Fuqarolik huquqi modulidan tayyorlangan yakuniy nazorat uchun Kazuslar


Download 192.48 Kb.
bet1/32
Sana11.03.2023
Hajmi192.48 Kb.
#1258642
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Kazuslar FK


Fuqarolik huquqi modulidan tayyorlangan
yakuniy nazorat uchun Kazuslar

PS: 11-12-23-25-kazuslar javobini topilmadi




Fuqarolik huquqi



ON uchun kazuslar

1.

“Madad” xususiy qurilish firmasi bilan “Bunyodkor” buyurtmachi tashkilot o‘rtasida qurilish pudrati shartnomasi tuzildi. Ushbu shartnomaning 3-bandiga ko‘ra bolalar sport maydonchasi binosini qurishga kelishilgan. Shartnomaning 4.2 bandida nazarda tutilgan ob’ektni pudratchi o‘z hisobidan sug‘urtalashi sharti belgilangan. Biroq pudratchi ushbu shartnomaviy majburiyatni bajarmadi. Qurilish tugallanmasdan sug‘urta hodisasi yuz berdi. “Bunyodkor” buyurtmachi tashkilot pudratchi o‘z sug‘urtalashga oid majburiyatini bajarmaganligi uchun iqtisodiy sudiga shikoyat bilan murojaat qildi.
Bunday holda sud qanday qaror qabul qilishi lozim. Vaziyatga huquqiy baho bering.
669-модда. Қурилиш объектини суғурталаш
Агар шартномада тарафлар бошқача тартиб ва шартларни белгилаб қўйган бўлмасалар, шартномада назарда тутилган объектни
ёки ишлар мажмуини пудратчи ўз ҳисобидан суғурталаши шарт.
Суғурталаш мажбурияти юклатилган тараф қурилиш пудрати
шартномасида назарда тутилган тартибда иккинчи тарафга шартнома
шартларига мувофиқ суғурта шартномаси тузганини тасдиқловчи
далилларни, шу жумладан суғурта қилувчи, суғурта суммаси миқдори
ва суғурталанган таваккалчиликлар тўғрисидаги маълумотларни
тақдим қилиши керак.
Суғурталаш тегишли тарафни суғурта ҳодисаси юз беришининг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш мажбуриятидан озод
қилмайди.
Қурилиш ишларини хавф-хатардан суғурталаш қурилишда авария
ҳолати юзага келганда шартнома субъектлари ва (ёки) бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мулкига, шунингдек атроф муҳитга
зарар етганда келиб чиққан зарарларни тезкорлик билан қоплашнинг
анъанавий воситасидир.
Ушбу модда қурилиш объектини суғурталашни назарда тутади. Аввало
айтиб ўтиш керакки, қурилиш объектини суғурталаш мажбурияти нафақат
қурилиш пудрат шартномаси, балки тегишли қонун ҳужжатлари талабларидан ҳам келиб чиқиши мумкин.
Ушбу норма диспозитивлигининг моҳияти шундаки, башарти бошқача
тартиб ва шартлар шартномада назарда тутилган бўлмаса, пудратчи ўз
ҳисобидан шартномада назарда тутилган объект ёки ишлар мажмуасини
хавф-хатардан суғурталаши лозим. Ушбу модданинг иккинчи қисмида
531
суғурталаш мажбурияти юклатилган тараф қурилиш пудрати шартномасида назарда тутилган тартибда иккинчи тарафга шартнома шартларига мувофиқ суғурта шартномаси тузганини тасдиқловчи далилларни, шу
жумладан суғурта қилувчи, суғурта суммаси миқдори ва суғурталанган
таваккалчиликлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиши кераклиги
ҳақидаги норма кўрсатилган.
Шарҳланаётган модданинг учинчи қисмига мувофиқ суғурталаш
тегишли тарафни суғурта ҳодисаси юз беришининг олдини олиш чоратадбирларини кўриш мажбуриятидан озод қилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 декабрдаги «Объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги
кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги 532-сонли қарорига мувофиқ 2000 йил
1 январдан бошлаб: мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи
субъектлар — пудратчилар давлат бюджети маблағлари ва Ҳукумат кафолати
остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланаётган объектларни
қуриш учун пудрат шартномаларини тузишда Объектларни давлат маблағлари
ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш
таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги Низомга
мувофиқ, таваккалчиликларни мажбурий суғурта қиладилар; қурилиш
пудрати шартномалари бўйича маблағ билан таъминлаш фақат шартномалар
суғурта полислари мавжуд бўлган тақдирда бошланади. Суғурта полиси
суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига суғурта шартномасида белгиланган суғурта мукофоти тўлангандан кейин тақдим этилади.

2.

Alisher Sodiqov va Baxtiyor Olimov o‘rtasida yozma shaklda 2019 yil 4 martda tuzilgan qarz shartnomasiga asosan Alisher Sodiqov Bahodir Olimovga 2021 yil 31 dekabrga qadar qaytarib berish sharti bilan 50 000 000 so‘m qarz oldi. Alisher Sodiqov 2021 yil 3 noyabrda qarzni qaytarib berishni talab qilganida, Bahodir Olimov biroz kutib turishni iltimos qildi.
2021 yil dekabr oyida Alisher Sodiqov chet elga ishlash uchun ketdi va u yerdan 2022 yil 5 yanvarda qaytib keldi. Alisher Sodiqov qaytib kelgach, Bahodir Olimovdan qarzni qaytarishni so‘raganda, da’vo muddati o‘tganligini, shu sababli pulni qaytarmasligini fuqarolik qonunchiligiga muvofiq uch yillik umumiy da’vo muddati o‘tgach, olgan qarz summasini qaytarmaslikka haqqi borligini aytdi.
Alisher Sodiqov qarz shartnomasi shartlarini lozim darajada bajarmaganlik va pul mablag‘laridan foydalanganlik uchun o‘rtacha bank foizi stavkasi miqdorida haq to‘lashni so‘rab sudga da’vo ariza bilan murojaat qildi.
Sud ishni ko‘rish jarayonida o‘zining tashabbusi bilan da’vo muddatini qo‘llashni lozim deb topadi va da’vo arizasini qanoatlantirdi.

Download 192.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling