Лаборатория тажрибаларини ўтказишда шнек намуналари тайёрланди.
(13-ЛИСТ) Лаборатория тажрибаларидан олинган натижалар асосида тегишли диаграммалар қурилди. Уларга кўра қурилманинг иш унумига шнекнинг қадами ва айланишлар сони тўғри пропорционал ва иш органининг горизонтга нисбатан ўрнатилиш бурчаги тескари пропорционал боғланишга эга.
(14-ЛИСТ) Асосланган параметрлар асосида ғўза қаторлари орасида бўйлама пол ҳосил қиладиган қурилманинг тажриба нусхаси тайёрланди. Бу ерда унинг умумий ва иш жараёнидаги кўринишлари тасвирланган. Бу ерда қурилманинг энергетик кўрсатгичларига аниқлаш бўйича ўтказилган тажриба тасвирлари келтирилган.
(15-ЛИСТ) Бу ерда қурилманинг энергетик кўрсаткичларини аниқлаш бўйича ўтказилган тажрибаларнинг натижалари келтирилган. Улардан кўриниб турибдики, шнекнинг горизонтга нисбатан ўрнатилиш бурчаги ҳамда тезлик ортиши билан қурилманинг тортишга қаршилигига ва қувват олиш валидаги буровчи момент ортган.
(16-ЛИСТ) Бўйлама пол ҳосил қилиш қурилмасининг мақбул параметрлари кўп омилли тажрибаларни математик режалаштириш усулини қўллаб аниқланди.
Бу жадвалда омиллар, уларнинг шартли белгиланиши ҳамда вариацияланиш оралиқлари келтирилган. Улар ўтказилган назарий тадқиқотлар ва бир омилли экспериментлар натижаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланди.
Иш органларининг мақбул параметрларини аниқлаш учун баҳоловчи мезонлар сифатида қурилманинг тортишга қаршилиги ва буровчи момент орқали шнекларни айлантиришдаги қувват сарфи қабул қилинди.
Тажрибаларда олинган маълумотларга ишлов берилиб, мезонларни адекват ифодаловчи регрессия тенгламалари олинди.
Қурилма иш органининг мақбул параметрларини аниқлаш мақсадида регрессия тенгламалари биргаликда Y→min ва S→min шартларига асосан, параметрларнинг рационал қийматлари аниқланди: =30º, t=320 мм, пш=360 айл/мин.
(17-ЛИСТ) Назарий тадқиқотлар ва ўтказилган тажрибаларда олинган натижалар асосида қурилманинг қуйидаги параметрлари тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |