Fuqarolik huquqi modulidan tayyorlangan yakuniy nazorat uchun Kazuslar


-модда. Қарз олувчининг қарз суммасини


Download 192.48 Kb.
bet4/32
Sana11.03.2023
Hajmi192.48 Kb.
#1258642
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Kazuslar FK

735-модда. Қарз олувчининг қарз суммасини
қайтариш мажбурияти
Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда
тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган
бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида
талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак.
656
Фоизсиз қарз суммаси қарз олувчи томонидан муддатидан олдин
қайтарилиши мумкин.
Фоиз эвазига берилган қарз суммаси, агар қарз шартномасида
кўзда тутилган бўлса ёки қарз берувчининг розилиги билан, муддатидан олдин қайтарилиши мумкин.
1. Қарз мажбурияти субъектлари ўз мажбуриятларини шартномада
кўрсатилган тартиб ва муддатда бажаришлари шарт. Агарда қарз шартномасида қарзни қайтариш тартиби ва муддатлари кўрсатилмаган бўлса,
у ҳолда қонун чиқарувчи ушбу моддада махсус диспозитив қоидалардан
фойдаланишни назарда тутган. Бу қоидалар қарз шартномаларидаги камчиликларни тўлдирибгина қолмасдан, шартнома шартларини келишишда
стандарт намуналар вазифасини ҳам ўтайди.
Шарҳланаётган моддада, агарда бундай муддат умуман ўрнатилмаган
бўлса, қарз олувчининг мажбуриятларини бажариш муддатларини аниқлаш
тартиби кўрсатилган. Бундай ҳолда қарздор ўз қарзини қарздор талаб
қўйган кундан бошлаб ўттиз кун муддат ичида қайтаришга мажбур.
Ўз мажбуриятини бажариши учун ажратилган бу махсус ўттиз кунлик
муддат қарздорнинг ҳолатини қарзни қайтариш муддати белгиланмаган
ёки талаб қилиш муддати билан белгиланган умумий етти кунлик ижро
муддатига қараганда анча яхшилайди (ФК 242-моддаси шарҳига қаранг).
2. ФК 735-моддасида шартнома предметини аниқлашда пул маблағлари
суммасини англатувчи «қарз суммаси» атамаси ишлатилади. Бу қоидани
ва бошқа моддаларни тўғридан-тўғри тушуниш ҳамда ашёлар пуллардан
кўра қарз шартномаси предмети бўлиб кам ишлатилишини ҳисобга олган
ҳолда, қарз ҳақидаги қоидалар пул сифатидаги қарзларга мўлжалланган ва
улар ашё сифатидаги қарзларга қўлланилмайди деган хато фикр туғилиши
мумкин. Шунинг учун предмети турларга хос ашё бўлган қарз мажбуриятларининг ижро муддати ва бошқа шартлар, агарда шартномада кўзда
тутилмаган бўлса, у ҳолда улар қарз шартномаси қоидаларига нисбатан
эмас, балки мажбуриятлар ижросининг умумий қоидаларидан келиб
чиққан ҳолда белгиланиши керак.
Бу қарашни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, ушбу фикр тарафдорлари
турларга хос ашёларни қарзга бериш шартномасини ФК дан «чиқариб»
юборадилар. Бундай нуқтаи назар баҳслидир, чунки қарз шартномаси
дефинициясидан келиб чиқадики, шартнома предмети бўлиб пуллар
657
ҳам, ашёлар ҳам иштирок этиши мумкин. Шунинг учун пул ва ашёларни
қарзга бериш шартномалари қарз шартномаларининг бир хил турдаги
кўринишлари бўлиб ҳисобланади ва уларни тартибга солиш учун биринчи
навбатда қарз ҳақидаги қоидалар, улар етарли бўлмаган ҳолларда эса
мажбуриятлар ва шартномалар ҳақидаги умумий қоидалар қўлланилиши
керак. ФК 735-моддасида ишлатилган «қарз суммаси» тушунчасини
кенгроқ маънода тушуниш керак. У ўз ичига нафақат пулни, балки турларга хос ашёларни ҳам ўз ичига олади.
3. Ижро мажбуриятлари муддати ўрнатилган тақдирда ҳам шартномада
қарздорга ўз мажбуриятларини муддатдан аввал бажариш имкони берилган (ФК 735-моддаси 4-қисми). Лекин бундай имкониятдан шартнома
характеридан келиб чиққан ҳолда турлича фойдаланиш мумкин: агар
шартномада фоизлар тўлаш назарда тутилмаган бўлса, у ҳолда қарздор
ўз мажбуриятини ҳоҳлаган муддатда ижро этиши мумкин; агар фоиз
тўловлари кўрсатилган бўлса, у ҳолда ижрони муддатдан аввал бажариш
учун қарз берувчининг розилигини олиш керак бўлади.
Шартнома мажбуриятларининг муддатидан аввал бажарилишига турли
хил қарашлар ушбу шартноманинг ҳақ эвазига ёки текинлиги характерига боғлиқ. Биринчи ҳолда қарз берувчи шартнома предметини тақдим
эта туриб, шартномадан бирор бир фойдани кўзламайди ва қарзнинг ўз
вақтида қайтарилишини назарда тутади, холос. Қарз олувчининг қарз
муддатидан аввал қайтариши қарз берувчининг мулкий манфаатларига
алоқаси йўқ ва бу ҳолат уни қарз ўз муддатида тўланган ҳолатидан фарқ
қилмайди. Шунинг учун қарзни муддатидан аввал қайтариш қарз берувчининг розилигини талаб қилмайди.
Аксинча, фоизлар тўлаш кўзда тутилган қарз шартномасида қарз
берувчиниг ҳолати жиддий равишда ўзгаради, чунки у қарзнинг
қайтарилиши ва фоиз ҳисобига маблағи кўпайишига умид қилади. Умумий қоидага кўра фоизлар қарз қайтарилган вақтга қадар ҳисобланади.
Шунинг учун қарзнинг муддатдан аввал қайтарилиши натижасида қарз
берувчи шартнома бўйича оладиган фойданинг бир қисмидан, яъни
қарз қайтарилган муддатдан қарзни қайтариш муддатигача бўлган вақт
оралиғидаги фоизлардан маҳрум бўлади. Қарз берувчининг мулкий
манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, қонунда шартнома мажбуриятларининг муддатидан аввал бажарилиши мумкинлигига розилик
658
бериши шартлиги белгилаб қўйилган. Масалан, қарз берувчи шартнома
мажбуриятларининг муддатидан аввал бажарилишига қарз олувчи
қолган фоизларнинг бир қисмини ёки ҳаммасини тўлашга келишган
ҳолда розилик бериши мумкин.

Download 192.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling