Fuqarolik huquqi modulidan tayyorlangan yakuniy nazorat uchun Kazuslar


Download 192.48 Kb.
bet14/32
Sana11.03.2023
Hajmi192.48 Kb.
#1258642
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32
Bog'liq
Kazuslar FK

ёки билиши лозим бўлган бўлса ва бу ҳақда сотиб олувчига маълум
қилмаган бўлса, сотиб олувчи талабига кўра суд томонидан ҳақиқий
эмас деб топилиши мумкин.
1. Товарнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши
хавфининг ўтишини аниқлаш учун сотувчининг товарни топшириш
мажбуриятини бажариш пайти биринчи даражали аҳамият касб этади.
Товарнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфи,
қоида тариқасида, ашёнинг мулкдорига юкланади. Бунда товар олди-сотдиси
учун умумий диспозитив қоида назарда тутилади. Ушбу қоидага мувофиқ,
товарнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфи
сотувчи товарни сотиб олувчига топшириш бўйича ўз мажбуриятини
бажарган деб ҳисобланган пайтдан бошлаб сотиб олувчига ўтади. Бунда
сотувчида мулк ҳуқуқи сақланиб қолгани ёки сотувчи товарни топшириш
мажбуриятини бажарган пайтда сотиб олувчида мулк ҳуқуқи вужудга келгани
аҳамиятга эга эмас. Айни пайтда олди-сотди шартномасининг шартларида
товарнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфи
сотувчидан сотиб олувчига ўтишининг бошқа ҳар қандай пайти назарда
тутилиши мумкин.
2. Агар тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, йўлда бўлган пайтида сотилган товарнинг тасодифан нобуд
бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфи шартнома тузилган
пайтдан бошлаб сотиб олувчига ўтади. Товарларнинг халқаро олди-сотди
шартномаларида бу масала ИНКОТЕРМС қоидалари билан тартибга
солиниши мумкин.
3. Шарҳланаётган модданинг учинчи қисмига мувофиқ олди-сотди
шартномасининг товар тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан
шикастланиши хавфи у биринчи ташувчига топширилган пайтдан бошлаб
сотиб олувчига ўтиши ҳақидаги шарти, агар шартнома тузилган пайтда
сотувчи товар йўқолгани ёки шикастланганини билган ёки билиши лозим
бўлган бўлса ва бу ҳақда сотиб олувчига маълум қилмаган бўлса, сотиб
олувчи талабига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Агар сотувчи товарни топшириш муддати ҳақидаги шартни бузган ёки
сотиб олувчи товарни қабул қилиб олиш муддатини ўтказиб юборган
бўлса, товар тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши
хавфи муддатни кечиктириб юборган тарафга ўтади.
918-модда. Зарар етказганлик учун жавобгарликни суғурта қилиш
Бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар
етказилиши оқибатида юзага келадиган мажбуриятлар юзасидан
жавобгарлик хавфини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта
қилдирувчининг ўзининг ёки бундай жавобгарлик юкланиши мумкин
бўлган бошқа шахснинг жавобгарлик хавфи суғурталаниши мумкин.
Зарар етказганлик учун жавобгарлик хавфи суғурталанган шахс
суғурта шартномасида кўрсатилиши лозим. Агар бу шахс шартномада
кўрсатилмаган бўлса, суғурта қилдирувчининг ўзининг жавобгарлик
хавфи суғурталанган ҳисобланади.
Зарар етказганлик учун жавобгарлик хавфини суғурта қилиш
шартномаси, ҳатто шартнома зарар етказилганлиги учун жавобгар
бўлган суғурта қилдирувчи ёки бошқа шахс фойдасига тузилган
ёхуд шартномада у кимнинг фойдасига тузилгани кўрсатилмаган
тақдирда ҳам, зарар етказилиши мумкин бўлган шахслар (наф олувчилар) фойдасига тузилган деб ҳисобланади.
Зарар етказганлик учун жавобгарлик уни суғурта қилиш мажбурий бўлгани сабабли суғурталанган тақдирда, шунингдек қонунда
ёки бундай жавобгарликни суғурта қилиш шартномасида назарда
тутилган бошқа ҳолларда суғурта шартномаси ўз фойдасига тузилган деб ҳисобланувчи шахс зарарни суғурта пули доирасида тўлаш
тўғрисида бевосита суғурталовчига талаб қўйишга ҳақли.
1. Бу турдаги суғуртада суғурталанувчи манфаатини жабрланувчининг манфаатидан фарқлаш лозим. Суғурталанган манфаат шу билан
белгиланадики, манфаатдор шахсда ҳаражатлар қилиш мажбурияти юзага
келмаслиги лозим, суғурталанган шахсга зарар эса ушбу мажбурият юзага
келиши билан етказилади.
Жабрланувчига етказилган зарарни қоплаш мажбурияти ҳар доим
Фуқаролик кодексининг 57-моддаси қоидаларига мувофиқ аниқланадиган
109
пул суммасида ифодалангани боис, зарар етказганлик учун жавобгарликни
суғурта қилишда суғурталанган шахсга етказилган зарар, мулкий суғуртанинг
бошқа турларидаги каби, ҳар доим пул баҳосига эга бўлади, аммо жабрланувчига етказилган зарар пул баҳосига эга бўлмаслиги ҳам мумкин.
2. Зарар етказганлик учун жавобгарликни суғурта қилиш шартномаси
бўйича суғурта қилдирувчининг манфаати ҳам, ўзга шахснинг манфаати
ҳам суғурталаниши мумкин.
Ҳар доим фақат манфаатдор шахснинг фойдасига тузиладиган мол-мулкни
суғурта қилиш шартномасидан фарқли ўлароқ, жавобгарликни суғурта қилиш
шартномаси ҳеч қачон манфаатдор шахс фойдасига тузилмайди.
Шарҳланаётган модда зарар етказганлик учун жавобгарликни суғурта
қилиш шартномаларида суғурталанган шахсга нисбатан икки қоидани
белгилайди:
бу шахсда суғурта манфаати мавжуд бўлиши керак, яъни учинчи
шахс етказган зарар учун жавобгарликни унга юклаш имконияти мавжуд бўлиши лозим;
мол-мулкни суғурта қилиш шартномасидан фарқли ўлароқ, бу ерда
«тегишли шахснинг жавобгарлигини суғурта қилиш»га рухсат этилмайди — суғурта қилдирувчи ҳисобланмайдиган суғурталанган шахс
суғурта шартномасида кўрсатилиши лозим.
Суғурталанган шахснинг шартномада кўрсатилган исми ёки фамилияси уни тўла аниқлаш имкониятини берадиган даражада бўлиши шарт
эмас. Аниқ бир шахс билан суғурта ҳодисаси юз берганида шартномада
чиндан ҳам у ҳақда сўз юритилаётганини узил-кесил аниқлаш имкониятини берувчи муайянлик даражасининг ўзи кифоя қилади. Масалан,
ёлланиб ишлаётган ҳайдовчи ўз иш берувчисининг жавобгарлигини
муайян автопаркни кўрсатмасдан суғурта қилдириши мумкин. Бу ҳолда
суғурта шартномаси амал қилган даврда иш жойи ўзгарганида суғурта
ҳимояси сақланиб қолади.
3. Ҳаёт ёки соғлиққа зарар етказганлик учун жавобгарликни суғурта
қилишнинг муҳим хусусияти шундаки, қасддан ўз-ўзига зарар етказиш, яъни фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига қасддан зарар етказиш учун
жавобгарликнинг юзага келиши суғурта ҳодисаси деб топилади ва
суғурталовчини суғурта товонини тўлашдан озод қилмайди (Фуқаролик
кодексининг 953-моддаси иккинчи қисми).
110
4. Зарар етказганлик учун жавбгарлиги мажбурий суғурта қилинган
шахс агар ўз фаолияти жараёнида зарар етказиш билан боғлиқ ҳаракат
содир этганда зарар етказилган томонга етказилган зарарни қоплаб бериш
бўйича суғурта идораларига талаб қўйишга ҳақли бўлади. Масалан, аудитор ўз фаолияти давомида бирор-бир хўжалик юритувчи субъектга зарар
етказганда, бу зарарни унинг ўзи томонидан қопланиши белгиланган.
Бундай ҳолларда аудитор шу хўжалик юритувчи субъектга етказилган
зарарни қоплаб бериш бўйича суғурта ташкилотига талаб қўйиш ҳуқуқига
эга. Келгусида суғурта ташкилоти тўланган товон пулини зарар етказган
шахс томонидан қопланишини регресс тартибда талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади. Бу турдаги шартномалар ҳам фуқаролик ҳуқуқий жавобгарликни суғурталаш шартномалари турига мансубдир.
Агар суғурта қилдирувчи сифатида суғурталаш мажбурияти зиммасига
юкланган шахс уни амалга оширмаган бўлса ёки суғурта шартномасини
наф олувчининг аҳволини қонунда белгиланган шартларга нисбатан ёмонлаштирадиган шартларда тузган бўлса, у суғурта ҳодисаси юз берганида
башарти тегишлича суғурталанган тақдирда суғурта товони тўлашга асос
бўлиши керак бўлган шартларда жавобгар бўлади.


[ОКОЗ:

Download 192.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling