, нок ва беҳи майдонлари кўпайти-рилди. Бунинг натижасида боғдорчиликдан йил сайин кўп даро-мад олинмоқда. Кўчатларга шакл бериш. Кўчат ўтқазилгандан кейин ортиқ-ча шох-шаббаси ҳамда шохларининг учки қисми ўткир боғ қайчида қирқиб ташланади. Бунда марказий новда ён шохларга қараганда бирмуича узунроқ қолдирилади. Булардан келгусида янги новда ўсиб чиқади ва янги яруслар барпо қилинади. Кўчат ўтқазилган-дан кейин ўз вақтида буташ керак, акс ҳолда дарахтларга шакл бе-риш қийин бўлади. Кўчатларни кўчатзордан кавлаб олишда илдизларининг бир қисми тупроқда қолиб кетади, бир қисми эса экиш даврида кесиб ташланади, натижада кўчатнинг ер усти қисми билаи ер ости қис-мининг бир-бирига мутаносиблиги йўқолади. Марказий ва ён нов-далар буталганда бу мутаносиблик қайта тикланади. Натижада кўчатнинг илдиз системаси ер усти қисмининг озиқ моддаларга бўлган талабини яхши қондиради ва кўчат яхши ривожланиб тез-роқ ҳосилга киради- Бир йиллик олма ва нок кўчатлари экилганда 3—4 та ён нов-даси билан марказий новдаси бўлса, ён новдаларнинг ўсишига қа-раб 40—50 процент буталади. Ҳамма ён новдалар бир хил баланд-ликда бўлиши керак. Марказий новда ён новдаларга қараганда 25 — 30 см узунроқ қолдирилади. Кейинчалик марказий новдага яқинлаштириб бир неча ён шох ўсиб чиқади. Бунда ўткир бурчак ҳосил қилиб ўсган зарур новдаларни тирговуч қўймасдан ўстиришга харакат қилиш керак. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling