Fuqarolik huquqi modulidan tayyorlangan yakuniy nazorat uchun Kazuslar
Savol: Yuzaga kelgan nizo qaysi shartnomaviy munosabatlar asosida hal qilinadi? Vaziyatga huquqiy baho bering
Download 192.48 Kb.
|
Kazuslar FK
Savol: Yuzaga kelgan nizo qaysi shartnomaviy munosabatlar asosida hal qilinadi? Vaziyatga huquqiy baho bering.
627-модда. Текин фойдаланиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш Ссуда берувчи қуйидаги ҳолларда шартномани муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилишга ҳақли, агар ссуда олувчи: ашёдан шартномага ёки ашёнинг вазифасига мувофиқ фойдаланмаса; ашёни соз ҳолатда сақлаш ёки уни асраш мажбуриятларини бажармаса; ашёнинг ҳолатини анча ёмонлаштирса;455 ссуда берувчининг розилигисиз ашёни учинчи шахсга берган бўлса. Ссуда олувчи қуйидаги ҳолларда текин фойдаланиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилишга ҳақли: ашёдан нормал фойдаланишни мумкин бўлмайдиган ёки қийин қилиб қўядиган нуқсонларни аниқлаган бўлса, бу нуқсонлар хусусида шартнома тузиш пайтида билмаган ва билиши мумкин бўлмаган тақдирда; агар ўзи жавобгар бўлмаган ҳолатларга кўра ашё ундан фойдаланиш мумкин бўлмайдиган ҳолатга келиб қолса; агар шартнома тузишда ссуда берувчи уни топширилаётган ашёга нисбатан учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида огоҳлантирмаган бўлса; ссуда берувчи ашёни ёки унга мансуб ашёларни ва тегишли ҳужжатларни бериш мажбуриятини бажармаса. 1. Мазкур шартномани муддатидан олдин бекор қилиниши тўғрисидаги жуда батафсил баён этилган қоидалар Фуқаролик Кодексининг 28-бобидаги шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш тўғрисидаги умумий қоидаларга мос келади (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 382-моддасига қаранг). Шарҳланаётган моддада ҳар икки тарафнинг шартномани муддатдан олдин бекор қилиш ҳуқуқи ҳақида сўз боради. Кўп шарҳларда бунинг суд қарорига асосан бўлиши мумкинлиги таъкидлаб ўтилади. Аммо, суд аралашувидан аввал тарафлар томонидан келишув асосида ҳал этишга ҳаракат қилиш тартиби белгиланган. Қонундан аён бўладики, шартноманинг бекор қилиниши фақатгина иккала тарафдан бири унинг шартларидан бирини қўпол бузганлигида мумкин бўлади. Ссуда берувчи талабларининг асослилиги ссуда олувчининг ғайриҳуқуқий ҳаракатларига боғлаб қўйилган. У ашёнинг шартномада кўзда тутилмаган тарзда ёки мақсадига зид равишда ишлатилиши, ашёни соз ҳолатда сақлаш ҳақидаги мажбуриятларнинг бажарилмаслиги, ашё ҳолатининг сезиларли ёмонлашишида, учинчи шахсга ссуда берувчи розилигиз бериб юборилишида намоён бўлиши мумкин. 2. Ссуда олувчининг шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаби қуйидаги тўрт ҳолатда асосли деб тан олинади. Уларнинг дастлабки иккиси нарсадан фойдаланишни имконсиз ёки фойдаланиш жараёнини ноқулай қиладиган камчиликларни аниқлашга боғлиқ. Бунда ссуда олувчи кам456 чиликларнинг мавжудлиги тўғрисида шартнома тузиш вақтида билмаган ва билиши лозим бўлмаган бўлиши керак. Ундан ташқари, ссуда олувчи шартнома тузишда унга тақдим этилган ашёга учинчи шахсларнинг ҳуқуқи тўғрисида огоҳлантирилмаган бўлса, шунингдек, ссуда берувчи томонидан ашёни (унга мансуб ашёлар ва ҳужжатларни) тақдим қилиш мажбурияти бажарилмаганда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Download 192.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling