“ҒЎза қаторлари орасида бўйлама пол ҳосил қиладиган қурилманинг технологик иш жараёни ва параметрларини асослаш” мавзусидаги диссертация иши (маъруза)


(3-ЛИСТ) Пол ҳосил қилинадиган майдонлар таҳлили


Download 108.3 Kb.
bet2/5
Sana19.06.2023
Hajmi108.3 Kb.
#1625314
TuriДиссертация
1   2   3   4   5
Bog'liq
доклад энг ихчам Олимов Ҳ. 9.11.2019

(3-ЛИСТ) Пол ҳосил қилинадиган майдонлар таҳлили
Тадқиқот вазифаларидан келиб чиққан ҳолда Республикамизда бўйлама ва кўндаланг поллар ҳосил қилиб суғориладиган умумий майдонлар ўрганилиб, натижалар ушбу жадвалда келтирилган. Бундан пол ҳосил қилинадиган майдонлар йиллар бўйича ўсиб бораётганлиги кўриш мумкин.
Пол ҳосил қилиш агротехник тадбирни механизациялашлаштириш бўйича дастлаб унинг технологик жараёни таҳлил этилди. Бунда ғўза қаторлари орасида ҳосил қилинадиган бўйлама пол ва уни ҳосил қилиниш жараёни ўрганилиб, пол ҳосил қилиш технологик жараёнининг схемаси яратилди.
Ушбу технологик жараён пол ҳосил қилинадиган эгатнинг иккала ён томондаги (А) эгатлардан тупроқни кўтариб, ўрта (Б) эгатга уюмлаш орқали бажарилишини кўриш мумкин.
(4-ЛИСТ) Физик-механик хоссалари
Жараённи механизациялаштириш учун авваламбор ғўза қатор ораларидаги тупроқнинг физик-механик хоссалари ўрганилди. Бугунги кунга қадар ғўза қатор ораларида тупроқнинг физик-механик хоссаларини аниқлаш бўйича Республикамизда Т.Г.Зинин, В.А.Сергиенко, А.Х.Хожиев, А.Қорахонов, Ш.Назиров, С.Н.Шамшетов, Х.Одилов, М.Муратов, С.Б.Жумакулов, А.С.Шох, О.П.Авезов, Б.У.Нурабоев, С.Т.Султанов, У.Р.Игамбердиев ва бошқалар томонидан тадқиқот ишлари олиб борилган. Аммо бу тадқиқотларда ғўза қатор ораларига бўйлама пол ҳосил қилиш даврида тупроқнинг физик-механик хоссалари деярли ўрганилмаган. Шундан келиб чиқиб ғўза қатор ораларида бўйлама пол ҳосил қилиш даврида тупроқнинг намлиги, қаттиқлиги, зичлиги, эгатнинг профили, ғўза ниҳолларининг ҳолати (бўйи ва эни), тупроқнинг уваланиш даражаси ва ишқаланиш коэффициенти ўрганилди. Уларнинг натижалари ушбу листда келтирилган.
(5-ЛИСТ) Ғўза қаторлари орасида пол ҳосил қилиш учун шнекли ишчи органли пол ҳосил қилиш қурилмасининг конструкцияси ишлаб чиқилди ва ушбу қурилманинг янгилиги ва техник ечимига Ўзбекистон Республикаси FAP 00671 рақамли патент олинган.
Ушбу қурилманинг асосий параметрларига қувурнинг ташқи ва ички диаметри, шнекнинг диаметр ва қадами, шнекнинг айланишлар частотаси, қурилманинг горизонтга нисбатан ўрнатиш бурчаги, қурилма лемехининг ўрнатилиш бурчаги, кесиш чуқурлиги ва қамров кенглиги, тупроқни марказга уюмлайдиган йўналтиргичларнинг горизонтга нисбатан ўрнатилиш бурчаги ва эгат ҳамда пуштага нисбатан ўрнатилиш баландлиги каби параметрлар киради.
(6-ЛИСТ) Назарий тадқиқотлар дастури:
Илгари бажарилган тадқиқотлардан келиб чиқиб, ғўза қаторлари орасида бўйлама пол ҳосил қиладиган қурилманинг параметрларини аниқлаш бўйича назарий тадқиқотлар дастури ишлаб чиқилди ва бажарилди.

(7-ЛИСТ)
Таклиф этилаётган пол ҳосил қилиш қурилмасининг талаб этиладиган минимал иш унумини аниқлаш учун дастлаб ҳосил қилиниши мумкин бўлган полнинг баландлиги ва кўндаланг кесимининг юзини ушбу ифодалар келтириб чиқарилди.
Улар бўйича ўтказилган ҳисоблашлар ҳосил қилинадиган полнинг баландлиги кўпи билан 25,2 см, кесимининг юзи 1055 см2 ни ташкил этишини кўрсатди.
(8-ЛИСТ) Мавжуд шнеклар турли мақсадлар (материалларни ташиш, пресслаш, аралаштириш, янчиш, майдалаш ва ҳ.к) га мўлжалланган.
Сочилувчан ёки маълум қовушқоқликка эга бўлган материалларни ташиш жараёнида кенг қўлланиладиган ва нисбатан самарадорлиги юқори бўлган шнекнинг бир киримли яхлит тури ғўза қаторлари орасида бўйлама пол ҳосил қилишда тупроқни горизонтга нисбатан маълум бурчак остида ташиш учун танлаб олинди.
Шнек қувурининг ташқи ва ички диаметрлари ҳамда шнек диаметрини тегишли ифодалар орқали ҳисоблаб, шнекнинг диаметрини 400 мм, унинг қадамини 320 мм, шнек қувурининг ички диаметрини 420 мм ва ташқи диаметрини 426 мм қабул қилинди.

Download 108.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling