G. A. Ergasheva Kichik yoshdagi bolalarni


Download 28.76 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/101
Sana26.10.2023
Hajmi28.76 Kb.
#1724758
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   101
Bog'liq
2021-2-сон

Таълим ва инновацион тадқиқотлар (2021 йил №2)
ISSN 2181-1709 (P)
20
Education and innovative research 2021 y. №2
Бу ҳолат адиб фикрларини ифодалашда оддий, халқона вариантдаги 
лексемаларни қўллаган дейишимизга асос бўлади. 
Лаҳза (ар) лексемаси луғатларда –кўз юмиб –очгунчалик вақт, он, 
сония маъноларини ифодалаб, мисрада ҳар дақиқада, доим маъносини 
беради. Парвоз айламоқда бирикмасида эса учмоқ маъноси етакчилик 
қилади.
Мен ҳаёт дарёсидан жонимга сипқордим сурур
Жон-дил, жону дил.
Жон(форс)-руҳ, ҳаёт, куч-қувват.
1. Диний-ибтидоий тасаввурларга кўра, инсон ва ҳайвон танасида 
бўладиган, уйқу чоғида ёки ўлган вақтда танадан чиқиб кетадиган 
алоҳида кўзга кўринмас илоҳий куч, қувват, руҳ.
2. Сезувчи, ҳис этувчи тан, бадан
3. Ҳаёт; ҳаёт-мамот, тириклик
4. Киши, одам
5. Бир қатор аниқловчилар билан қўлланиб, “бош”, “жусса” 
маъноларини ифодалайди
6. Куч-қувват, мадор
7. Яхши кўрадиган, севимли, ёқимли киши ёки нарса ҳақида
8. Энг яқин, севимли кишиларга мурожаатда сўзловчининг уларга 
яқин муносабатини ифодалайди, бегоналарга нисбатан эса ҳурмат ёки 
хушомадни билдиради
9. “опаси”,”акаси” каби сўзлар билан, баъзан ёлғиз “жонидан” 
шаклида сўзловчининг тингловчига яқин муносабатини, эркалаш ёки 
хушомад маъноларини ифодалайди.
10. 
Ҳаёт манбаи, ҳаёт бағишловчи нарса 
11. Бирор иш, соҳа, доирада асосий, муҳим ўрин эгалловчи, 
илҳомлантирувчи, ташкилотчи шахс
12. 
Мурожаат қилинаётган шахсни билдирувчи сўздан олдин 
келиб, мурожаатдаги илтимос, илтижо маъносини кучайтиради, баъзан 
эркалаш маъносини билдиради
13. 
Шахс билдирувчи сўзларга, кишилар отига қўшилиб, 
уларга кичрайтириш-эркалаш, ҳурмат маъносини беради
14. 
Кесим вазифасида. Унинг шу кетиши бўлса, штабга етиб 
борса ҳам жон (шукур)
15. 
Мисрадаги жон лексемаси изоҳли луғатда 14 маъноси 
келтирилган бўлиб, Сезувчи, ҳис этувчи тан, бадан ёки ҳаёт; ҳаёт-мамот, 
тириклик маънолари етакчилик қилади. Жонимга сурур сипқордим 
иборасида устоз Жамол Камол ўзбек-форс лексемаларининг энг сара 
вариантларини ўзаро уйғунликда қўллайди. Сипқормоқ (ўзбекча)
Луғатда сипқармоқ, сипқирмоқ. Бир симиришда ичмоқ, таг-тугигача 


Образование и инновационные исследования (2021 год №2)
ISSN 2181-1717 (E)
21
http://interscience.uz
симирмоқ
Сурур –ўзбекча шодлик, хурсандчилик,шодиёна. Поэт.шод-
хурсандчилик ҳисси, нашъаси, севинч, қувонч. Яъни хурсандчилик 
нашъасига қондим маъносини ифодалаганда оддийгина ичдим, тўйдим 
лексемасининг градуонимик қатордаги энг охирги ва юқори даражасида 
турувчи таг-тугигача сипқордим шакли қўлланади. 
Биз шоир Жамол Камол шеърларида ҳар бир фикрни ифодалашида 
ўзбек-тожик лексемаларининг энг бўёқдор шаклларини танлаб, гапнинг 
индаллосини айтганда, икки тилдаги гўзалликни басма-бас намойиш 
этиб боради. 
Мен муҳаббат мулкидин топдим ўзимга баҳри нур.
Баҳр (ар) 
I. Улкан дарё, денгиз
1. денгиз, океан
2. Кўчма. Олам, дунё, бойлик. Санъат баҳри.
3. Кўчма. Туғён, тўфон. Ғазаб баҳри.
4. Кўчма. Меҳр;ишқ-муҳаббат доми.Бубул сайрар тоза гулнинг 
баҳрига.
Баҳр II. Адаб.Аруз шеърий тизимидаги 19 та шеърий вазн 
гуруҳларидан бири.
Баҳр III. (форсий-баҳра, насиб, фойда) айн.баҳра. Эл баҳр олур сўз 
суҳбати, базмида.
Баҳри (ёки баҳридили) ни очмоқ.Кайфини чоғ қилмоқ, руҳини енгил 
қилмоқ.
Мисрада баҳри нур форсий изофаси арабий ўзлашма сўзларнинг 
бирикишидан ҳосил қилинган. Яъни муҳаббат оламида ўзимга муҳаббат 
нурига йўғрилган муҳаббат нурининг денгизини топдим маъносини 
ифодалаш учун фойдаланилади назаримизда. 
Сеҳр аро қолдим наволар мавжида денгиз кўриб...
Сеҳр(ар)- жозиба, фусункорлик, сеҳргарлик, афсун, жоду; жодугарлик
Ғайритабиий кучлар, сеҳрли афсун ва дуолар ёрдамида мўъжиза 
яратувчи ҳаракат ва дуолар; афсун ва жоду.
Наво (форс) лексемаси “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” да 
қуйидагича изоҳланади:
1. Куй, оҳанг, қўшиқ, хониш
2. кўчма. Маълум бир нарсанинг завқи. 
3. шашмақом тизимидаги 2-мақом номи шашмақом
4. кам қўлланиши. Ғам-алам ифода этувчи аянчли овоз; нола
Наво II. Снт. Ярим ёй шаклидаги безак тури; шифт билан девор 
оралиғидаги қайрилма эгик безак.(ганчли наволари уйни безади) 
Мавж(ар)


Таълим ва инновацион тадқиқотлар (2021 йил №2)
ISSN 2181-1709 (P)
22
Education and innovative research 2021 y. №2
1. Сув юзида шабададан ҳосил бўладиган жимир-жимир ҳаракат; 
жимирлаш
2. Геогр. Океан ёки денгиз юзасининг тўлиқ шамолсизлик ҳолатидан 
эркин тебранма ҳаракати
3. Товланиш; жилва
4. Махс.ўймакорликда: нақш юзасига балиқтангачалари кўринишида 
туширилган тўлқинсимон безак
5. Кўчма.кам қўлланиши тўлқин маъносида 
Наво мавжи бирикмали тарзда қўлланган. 
Шеърда арабий ва форсий лексема ёнма-ён қўлланиб, бирикмани 
ҳосил қилган. Наво лексемасининг хониш, оҳанг, куй маъноси; мавж 
лексемасида эса товланиш, жилва маънолари етакчилик қилади. Аслида 
бундай изофали бирикмалар келиб чиқиши форс-тожик тилига мансуб 
бўлиб, тиллар орасидаги алоқа, ўзлашиши туфайли маъно ифодалашда 
арабий ва форсий лексемалар бирлашиб изофали бирикмани ҳосил 
қилган. Ҳатто мумтоз адабиёт вакили Алишер Навоий ҳам туркий 
тилдаги шеърларига “Навоий”, яъни форс-тожикчадан ўзлашган “наво” 
лексемасини қўллагани маълум. 
Севинч (ўзб)-хурсандлик ҳис-туйғуси; шодлик, қувонч.
Ўзбек ва тожик тилларидаги муштарак тожикча сўзлар ҳар икки 
тилда кўп ҳолда ўхшаш маъноларни ифодалайди. Шу билан бирга
тожикча ўзлашмалар ўзбек тилида баъзи семантик ўзгаришларга ҳам 
учрагани кузатилади.
Хулоса. Жамол Камолнинг ўзбек ва тожик адабий нутқ услбларига 
тегишли сўзларни қўллашдаги маҳорати, муштарак лингвомаданий 
ҳолатни тарғиб этишда қўшган ҳиссаси, лингвопоэтик талқин ва тавсиф 
асосида ҳар иккала тилнинг тадрижий ривожланишида салмоқли ҳисса 
қўшгани эътирофга лойиқдир. 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Мирзиёев Ш.М. Адабиёт, санъат ва маданият яшаса, миллат 
ва халқ, бутун инсоният безавол яшайди. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини 
халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари» 
мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган табриги. 
www. xabar.uz
2. Жамол Камол. Аср билан видолашув. Сайланма. I жилд. –Тошкент: 
Фан, 2007. 
3. Ўзбек тили лексикологияси. Тошкент, “Фан” нашриёти, 1981.
4. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5 жилдли. 1-жилд. – Тошкент: 
Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2006. 


Образование и инновационные исследования (2021 год №2)
ISSN 2181-1717 (E)
23
http://interscience.uz
5. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5 жилдли. 2-жилд. – Тошкент: 
Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2007. 
6. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5 жилдли. 3-жилд. – Тошкент: 
Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2007. 
7. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5 жилдли. 5-жилд. –Тошкент: 
Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2008. 
9. Тўхсанов Қ. Шарқ адабиёти намуналарини ўзбек тилига таржима 
қилишнинг айрим жиҳатлари. Ўзбекистон таржимашунослари форуми. 
(илмий мақолалар тўплами). –Тошкент, 2018. – Б. 181-190.
10.Чориев Т.Р. “Садди Искандарий” достонида изофали бирикмалар. 
Ўзбек тили ва адабиёти журнали. 2005, 6 сон. 


Таълим ва инновацион тадқиқотлар (2021 йил №2)
ISSN 2181-1709 (P)

Download 28.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling