Fuqarolik huquqi modulidan tayyorlangan yakuniy nazorat uchun Kazuslar


Savol: Yuzaga kelgan nizo qaysi shartnomaviy munosabatlar asosida hal qilinadi? Vaziyatga huquqiy baho bering


Download 192.48 Kb.
bet10/32
Sana11.03.2023
Hajmi192.48 Kb.
#1258642
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32
Bog'liq
Kazuslar FK

Savol: Yuzaga kelgan nizo qaysi shartnomaviy munosabatlar asosida hal qilinadi? Vaziyatga huquqiy baho bering.


199-модда. мол-мулкни мулкдордан олиб қўйиш
мол-мулкни мулкдордан олиб қўйишга қонунларда назарда
тутилган ҳолларда ва тартибда мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича
ундирув ана шу мол-мулкка қаратилган тақдирда, шунингдек
национализация қилиш, реквизиция ва мусодара қилиш тартибида йўл
қўйилади.
Агар қонунга асосан шахсга тегишли бўла олмайдиган мол-мулк
унинг мулки бўлиб қолса, ушбу мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи
суд тартибида бекор қилиниб, олиб қўйилган мол-мулкнинг қиймати
шахсга тўланади.
1. мулкдор мажбуриятлари бўйича мол-мулкининг мулкдордан
олиб қўйиш фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган
мажбуриятларни бажармасликнинг оқибатидир.
қарздор деб пул тўлови мажбуриятлари бўйича қарз берувчиларнинг талабларини қондира олмайдиган фуқаро, шу жумладан,
хусусий тадбиркор ёки юридик шахс ҳисобланади. ФКнинг 25-
моддасига мувофиқ, фуқаро ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига
қарашли бўлган бутун мол-мулки билан жавоб беради, қонунга
мувофиқ ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулк бундан
мустасно. Юридик шахс ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли
барча мол-мулки билан жавоб беради. Давлат корхонаси ва мулкдор
томонидан молиялаштириладиган муассаса ўз мажбуриятлари бўйича
ФК 72-моддасининг бешинчи қисмида ва 76-моддасининг учинчи
қисмида кўзда тутилган тартибда ва шартларда жавоб берадилар.
Умумий қоидага мувофиқ, мулкдор мажбуриятлари бўйича молмулкка ундириш чорасини қўллаш йўли билан уни олиб қўйиш,
агарда ундириш чораси қўлланилишининг бошқа тартиби қонун
ёки шартномада кўзда тутилган бўлмаса, суд қарори асосида
амалга оширилади. шу билан бирга, ФКнинг баъзи меъёрлари
томонлар учун қарздорнинг мулкига нисбатан ундирувнинг бошқа
тартибининг қўлланилиши тўғрисидаги битимни тузиш имконини
498
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
беради. масалан, ФК 280-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ,
гаровга олувчининг талабани гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк
ҳисобидан судга мурожаат қилмасдан қондиришга, агар бу гаров
тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд ундирувни
гаров нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин
гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан тузилган, нотариал
тартибда тасдиқланган келишуви асосида йўл қўйилади.
қарздор мол-мулкига нисбатан ундирув чорасини қўллашда,
суднинг мажбурияти талабнинг асослилигини аниқлаш билан
чекланади. шундан сўнг, тегишли суднинг қарори асосида молмулкни олиб қўйиш амалга оширилади. Суднинг қонуний кучга
кирган қарорига асосан мол-мулкни олиб қўйиш суд томонидан
бериладиган ижро варақларининг асосида амалга оширилади. молмулкка нисбатан ундириш чораси қўлланилишининг тартиби ЎзР
ФПК ва 2001 йил 29 августда қабул қилинган 258-II-сонли «Суд
ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида»ги ЎзР қонуни томонидан тартибга солинади.
«Суд ҳужжатларини ва бошқа органларнинг ҳужжатларини
ижро этиш тўғрисида»ги ЎзР қонунининг 47-моддасига мувофиқ,
қарздорнинг мулкига нисбатан ундириш чорасининг қўлланиши
қарздорнинг мулкини банд солиш (арест қилиш), олиб қўйиш
ва мажбурий сотиш чораларидан иборат. Жисмоний ва юридик
шахслардан ижро ҳужжатлари бўйича ундириш биринчи навбатда
қарздорнинг, сўмларда ва чет эл валютасида қиймати ифодаланган,
шу жумладан банкларда ва бошқа кредит ташкилотларида мавжуд
бўлган пул воситаларига қаратилади. қарздорнинг сўмларда ва
чет эл валютасида қиймати ифодаланган, ҳисоб рақамларида
ва омонатларда мавжуд ёки банкларда ҳамда бошқа кредит
ташкилотларида сақланишда турган пул воситалари тўғрисидаги
ахборотнинг мавжудлигида уларга нисбатан ҳибс (арест) қўлланади.
қарздорнинг бошқа шахсларда бўлган мол-мулкига ундириш
чорасининг қўлланиши, белгиланган тартибда, мазкур мулкнинг
қарздорга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатли маълумотлар
мавжудлиги шартида амалга оширилади. қарздорда ундирувчи
талабгорнинг талабларини қондириш учун етарли пул воситалари
мавжуд бўлмаган ҳолатда, ундириш чораси қарздорга тегишли, лекин
қонунга мувофиқ ундириш чораси қўлланиши мумкин бўлмаган молмулкдан ташқари, бошқа барча мол-мулкка қаратилади. қонуннинг
499
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
52-моддасига мувофиқ, жисмоний шахсларга нисбатан ижро ҳужжатларини ижро этишда ундириш чораси, қонун ҳужжатларида кўзда
тутилган бошқа ҳолатлардан ташқари, қарздор оиласининг зарур
турмуш даражасини таъминлайдиган, унинг турар-жой биносига
(уйга), хонадонга, уй жиҳозлари ва асбоб анжомларига, кийимкечак ашёларига ва бошқа ашёларга нисбатан қўлланиши мумкин
эмас. қарздор мулкининг у ёки бу ашёларига нисбатан ундириш
чораси қўлланишининг тартиби суд ижрочиси томонидан мазкур
мол-мулкнинг бозори чаққонлигини (ликвидлигини) инобатга олган
ҳолда аниқланади. қарздорнинг мол-мулки бошқа шахслар билан
умумий мулк тарзидаги мол-мулкни ташкил қиладиган ҳолларда,
ундириш чораси, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган
унинг улушига қаратилади.
қарздорнинг мулкини хатлаш, ижро ишининг қўзғатилиши
тўғрисидаги қарорнинг қарздорга топширилган кундан бошлаб бир
ойлик муҳлатдан кечикмаган ҳолда амалга оширилади, қонунда
кўзда тутилган ҳолларда эса уни топшириш билан бир вақтда ижро
этилади. қарздорнинг мулкига арест солиш мол-мулкни хатлашдан,
уни тасарруф этишининг таъқиқланишини эълон қилишдан ва зарур
бўлган ҳолларда мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини чеклашдан, уни
олиб қўйишдан ёки сақлашга топширишдан иборат. Чекланишнинг
турлари, ҳажми ва муддатлари суд ижрочиси томонидан ҳар бир
муайян ҳолатда, мол-мулкнинг хусусиятларини, унинг эгаси ёки
эгаси учун аҳамиятлилигини инобатга олган ҳолда аниқланади
(қонуннинг 53-моддаси).
хатланган мол-мулкнинг баҳоланиши суд ижрочиси томонидан
ижро кунига ҳаракатда бўлган нарх-наволар бўйича, хатланишдан
ўтадиган мол-мулк турларининг бозор талаби ва таклифи
маълумотларини мужассамлаган бозор конъюнктураси ҳолати
тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади. Зарурият
туғилган ҳолда суд ижрочиси мол-мулкнинг қийматини аниқлаш
учун мутахассисни жалб қилиши керак (қонуннинг 54-моддаси
1-қисми).
қарздорнинг арест солинган мол-мулкининг сотилиши, қонун
бўйича муомаладан чиқарилган мол-мулкдан ташқари, ҳибснинг
асосларидан ва мулк турларидан қатъий назар, агарда қонунда
бошқача белгиланмаган бўлса, арест солинган кунидан бошлаб икки
ой давомида амалга оширилади. қарздор мулкининг сотилиши,
500
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
кўчмас мулкдан ташқари, шартнома-комиссион асосларда ёки ким
ошди савдоси шартлари асосида амалга оширилади. қарздорнинг
кўчмас мулкини сотиш ихтисослаштирилган ташкилотлар
томонидан, қонунчиликда кўзда тутилган тартибда ким ошди
савдоси ўтказиш йўли билан (қонуннинг 56-моддаси) амалга
оширилади.
Ундириш чораси қаратилган мол-мулкка мулкдорнинг мулк
ҳуқуқи, мазкур мулк ўтадиган бошқа шахсда олиб қўйилмаган
мол-мулкка мулк ҳуқуқи пайдо бўлиши пайтидан бошлаб, бекор
қилинади. Бунгача собиқ мулкдорда мулкдан барча тушумларга
мавжуд ҳуқуқлари сақланади, шунингдек мулкнинг сақланиши ва
унинг тасодифан нобуд бўлиш ёки зарарланиш хавфи ҳам унинг
зиммасида бўлади.
2. Национализация, реквизиция ва мусодара қилиш тартибида
мол-мулкни мулкдордан олиб қўйиш ҳақида 202–204-моддаларига
келтирилган шарҳда қаранг.
3. Фуқаролик қонун ҳужжатларида, давлат ва ижтимоий хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигини ва
давлатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадларида,
баъзи ашёларнинг муомаласи чекланади ёки умуман таъқиқланади.
Амалдаги қонун ҳужжатлари бўйича, муомаладан чиқарилган
ашёлар фуқаролик-ҳуқуқий битимларнинг ашёлари бўлиши мумкин
эмас ва мулк ҳуқуқи асосида давлатга тегишли бўлади. Ўзбекистон
Республикаси Олий мажлисининг 1995 йил 31 августдаги «Айрим
корхоналарнинг ва мол-мулкнинг давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилишининг баъзи масалалари тўғрисида»ги
қарорида давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган, хусусийлаштирилмайдиган ва сотиб олинмайдиган корхоналар ҳамда мулк
турлари ва гуруҳларининг рўйхати келтирилган. Фуқароларнинг ва
юридик шахсларнинг мол-мулки таркибига муомалада чекланган
ашёларни сотиб олиш учун давлат ҳокимияти махсус органларининг
рухсати талаб этилади. Рухсатномани бериш учун фуқаролар
ва юридик шахслар томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга
ошириладиган фаолиятнинг маълум тури асос бўлади. муомалада
чекланган ашёларнинг рўйхати қонунчилик томонидан белгиланади.
маълум ашёвий-ҳуқуқий оқибатлар ҳуқуқий режимининг
ўзгариши боис, муомалада чекланмаган ашёлар чекланган ёки
муомаладан чиқарилган ашёлар тоифасига ўтиши ва фуқароларга
501
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
ҳамда жисмоний шахсларга тегишли бўлиши мумкин бўлмаслиги
ҳоллар вужудга келади. шарҳланадиган модданинг иккинчи
қисмида шундай ашёвий-ҳуқуқий оқбатларнинг содир бўлиши
кўзда тутилган. Уларга мувофиқ, шахснинг мол-мулки таркибида,
қонунга мувофиқ унга тегишли бўлиши мумкин бўлмаган молмулк пайдо бўлиши ҳолларида, мазкур мол-мулкка мавжуд мулк
ҳуқуқи суд тартибида бекор қилинади ва ундан олиб қўйилган
мол-мулкнинг қиймати тўланиши орқали қопланади. моддада молмулкни мулкдордан суд тартибида олиб қўйиш талабини қўйиши
мумкин бўлган субъект кўрсатилмаганлигини таъкидлаш лозим.
Эҳтимол, мазкур ашёларнинг ҳуқуқий режимини аниқлайдиган
ва уларнинг муомаласини тартибга соладиган давлат органлари
мулкдорга қарашли бўлиши мумкин бўлмаган мол-мулкнинг ундан
олиб қўйилиши талабини кўрсатишга ваколатлангандирлар. Собиқ
мулкдор олиб қўйилган мулкнинг қийматининг қопланишини талаб
қилишга ҳақлидир.
590-модда. Лизинг тўлови
Лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг
лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
1. Лизинг шартномасининг муҳим элементи бўлиб, лизинг тўловларини
тўлаш қоидалари ҳисобланади. Ўз. Р «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг
22-моддасига мувофиқ, лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш
380
муддатига тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг
миқдорлари, тартиби ва даврийлиги лизинг шартномаси билан ўрнатилади.
Одатда лизинг олувчининг лизинг тўловларини тўлаш бўйича мажбурияти агар лизинг шартномасида бошқача белгиланган бўлмаса, лизинг
предметидан фойдаланиш бошланган вақтдан келиб чиқади.
«Лизинг тўғрисида»ги Қонунда кўрсатиб ўтилган талаблардан бирига
лизинг шартномаси мувофиқ келиши лизинг тўловларининг лизинг
шартномаси даври учун жорий дисконт қиймати лизинг объектининг
лизингга бериш вақтига нисбатан жорий қийматидан 90 фоиз ошиқ
бўлишидир. Жорий дисконт қиймат «Бухгалтерлик ҳисоби тўғрисида»ги
қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.
2. 595-модданинг 2-қисми билан қонун ҳужжатларида лизинг шартномаси
муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда лизинг олувчи илгари бўнак сифатида тўлаган пулларини, лизинг объектидан фойдаланишдан олган фойданинг
қийматини чегириб ташлаб, ўзига қайтариб беришга ҳақлилиги белгиланган.
Ўз навбатида ФК 597-моддаси 3-қисмига мувофиқ, лизинг олувчи лизинг
тўловларини тўлаш мажбуриятларини бажармаган тақдирда, лизинг берувчи
ўзига тегиши керак бўлган тўловларни фоизи билан олиши мумкин.
3. Лизинг тўловларининг товар шаклида тўлови имконияти 2001 йил
30 августдан кучга кирган 1998 йил 25 ноябрдаги «Давлатлараро лизинг
тўғрисида»ги МДҲ мамлакатлари Конвенциясида кўзда тутилган.
(Ўзбекистон қатнашчиси ҳисобланмайди.).
Конвенциянинг 3-моддаси нормалари билан лизингнинг оддий 3
та (молиявий, оператив ва қайтариладиган) туридан ташқари лизинг
тўловлари сифатида лизинг ускуналари билан ишлаб чиқилган товарлар
лизинг тўлови сифатида чиқадиган компенсацияли ва тарафлар томонидан
келишилган ҳар қандай товарни етказиб беришни лизинг тўлови сифатида қабул қилишга йўл қўядиган бартер лизинглари тартибга солинади.
591-модда. Мол-мулкни лизингга топшириш тўғрисида сотувчини
хабардор қилиш
Лизинг берувчи лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олаётганда
мол-мулк муайян шахсга лизингга беришга мўлжалланганлигини
сотувчига билдириши шарт.

381
1. Сотувчини у томонидан сотилаётган мулкнинг келгуси «тақдири»
тўғрисида хабардор қилиш талаби молиявий ижара муносабатларининг уч
томонлама хусусиятини яна бир бор кўрсатади. Сотувчи олдиндан тузилаётган молиявий ижара (лизинг) шартномасини билиши керак, чунки бу
унинг олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятлари ва жавобгарлигига
муҳим таъсир қилади.
Сотувчи лизинга берувчи билан олди-сотди шартномасини тузаётиб
бу шартноманинг бир неча масалаларини ижро этишда лизинг олувчи
билан бевосита мулоқотга киради (қаранг Ўз. Р ФК 598-моддаси ва унга
шарҳлар). Агар сотувчи олдиндан тузилаётган лизинг шартномасини
билмаса, бу унинг лизинг олувчи билан ўзаро муносабатларини мураккаблаштириши мумкин.
Буни ҳисобга олиб, ушбу ҳолатларни қонун чиқарувчи «Лизинг
тўғрисида»ги Қонуннинг тегишли моддаларига киритган.
Хусусан, қонуннинг 11-моддаси 3-қисмида лизинг берувчи лизинг
олувчи учун мол-мулк олаётганда мол-мулк муайян шахсга лизингга
беришга мўлжалланганлигини сотувчига маълум қилиши, лизинг
объектини, агар шартномада шундай шартлар назарда тутилган бўлса,
сақлаб туриш, таъмирлаш ва унга техник хиизмат кўрсатиш бўйича
лизинг олувчи олдида ўз зиммасига олинган мажбуриятларни ўз вақтида
ва тўлиқ хажмда бажариши шартлиги ҳақида хабардор қилишга мажбур.
Қонуннинг 14-моддаси 3-қисмида лизинг объекти олди-сотди шартномасини тузиш пайтида лизинг берувчи лизинг объектини қайси
мақсадда олинаётганлигидан сотувчини олдиндан хабардор қилиши,
буни олди-сотди шартномасида қайд этиши шартлиги ёзилган. Лизинг
шартномасининг хусусияти ҳам мана шундадир.
2. Бу қонунчилик нормаларини тўғри қўллаш учун муҳим бўлиб,
молиявий ижара бўйича муносабатларнинг аниқлигига шароит яратади.
Мулкни олиш мақсади тўғрисида кўрсатманинг мавжуд бўлмаслиги
шартноманинг ҳақиқийлигига таъсир қилмайди, аммо зарарларни қоплаш
учун асос бўлиши мумкин.
Ўз. Р ФК 592-моддаси 1-қисмига мувофиқ лизинг шартномаси объекти
бўлган мол-мулк сотувчи томонидан бевосита лизинг олувчига у турган
жойда топширилади, шунингдек, Ўз. Р ФК 598-моддаси 1-қисмига
мувофиқ лизинг олувчи лизинг шартномасининг нарсаси бўлган мол
382
мулкни сотувчига сотувчи билан лизинг берувчи ўртасида тузилган
олди-сотди шартномасидан келиб чиқадиган талабларини қўйиш ҳуқуқига
эгалигидан келиб чиқиб,
Шарҳланаётган модда лизинг берувчига сотувчини лизинг олувчининг
шахси ҳақида хабардор қилиш мажбуриятини юклайди. Бундай мажбуриятни бажармаслик лизинг берувчига бунинг натижасида ижарага
олувчида ҳам, сотувчида хам кейинчалик келиб чиқиши мумкин бўлган
зарарларни қоплаш мажбуриятини юклайди.
592-модда. Лизинг шартномаси нарсасини лизинг
олувчига топшириш
Агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, ушбу шартнома объекти бўлган мол-мулк сотувчи томонидан
бевосита лизинг олувчига у турган жойда топширилади.
Агар лизинг шартномасининг нарсаси бўлган мол-мулк шу
шартномада кўрсатилган муддатда, башарти шартномада бундай
муддат кўрсатилмаган бўлса, оқилона муддатда лизинг олувчига топширилмаган бўлса, лизинг берувчи жавобгар бўладиган
ҳолатлар туфайли муддат ўтказиб юборилган тақдирда, лизинг
олувчи шартномани бекор қилишни ва зарарнинг қопланишини
талаб қилишга ҳақли.
1. Шарҳланаётган модда диспозитив характерга эга бўлиб, лизинг
қатнашчилари муносабатларининг хусусиятлари аниқ ифодаланган.
Лизинг шартномасида лизинг берувчининг, алоҳида ўрин эгаллашидан
келиб чиқиб анъанавий ўзаро муносабатлар тузилиши лизинг берувчини
мол-мулк билан боғлиқ мажбуриятлардан озод қилишга қаратилган.
Бу лизинг берувчининг кўпинча сотувчидан олаётган мол-мулкни
кўрмаслигида ҳам кўринади ва у қоида тариқасида агар бу қайтарма
лизинг бўлмаса олди-сотди шартномасининг тарафи ҳисобланмаган
лизинг олувчига топширилади.
2. Умумий қоида бўйича, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, ушбу шартнома объекти бўлган мол-мулк
сотувчи томонидан бевосита лизинг олувчига у турган жойда топширилади, яъни Ўз. Р ФК 592-моддаси 1-қисмига мувофиқ мол-мулкни лизинг
383
олувчига топшириш бўйича мажбуриятни бажариш жойи бўлиб лизинг
олувчининг турган жойи ҳисобланади.
Лизинг берувчи лизинг олувчига объектни лизинг шартномасига ва
мол-мулк вазифасига мувофиқ келадиган ҳолатда тақдим этишга мажбурдир. Лизинг объекти лизингга агар шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, барча тегишли жиҳозлари ва ҳужжатлари (техник
паспорти ва бошқалар) билан берилади.
3. Шартнома объекти ҳисобланган мол-мулк лизинг шартномасида
кўрсатилган муддатда, агар бундай муддат белгиланмаган бўлса, муайян
оқилона муддатда лизинг олувчига топширилади. Бу шартнинг бузилиши, агар лизинг берувчи жавоб берадиган ҳолатлардан келиб чиққан
бўлса, лизинг олувчига лизинг шартномасини бекор қилиш ва умумий
қоидалар билан ҳисоблаб чиқиладиган (Ўз. Р ФК 14, 324-моддалари ва
21 боби қоидалари) етказилган зарарларни қоплаш ҳуқуқини беради.
Бунда лизинг берувчи сотувчининг камчилигига худди ўзиникидек
жавоб беради.
593-модда. Мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан
бузилиши хавфининг лизинг олувчига ўтиши
Лизинг бўйича ижарага олинган мол-мулкнинг тасодифан нобуд
бўлиши ёки тасодифан бузилиши хавфи, агар лизинг шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг олувчига бу молмулкни топшириш пайтида ўтади.
1. Шарҳланаётган модда умумий қоидалардан мустасноларни
белгилаши жиҳатидан муҳимдир. Ўз. Р ФК 175-моддасига мувофиқ
мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки бузилиш хавфи, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
мулк эгасининг зиммасидадир.
Ушбу норманинг диспозитивлигига қарамасдан, мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши хавфи умумий қоида
тариқасида унинг эгаси зиммасида бўлади. Ижара тўғрисидаги ФК 34
боби 1-параграфида келтирилган умумий қоидаларда бу тўғрида биронбир изоҳ берилмаган, бу эса ушбу умумий қоидаларни ижара шартномасига нисбатан ҳам сақлаб қолишни, яъни мол-мулкнинг тасодифан
384
нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши хавфи мол-мулк эгаси сифатида
ижарага берувчи зиммасида эканлигини англатади.
2. Лизинг шартномасида эса бошқача вазият — бу ерда барча хавфлар
лизинг берувчидан (мол-мулк эгасидан) лизинг шартномаси асосида
мол-мулкга эгалик қилувчи ва ундан фойдаланувчи лизинг олувчига
ўтказилади. Бундай қоида лизинг шартномаси учун чуқур маъно касб
этади.
Юқорида лизинг шартномасида лизинг берувчининг «молиявий»
ўрни ҳақида ва унинг давоми сифатида тарихий ижара шартномасидаги
ижарага олувчига нисбатан лизинг олувчини солиштирганда унинг фаол
ҳаракат ўрни борлиги таъкидланган эди.
Баъзи мамалкатларда лизинг шартномасида лизинг олувчини (ижарага
олувчи) иқтисодий мулкдор, лизинг берувчини (ижарага берувчи) эса
юридик мулкдор деб номлашлари тасодиф эмас ва бу лизингда келиб
чиқадиган реал вазиятларни ишончли ифода этади.
Одатдаги шароитларда мол-мулк эгаси жавоб бериши керак бўлган
ҳолатда, хавфларинг лизинг берувчидан лизинг олувчига ўтказилиши
ва унга жавобгарлик белгиланиши ҳақидаги нормага мажбуриятларинг
худди шундай тақсимоти мувофиқ келади.
Шуни эслатиш жойизки, шартнома тарафлари ўзларинг ҳоҳишлари
билан тавакалчилик хавфлар тақсимотининг бошқача тартибини ҳам
белгилашлари мумкин.
Шундай қилиб, шарҳланаётган модда Ўз. Р ФК 175-моддасида белгиланган, мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки бузилиш хавфи эгасининг зиммасида бўлишлиги ҳақидаги умумий қоидалардан мустасноларни
белгилаб, лизинг шартномасида бу вазифа лизинг олувчига ўтказилган.
Аммо, ижарага олинган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки бузилиш хавфи учун жавобгарлик лизинг олувчига унга мол-мулк топширилган
пайтдан бошлаб ўтади. ( «Лизинг тўғрисида»ги Қонун 19-модда 1 банд).
Лизинг олувчининг тавакалчилик хавфи шундаки, ижарага олинган
мол-мулк тасодифан нобуд бўлганда ёки бузилганда у лизинг берувчига
ижара объектини қайтариш мумкин бўлмаганлиги учун етказилган зарарни
қоплашга мажбур.
3. «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасида лизинг объекти
билан боғлиқ хавфларни ўтказишга доир қуйидаги қоидалар белгиланган:
385
Лизинг объекти билан боғлиқ барча хавфлар, шу жумладан унинг тасодифан йўқолиши ( нобуд бўлиши) ёки тасодифан бузилиши, шунингдек
ўғирланиши, барвақт эскириши, шикастланиши хавфлари лизинг шартномасида назарда тутилган тартибда лизинг олувчига ўтади.
Хавфлар лизинг олувчига ўтган дақиқадан эътиборан лизинг олувчи
лизинг объекти ҳар қандай тарзда йўқотилиши ёки шикастланиши учун
лизинг шартномаси амал қиладиган муддат давомида жавобгар бўлади.
Агар хавфлар лизинг берувчидан лизинг олувчига ўтадиган вақт лизинг
шартномасида белгиланган бўлмаса, хавфлар лизинг олувчига у лизинг
объектини олган дақиқадан эътиборан ўтади.
Агар таклиф этилган лизинг объекти лизинг шартномасига мос келмаса ва бу лизинг олувчига лизинг объектидан воз кечиш ҳуқуқини
берса, ана шундай номувофиқлик бартараф этилгунга қадар ёки лизинг
олувчи лизинг объектини олгунга қадар барча хавфлар лизинг берувчи
зиммасида бўлади.
Сотувчининг ночорлиги ёки лизинг объектининг ундан фойдаланиш
мақсадларига номувофиқлиги хавфлари лизинг олувчининг зиммасида
бўлади, лизинг берувчининг сотувчини ёки лизинг объектини танлаш ёхуд
лизинг берувчи лизинг олувчини муайян сотувчини ёки лизинг объектини
танлашга ғайриқонуний тарзда мажбурлаш ҳоллари бундан мустасно.
«Лизинг тўғрисида»ги Қонун (18-модда) лизинг предметини унинг
йўқолиши (нобуд бўлиши) ўғирланиши ёки шикастланиши хавфларидан суғурталашни назарда тутади. Суғурталаш даври ва бошқа шартлар
лизинг шартномасида белгиланади.
594-модда. Лизинг берувчининг мажбурияти ва жавобгарлиги
Лизинг берувчи лизинг объектини лизинг олувчига шартнома
шартларига жавоб берадиган ҳолатда ва унда келишилган муддатда
топшириши шарт.
Агар лизинг берувчининг айбли ҳаракатлари ёки йўл қўйган камчиликлари туфайли мол-мулк етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб
берилмаган, муддати кечиктириб етказиб берилган ёки тегишли
даражада сифатли бўлмаган мол-мулк етказиб берилган бўлса, бунинг
учун у лизинг олувчи олдида жавобгардир.

386
1. Шарҳланаётган модда ва «Лизинг тўғрисида»ги Қонун (11-модда
2-қисми) агар, лизинг объекти лизинг берувчининг айби билан етказиб
берилмаган бўлса ёки лизинг шартномаси шартларига номувофиқ бўлса,
лизинг берувчи лизинг олувчининг розилиги билан ўзи лозим даражада
бажармаган лизинг шартномаси шартларини тузатиб бажаришга ёки
лизинг олувчига бошқа лизинг объектини таклиф этишга ҳақли эканлиги
назарда тутатди.
«Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг ушбу моддаси 3-қисмида лизинг
берувчи учун бир қатор мажбуриятлар назарда тутилиб, хусусан у:
Лизинг шартномаси бўйича мол-мулкни олиши ва уни лизинг олувчига
эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш учун бериши;
Лизинг олувчи учун мол-мулк олаётганда мол-мулк муайян шахсга
лизингга беришга мўлжалланганлигини сотувчига маълум қилиши;
Лизинг объектини, агар шартномада шундай шартлар назарда тутилган
бўлса, сақлаб туриш, таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш бўйича
лизинг олувчи олдида ўз зиммасига олинган мажбуриятларни ўз вақтида
ва тўлиқ хажмда бажариши шарт.
Бундан ташқари қонунда шундай қоида билдирилганки, унга кўра,
лизинг берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга
эга бўлиши ва ўзга мажбуриятларни бажариши мумкинлиги таъкидланган.
2. «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддаси ўзининг 1-қисмида
шарҳланаётган модданинг 2-қисмидаги лизинг берувчининг лизинг
олувчи олдидаги жавобгарлиги ҳолатлари тўғрисида такрорлаб, лизинг
берувчи лизинг олувчига нисбатан лизинг объектига доир жавобгарликни зиммасига олмаслигини ҳаққоний равишда назарда тутади. Лизинг
объекти сотувчиси ва лизинг объектининг ўзи лизинг берувчи томонидан
танланган ва лизинг олувчи шу туфайли зарар кўрганлиги исботланган
ҳоллар бундан мустасно.
Сотувчига нисбатан лизинг берувчи ва лизинг олувчи лизинг объектини олди-сотди шартномаси бўйича биргаликдаги кредитор сифатида
чиқишади, бу тўғрида қонуннинг 24-моддаси ва Ўз. Р ФК 598-моддаси
2-қисмида таъкидланган.
Лизинг берувчи лизинг объектининг лизинг шартномасини тузишда
қайд этиб ўтилган камчиликлари учун жавоб бермайди.
387
Шартнома объекти ҳисобланган мол-мулк лизинг шартномасида
кўрсатилган муддатда, агар бундай муддат белгиланмаган бўлса, муайян
оқилона муддатда лизинг олувчига топширилади. Бу шартнинг бузилиши, агар лизинг берувчи жавоб берадиган ҳолатлардан келиб чиққан
бўлса, лизинг олувчига лизинг шартномасини бекор қилиш ва умумий
қоидалар билан ҳисоблаб чиқиладиган (Ўз. Р ФК 14, 324-моддалари ва
21 боби қоидалари) етказилган зарарларни қоплаш ҳуқуқини беради.
Бунда лизинг берувчи сотувчининг камчилигига худди ўзиникидек
жавоб беради.
3. Ўз. Р ФК 592-моддаси 2-қисми шуни таъкидлайдики, агар лизинг
шартномасининг объекти бўлган мол-мулк лизинг берувчи томонидан
лизинг берувчининг айби билан кечиктирилиб лизинг олувчига топширилса, лизинг шартномаси бекор бўлиши мумкин.
595-модда. Лизинг олувчининг ҳуқуқлари
Мол-мулк етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган, муддати
кечиктириб етказиб берилган ёки унинг сифати тегишли даражада
бўлмаган тақдирда, лизинг олувчи, агар шартномада бошқача қоида
назарда тутилган бўлмаса (Ўз. Р 2002 йил 13 декабрдаги № 447-II
Қонуни таҳриридаги абзац):
лизинг тўловларини тўхтатиб туриш;
етказиб берилаётган мол-мулкни рад этиш ва лизинг шартномасини бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.
Лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда
лизинг олувчи илгари бўнак сифатида тўлаган пулларини, лизинг
объектидан фойдаланишдан олган фойданинг қийматини чегириб
ташлаб, ўзига қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли (Ўз. Р 2002 йил
13 декабрдаги № 447-II Қонуни таҳриридаги абзац).
Лизинг шартномасининг муддати тугагач, агар шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг объекти лизинг
олувчининг мулки бўлиб қолади.
1. Шарҳланаётган модда ва «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси қоидаларига мувофиқ лизинг олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
B лизинг объектини мустақил аниқлаш ва сотувчини танлаш;
388
B лизинг берувчидан лизинг шартномасини бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик туфайли етказилган зарар қопланишини талаб қилиш;
B сотувчига лизинг объекти олди-сотди шартномасидан келиб чиқувчи
талабларни, жумладан унинг сифати ва бутлиги, топшириш муддати,
кафолатли таъмирлаши ва ҳ.к. хусусида талаблар қўйиш;
B лизинг объекти етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган,
етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ёкт сифати талаб даражасида
бўлмаган лизинг объекти етказиб берилган тақдирда агар шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг тўловларини тўлашни
тўхтатиб туриш, етказиб бериладиган лизинг объектидан воз кечиш ва
лизинг шартномасини бекор қилинишини талаб қилиш.
2. Шарҳланаётган моддада қонун ҳужжатлари билан лизинг олувчига
агар лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, ўзи
вақти-вақти билан аванс сифатида тўлаган тўловларни лизинг объектидан
фойдаланиш даврида олган фойданинг қийматини чегириб ташлаб, ўзига
қайтариб беришни талаб қилиш ҳуқуқи берилган.
«Лизинг тўғрисида»ги Қонун билан (12-модда 2-қисми) учинчи шахс
ундирувни лизинг объектига қаратганда лизинг олувчи лизинг шартномасини бекор қилиш ва лизинг объектини мулк қилиб олиш билан
бир пайтда лизинг шартномаси бўйича тегишли лизинг тўловларининг
қолдиғини бир йўла тўлашга ҳақли.
Шарҳланаётган модданинг хулосасида (3-қисм) мантиқан қонуний
қоида келтирилиб, унга кўра лизинг шартномаси муддати тугагандан
кейин агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг
объекти лизинг олувчининг эгалигига ўтиши белгиланган.
3. «Лизинг тўғрисида»ги Қонун билан (12-модда 6-қисми) лизинг
олувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши
ва ўзга мажбуриятларни бажариши мумкин.
597-модда. Лизинг олувчининг мажбурияти ва жавобгарлиги
Агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан
уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда
сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши,
сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт.
Лизинг шартномаси бекор қилинганида лизинг олувчи мол-мулкни
лизинг берувчидан олган ҳолатида унинг нормал эскиришини ва
тарафларнинг келишувида шартлашилган ўзгаришларни ҳисобга
олиб, қайтариб беришга мажбур.
Лизинг олувчи лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятларини
бажармаган тақдирда, лизинг берувчи ўзига тегиши керак бўлган
тўловларни фоизи билан олиши мумкин.

390
Лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган
тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни ёки лизинг объектини қайтариб олган ва зарарни ундирган
ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
1. Шарҳланаётган модда ва «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси қоидаларига мувофиқ лизинг олувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:
Лизинг объектини қабул қилиб олиши ва ундан лозим даражада фойдаланиши, уни шартнома шартларига мувофиқ сақлаб туриши;
Лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаб туриши, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, лизинг объектини ўз
ҳисобидан жорий таъмирлаши, уни сақлаб туришга доир бошқа харажатлар қилиши шарт.
Лизинг шартномаси бекор қилинганда лизинг олувчи лизинг объектини
лизинг берувчидан қандай ҳолатда олган бўлса, шундай ҳолатда, нормал
эскириш ва тарафларнинг келишувида шартлашилган ўзгаришларни
ҳисобга олган ҳолда қайтариши шарт.
Лизинг олувчининг лизинг объектини таъмирлаш ва унга техник
хизмат кўрсатишга доир ҳуқуқи ва мажбурияти сотувчи билан алоҳида
тузилган шартномада белгиланиши мумкин.
2. «Лизинг тўғрисида»ги Қонун билан (12-модда 6-қисми) лизинг
олувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши
ва ўзга мажбуриятларни бажариши мумкин.
«Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 24-модда 3-қисмига мувофиқ лизинг
берувчи ва лизинг олувчи сотувчига нисбатан лизинг объектининг олдисотди шартномаси бўйича солидар кредиторлар сифатида иш кўрадилар.
3. Лизинг олувчининг айби билан лизинг объектининг йўқолиши
ёки лизинг объектининг ўз вазифасига доир аҳамиятини йўқотиши, агар
лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, лизинг
олувчини лизинг берувчи олдидаги жавобгарлигини келтириб чиқаради.
Лизинг берувчи («Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси
2-қисми) лизинг олувчи лизинг шартномасини жиддий тарзда бузган
тақдирда барча лизинг тўловларини муддатидан илгари тўлашни ёхуд
етказилган зарарни ундириб ва (ёки) лизинг объектини қайтариб олган
тарзда шартномани бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга.
391
«Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддасида белгиланган қоидага
кўра, лизинг олувчи банкрот бўлган, унинг мол-мулки хатга олинган ёки
мусодара қилинган тақдирда, лизинг объекти лизинг олувчининг умумий
мол-мулкидан ажратилади ва лизинг берувчига қайтарилиши лозим, у
мол-мулкни ўз ҳоҳишига кўра тасарруф этиши мумкин. Лизинг берувчига
зарарни қоплаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
598-модда. Сотувчининг жавобгарлиги
Лизинг олувчи лизинг шартномасининг нарсаси бўлган мол-мулкни
сотувчига сотувчи билан лизинг берувчи ўртасида тузилган олди-сотди
шартномасидан келиб чиқадиган талабларни, хусусан мол-мулкнинг
сифати ва бутлиги, уни етказиб бериш муддатлари ҳақидаги талабларни
ва шартнома сотувчи томонидан зарур даражада бажарилмаётган
бошқа ҳоллардан келиб чиқадиган талабларни қўйишга ҳақли. Бунда
лизинг олувчи, мазкур мол-мулкнинг олди-сотди шартномасидаги
тарафлардан бири бўлгани каби, ушбу Кодексда сотиб олувчи учун
назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади ва мажбуриятларни ўз зиммасига олади (сотиб олинган мол-мулк ҳақини тўлаш мажбурияти
бундан мустасно). Бироқ лизинг олувчи сотувчи билан олди-сотди
шартномасини лизинг берувчининг розилигисиз бекор қила олмайди.
Сотувчи билан бўладиган муносабатларда лизинг олувчи ва лизинг
берувчи солидар кредиторлар бўладилар.
Агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, лизинг берувчи олди-сотди шартномасидан келиб чиқадиган
талабларнинг сотувчи томонидан бажарилиши учун лизинг олувчи
олдида жавобгар бўлмайди, сотувчи танлаш бўйича жавобгарлик
лизинг берувчининг зиммасида бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Сотувчини лизинг берувчи танлаган тақдирда, лизинг олувчи олдисотди шартномасидан келиб чиқадиган талабларни ўз хоҳишига
қараб, солидар жавобгар бўлган мол-мулк сотувчи олдига ҳам, лизинг
берувчи олдига ҳам қўйишга ҳақли.
1. Шарҳлалаётган модда лизинг (молия ижараси) бўйича уч тарафлама (ёки кўп) муносабатларнинг ўзаги ҳисобланади. Ушбу шартномада
лизинг олувчининг фаол ўрни уни мул-мол-мулк эгаси билан тенглаш
392
тирган ҳолда унга мол-мулк билан боғлиқ масалаларни бевосита сотувчи
билан тартибга солиш бўйича ҳуқуқ берилишини талаб қилади.
Сотувчи билан муносабатларда лизинг олувчини сотиб олувчига тенглаштириш лизинг олувчига бевосита сотувчига мол-мулк юзасидан эътирозлар
билан муносабат билдириш имкониятини беради ва шунинг билан бир вақтда
сотувчига ушбу эътирозларни кўриб чиқиш мажбуриятини юклайди. Жавобгарликнинг бундай тузилишида лизинг шартномасидан келиб чиқадиган
муносабатларнинг ўзига хос хусусияти кўпроқ аниқ кўринади.
2. Лизинг олувчига сотиб олувчи ҳуқуқини бериш билан биргаликда
сотувчини лизинг берувчи ва лизинг олувчининг бир хил эътирозларидан
ҳимоя қилиш ҳам зарур. Шунинг учун шарҳланаётган модда 2-қисмида
сотувчи билан бўладиган муносабатларда лизинг олувчи ва лизинг берувчи
солидар кредитор бўлишлари белгиланган.
Ўз. Р ФК 255-моддасига мувофиқ ҳар қандай солидар кредитор
қарздорга тўла ҳажмда талаб қўйишга ҳақли. Ўз. Р ФК 255-моддаси
3-қисмида мажбуриятни солидар кредитордан бирига нисбатан тўла
бажариш қарздорни мажбуриятни бошқа солидар кредиторларга нисбатан
бажаришдан озод қилишлиги белгиланган. Шундай қилиб, сотувчининг
лизинг олувчи (ёки лизинг берувчи) билдирган талабни бажариш уни
лизинг олувчининг (ёки лизинг берувчи) шундай талабни ижро этишни
такроран юклаш хавфидан озод этади.
3. Шарҳланаётган модда Ўз. Р ФК 587-моддаси (қаранг, ушбу модда
шарҳига) ва «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси 3-қисми, 24-моддаси билан бевосита боғлиқ. 587-модда шарҳларида сотувчини ким танлаши билан боғлиқ равишда олди-сотди шартномаси бўйича сотувчининг
ўз мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ масалалардаги жавобгарлиги
ҳал этилиши таъкидланган эди.
587-модда ва шарҳланаётган моддада белгиланган схемага мувофиқ
агар сотувчини лизинг олувчи танласа, унда лизинг берувчи сотувчининг ўз
мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ масалалардаги жавобгарлигидан
озод этилади, агар сотувчини лизинг берувчи танласа унга сотувчининг
лизинг олувчи олдидаги ҳаракатлари учун жавобгарлик юкланади.
Бундай ҳолатда, лизинг олувчи олди-сотди шартномаси билан боғлиқ
талабни солидар қарздорлар сифатида чиқадиган ёки сотувчига ёки лизинг
берувчига билдириш имкониятига эга бўлади. Бундай ҳолатда Ўз. Р ФК
393
254-моддаси 1-қисмига мувофиқ солидар мажбуриятнинг қарздорлардан
бири томонидан тўлиқ бажарилиши қолган қарздорларни кредитор олдидаги мажбуриятни бажаришдан озод қилади.
4. Лизинг шартномасининг алоҳидалиги лизинг олувчининг сотувчи
ва лизинг берувчи ўртасидаги олди-сотди шартномаси юзасидан келиб
чиқадиган лизинг шартномаси предметини ташкил қилувчи мол-мулк
сифати ва бутунлиги, уни етказиб бериш муддатлари тўғрисида ва бошқа
талабларни бевосита мол-мулк сотувчисига билдириш ҳуқуқи ҳисобланади.
Бошқача айтганда, лизинг олувчи худди ўзи тегишли мол-мулкнинг
олди-сотди шартномасида (қаранг, Ўз. Р ФК 29-боб) сотиб олувчи сифатида ҳуқуқларни ва мажбуриятни ўз зиммасига олади. (қўлга киритилган
мулкни ҳақини тўлаш мажбуриятидан ташқари)
Аммо, сотувчи томонидан ўзининг мажбуриятларини бузганлиги
(масалан, сифатсиз мол-мулкни етазиб берганлиги) лизинг олувчига
лизинг бурувчининг розилигисиз олди-сотди шартномасини бекор қилиш
ҳуқуқини бермайди. Шартномани уларнинг тарафлари — сотувчи ва
лизинг берувчи бекор қилишлари мумкин.
Кўпчилик ҳолатларда сотувчини танлаганлик учун жавобгарлик лизинг
олувчида бўлганлиги учун, сотувчининг олди-сотди шартномаси бўйича
жавобгарлигини бажармаганлиги учун лизинг берувчи жавоб бермайди,
молиявий ижара шартномаси шартларига мувофиқ сотувчини танлаш
лизинг берувчи томонидан амалга оширилгандан ташқари. Сотувчи
лизинг берувчи томонидан танланган тақдирда, у лизинг олувчи олдида
сотувчи билан солидар тартибда олди-сотди шартномаси шартларини
бажармаганлик учун жавобгар бўлади.
Лизинг тўғрисидаги шартнома билан сотувчини ким танлаганлигидан
қатъи назар, сотувчининг лизинг объекти сифати юзасидан жавобгарлиги
кўзда тутилган.

5.

Fuqaro Olimov va fuqaro Saidov o‘rtasida 2019 yil 16 dekabrda
1 yil muddatga uy-joy ijarasi bo‘yicha shartnoma imzolangan.
Shartnoma shartlariga muvofiq, Saidov ijara haqi bilan birgalikda uy-joyni saqlash bilan bog‘liq bo‘lgan kommunal to‘lovlarni to‘lab borish majburiyatini olgan.
Ijara shartnomasi amalda bo‘lgan davrda qish mavsumida havo harorati juda past bo‘lishiga qaramasdan issiqlik energiyasi energiya ta’minoti tashkiloti tomonidan o‘z vaqtida yetkazib berilmagan.
Saidov tomonidan uy-joyni saqlash bilan bog‘liq bo‘lgan kommunal to‘lovlar bo‘yicha o‘z vaqtida haq to‘lanmasligi oqibatida kommunal xizmatlar ko‘rsatuvchi tashkilotlar Olimovdan qarz summasi bilan birgalikda shartnoma shartlarini lozim darajada bajarmaganlik uchun sudga murojaat qilib, asosiy qarz bilan birgalikda penya undirgan.

Download 192.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling