Фуқоролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг раиси Ж. Х. Эсоновга даъвогар: намозова маҳлиё холбўта қизи


Download 16.03 Kb.
Sana29.04.2023
Hajmi16.03 Kb.
#1399830
Bog'liq
ариза


Фуқоролик ишлари бўйича Зарбдор
туманлараро судининг раиси
Ж.Х.ЭСОНОВга
ДАЪВОГАР: НАМОЗОВА МАҲЛИЁ ХОЛБЎТА ҚИЗИ
Зарбдор туман Нуробод МФЙ Зулфия кўчаси тел.+99893-048-9789.






ЖАВОБГАР: ЮСУПОВ ЭЛЁР ШАВКАТОВИЧ
Зарбдор тумани Навоий МФЙ








ДАЪВО АРИЗАСИ
(Оталикни белгилаш, алимент ундириш тўғрисида).

Ушбу ариза орқали Сизга шуни маьлум қиламанки мен 2020 йил 16 март куни Юсупов Элёр Шавкатович билан шаърий никохдан ўтиб турмуш қурганмиз ва у билан 2021 йил сентябрь ойига қадар биргаликда яшаганмиз.


Бизнинг биргаликдаги турмушимиздан бир нафар фарзандимиз бор:
2021 йил 21 январьда туғилган Номозова Солиха Элёр қизи.
2020 йил март ойида қайнонам Гулнора опа совчи бўлиб келганда турмуш ўртоғимни бир марта уйланган деб бизга ёлғон маьлумот берган. Ота-онам қонуний никохдан ўтишсин деганда “Хозир карантин вақти кейин ёшлар ўзи ўтиб келади” – деб ваьда берган. Биз шаърий никохимиз даврида қонуний никохдан ўтмадик. Турмуш ўртоғим эса беш – олти марта шаърий никохда яшаганлиги хатто аввалги хотинининг икки нафар вояга етмаган фарзандларига алимент тўлаши маьлум бўлди. Балки шу сабабданми фарзандимиз тўғилганда оталиқни олмади, турмуш ўртоғим билан қонуний никохимиз бўлмаганлигимиз учун туғилганлик ҳақидаги гувохномага ўзимнинг фамилямни беришга мажбур бўлганман. Бугунги кунга қадар фарзандим ўзимнинг фамилямда турибди.
Турмушим давомида қайнонам ва турмуш ўртоғим бир мартта оилавий келишмовчилик сабабли отамнинг уйига хайдаб юборганди. Шундан сўнг маҳалла фаоллари аралашиб яна муроса қилиб яшадик. Лекин турмуш ўртоғимнинг оиласи нотинч бўлгани сабабли хозирда мен фарзандим билан отамнинг уйида, қаромоғидаман. Вояга етмаган фарзандимнинг тарбияси билан бандман. Хеч қандай даромадга эга эмасман. Ўзим хозирда ишсизман. Жавобгар эса фарзандидан умуман хабар олмайди, боламиз таьминотсиз келмоқда. Аксинча бола учун тўланадиган нафақани мендан талаб қилади. Боламнинг еб-ичиши, унинг кийиниши ва бошқа дори-дармонлар учун пул маблағи берган эмас.
Фарзандим хали жуда ёш шунинг учун жавобгар менинг қаромоғимда бўлган бир нафар фарзандим 2021 йил 21 январьда туғилган Номозова Солиха Элёр қизи таьминоти учун то вояга етгунга қадар хар ойда 600 000 (олти юз минг) сўм қаттъий (ошириб бориладиган) суммада алимент ундириб беришингизни сўрайман.
Юқоридагиларга кўра;
СУДДАН СЎРАЙМАН
Бир нафар фарзандим 2021 йил 21 январьда туғилган Номозова Солиха Элёр қизини жавобгар Юсупов Элёр Шавкатовични отаси деб топиб оталикни белгилашликни;
Жавобгар Юсупов Элёр Шавкатовичдан бир нафар фарзандим 2021 йил 21 январьда туғилган Номозова Солиха Элёр қизининг таъминоти учун то воягаетгунга қадар топган барча даромадларидан алимент ундириб беришингизни;
Менинг ишсизлигим ва иқтисодий жиҳатдан ночорлигимни инобатга олиб давлат божи тўловларидан озод этишингизни.
ДАЪВОГАР: Намозова Маҳлиё Холбўта қизи


Даъога илова қилинган худжжатлар:



  1. Даъво ариза нусхаси.

  2. Махалладан далолатнома.

  3. Тарафларнинг пасспорт нусхалари.

  4. Боланинг туғулганлик хақидаги гувохномаси нусхаси.

  5. Гувохнинг тилхати ва пасспорт нусхаси.

Download 16.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling