G. A. Ergasheva Kichik yoshdagi bolalarni
Download 28.76 Kb. Pdf ko'rish
|
2021-2-сон
Таълим ва инновацион тадқиқотлар (2021 йил №2)
ISSN 2181-1709 (P) 18 Education and innovative research 2021 y. №2 Осиёда араблар ҳукмронлиги (VIII—IX) даврида ўзаро ижтимоий- сиёсий, адабий-маданий алоқалар ўзбек тили лексикасида ҳам белгили из қолдирган. Ҳозирги тилимиздаги араб сўзларининг бир қисми илмий термин сифатида чегараланган лексика таркибида қўлланса, иккинчи қисми эса чегараланмаган лексик қатламга киради ва бундай сўзларни барча кишилар қўллайди. Шунингдек, тожик тилидан ўзбек тилига кирган сўзлар ҳам ҳар икки халқнинг асрлар мобайнида ўзаро яқин алоқада яшашлари, бир-бирлари билан узоқ даврлар ўзаро ижтимоий-сиёсий, адабий, маданий ва тил муносабатлари натижасида ўзлашган бўлиб, улар асосан, ўзбек тилининг чегараланмаган лексик қатламида кенг қўлланилади. Масалан, дарё, дарахт, дазмол, нон, гул, игаҳар, дўст, чироғ, ғишт каби тожик сўзлари шулар жумласига киради. Натижада тарихий тараққиёт давомида ҳатто баъзи форс-тожик (дазмол, нон, шаҳар, дарахт, гул, пастда) сўзлари қадимий туркий сўзларни (утюк, экмак, қалъа, оғоч, чечак, тубанда) умумқўлланишдан ёки нейтрал лексика гуруҳидан сиқиб чиқарган ва уларнинг баъзилари ҳозирги ўзбек тилида фақат улубий чегараланган лексика қаторидан ўрин олган. Асосий қисм. Сўзларнинг вазият талабига кўра маъно касб этиши, сўзловчи маҳоратини акс эттиради. Лексемаларнинг ўз ва кўчма семалари, нутқдаги аҳамияти, поэтикада маъно семаларининг турланиши каби масалалар жаҳон ва Европа тилшунослигида ХIХ асрдан бошлаб анча кенг тадқиқ этиб келинмоқда. Бу муаммога доир Г.Пауль, У.Вайнрайх, В.Ю.Розенцвейг, В.А.Аврорин, Е.М.Верешагин каби олимларнинг салмоқли тадқиқотлари яратилган. Ўзбек тилшунослигида Алишер Навоий, Абдурауф Фитрат, Е.Д.Поливанов, А.К.Боровков, Ф.Абдуллаев, У.Турсунов, В.В.Решетов, М.Мирзаев, К.Юсупов, К.Раҳмонбердиев, Н.Ғуломова, Ҳ.Ғуломов каби олимларнинг қатор ишларида тилларнинг ўзаро алоқалари, хусусан ўзбек ва тожик тилларининг ўзаро муносабати ҳақида муҳим фикрлар билдирилган. Ўзбек тилшунос олимлари Э.Бегматов, И.Қўчқортоев, А.Ҳожиев, Ҳ.Неъматов, А.Рустамов, А.Маматов, Ғ.Абдураҳмонов, С.Ғойипов, Т.Муллаев, М.Миртожиев, Г.Муҳаммаджонова, Р.Расулов. Н.Маҳмудовлар, тожик тилшунос олимлари Қ.Тоҳирова, М.Муҳаммадиев, Н.Маъсумий, Б.Ниёзмуҳаммедов, Р.Ғаффоров, Ш.Рустамов, Н.Шаропов, Б.Камолиддинов, А.Ҳасанов, Т.Шокиров, А.Воҳидов, Т.Чориевларнинг монографияларида ўзбек адабий тилидаги тожик ўзлашма сўзлар ва тожик адабий тилидаги ўзбекча сўзларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида қисқача маълумотлар қайд этилган. Ўзбек ва тожик халқлари муштарак санъат, маданият, ўз тарихига эга. Бу икки миллат ижтимоий келиб чиқиши, тарихий тараққиёти, Образование и инновационные исследования (2021 год №2) ISSN 2181-1717 (E) 19 http://interscience.uz миллий урф-одатлари, анъаналари билан бир-бирига қоришиб кетгани фан оламида сир эмас. Кўпгина ижодкорларимизда ҳам бу муштараклик нафаси сезилади. Форс-тожик, араб ва ўзбек тилларининг лисоний хусусиятларини мукаммал эгаллаган сўзшунос адибларимиз мумтоз адабиётда кўпчиликни ташкил қилади. Замондошимиз, атоқли устоз адиб, шоир, таржимон Жамол Камол шеъриятининг лисоний хусусиятларини ўрганар эканмиз, ўзбек-тожикча сўзларидан ана шундай маҳорат билан фойдаланганининг гувоҳи бўламиз. У ўз шеърларида ранг-баранг ва турли хил маъно товланишга эга бўлган лексемаларни қўллаганки, ўзбекча, арабий, форсий лексемаларнинг энг бой, мағзи тўлиғини ўқувчига инъом этиши кўзга кўринади. Мен ҳаёт осмонида ҳар лаҳза парвоз айладим, Мен умид уммонида кўнглимни ғаввос айладим. Мен ҳаёт дарёсидан жонимга сипқордим сурур, Мен муҳаббат мулкидин топдим ўзимга баҳри нур. Мен севинчлар ичра ёндим қатрада юлдуз кўриб, Сеҳр аро қолдим наволар мавжида денгиз кўриб... Шеърдаги ўзбекча-форсча лексемаларнинг луғатлардаги изоҳи: Парвоз(форс) лексемасининг тожикча сўзлар луғатида қуйидагича изоҳи мавжуд. 1. Пар кушода ва болу пар зада дар ҳаво паридани мурғ 2. Паридан ба воситаи нақлиёти ҳавои:парвози ҳавой, парвози кайҳони, парвоз доштан дар парвоз будан, парвоз кардан . Парвоз кардан паридани мурғ дар ҳаво. Синоними учмоқ Парвоза 1.парвоз 2.лавозимоти сафар, хўроки Парвоз(форс) учиш, учиб бориш 1. Осмонга кўтарилиш, учиш 2. Кўчма.Ёйилмоқ, тарқалмоқ, таралмоқ. Осмон (форс)-кўк, само, фалак 1. Ер устида гумбаз шаклида кўриниб турган мовий фазо; само, фалак, кўк 2. Ер атрофини ўраб олган фазоси (астрономик жисмлар макони) 3. Баланд, тепа, юқори 4. Кўчма.Юқори, баланд, етиб бўлмайдиган даражада юқори Мен ҳаёт осмонида ҳар лаҳза парвоз айладим сатрида осмон лексемаси форс-тожикча бўлиб, унинг ўзбекча варианти кўк дир. Тилшуносликда ўзлашган лексемалар баъзи ўринларда доминанта (бош маъно) га чиқиб қоладию, ўз қатламдаги варианти бадиий услубда, яъни хос ҳолатда қўлланиши кузатилади. Мисрадаги ҳаёт осмони бирикмасида ҳам форсий осмон лексемаси қўлланилганини кўрамиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling