“ҒЎза қаторлари орасида бўйлама пол ҳосил қиладиган қурилманинг технологик иш жараёни ва параметрларини асослаш” мавзусидаги диссертация иши (маъруза)


Шнекнинг горизонтга нисбатан ўрнатилиш бурчаги


Download 108.3 Kb.
bet3/5
Sana19.06.2023
Hajmi108.3 Kb.
#1625314
TuriДиссертация
1   2   3   4   5
Bog'liq
доклад энг ихчам Олимов Ҳ. 9.11.2019

Шнекнинг горизонтга нисбатан ўрнатилиш бурчаги тупроқ бўлагининг қувурга ишқаланиш бурчагидан кичик бўлиши шартидан келиб чиқиб, 30-35 °дан кичик бўлиши кераклиги аниқланди.
Шнекнинг минимал иш унуми назарий аниқланган полнинг кўндаланг кесим юзига эга бўлган бўйлама полни ҳосил қилиш шартга асосан қурилманинг етарли баландликдаги полни ҳосил қилиш учун қурилманинг иш унуми 540 т/соатдан юқори бўлиши талаб этилиши аниқланди.
Шнекнинг айланишлар частотаси қурилма шнекларининг ҳақиқий иш унуми унинг талаб этиладиган минимал иш унумига тенг ёки ундан катта бўлиши шартидан фойдаланган ҳолда аниқланди.
Бу ифода бўйича шнекнинг айланишлар частотаси камида 325 айл/мин бўлиши лозимлиги аниқланди.
(9-ЛИСТ) Қурилма лемехининг тупроққа кириш бурчаги л тупроқ унинг ишчи сирти бўйлаб кўтарилиши ва силжишидан ҳосил бўладиган тортишга қаршилик кучи минимал қийматга эга бўлиши шартидан келтириб чиқарилган қуйидаги ифода бўйича аниқланди
Бу ифода бўйича ўтказилган ҳисоблашлар лемехнинг тупроққа кириш бурчаги 24-25º оралиғида бўлиши лозимлигини қўрсатди.
Лемехнинг тупроқни кесиш чуқурлиги ва қамраш кенглигини келтирилган схемадан фойдаланган ҳолда қуйидаги ифодалар орқали аниқланди
Ҳисоблар лемехнинг тупроққа кириш чуқурлиги 13 см ва унинг қамраш кенглиги 9,3 см бўлиши лозимлигини кўрсатди.
(10-ЛИСТ) Қурилма йўналтиргичининг параметрларини, яъни унинг горизонтга нисбатан ўрнатилиш бурчаги ва ўрнатилиш баландлигини асослашда тупроқ бўлагининг йўналтиригичда ҳаракатланиш ва йўналтиргичдан учиб чиқадиган тупроқ бўлагини эгат марказига келиб тушиш схемасидан фойдаланилган ҳолда қуйидаги ифодалар олинди. Тегишли қийматлар орқали ҳисоблашлар ўтказилиб, якуний натижа сифатида й=40º ва йўналтиргичнинг эгат тубига нисбатан 43,9 см ёки пушта тепасига нисбатан 33,9 см баландликда ўрнатилиши лозимлигини кўрсатди.
(11-ЛИСТ) Қурилма лемехининг тортишга қаршилиги ушбу ифода орқали аниқланди. Бу ифода бошқа ифодалардан лемехнинг эгрилик радиуси ҳисобга олинганлиги билан фарқ қилади.
Тегишли ҳисоблашлар қурилма иккала лемехининг тортишга қаршилиги 0,63-1,08 кН оралиғида бўлишини кўрсатди.
(12-ЛИСТ) Ўтказилган назарий тадқиқотлар натижаларини текшириш мақсадида лаборатория-дала тадқиқотлари дастури ишлаб чиқилди:
Лаборатория тажрибаларини ўтказиш учун қурилманинг 1:4 масштабдаги модели лойиҳаланди ва тайёрланди.

Download 108.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling