G. A. Ergasheva Kichik yoshdagi bolalarni


Download 28.76 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/101
Sana26.10.2023
Hajmi28.76 Kb.
#1724758
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   101
Bog'liq
2021-2-сон

Keywords: Jamal Kemal's poetry, lexicon of Uzbek and Tajik literary 
language, historical etymological layer, interaction, gradual development, 
speech methods, lexicology.
Кириш. Ўзбек аждодларимиз эроний тилда сўзловчи халқ билан 
қадимдан бирга яшаб келган, улар билан ўзаро аралашиб кетган. 
Туркий ва эроний(сўғд) қабилалар ҳам қадимдан ҳудудий яқин, ўхшаш 
ҳаёт кечирган, ҳар доим иқтисодий-маданий алоқада бўлган, чет эл 
босқинчиларига қарши ҳам биргаликда курашиб келган. Туркий халқлар 
ва тилларга сингиб кетган сўғдлар ва уларга тегишли сўғд тили тамоман 
изсиз йўқолган эмас. Ўрта Осиё тилларида бир қанча сўзлар, кўпгина 
топонимик номлар сақланиб қолган. Аслида тожикча элемент экани, 
тожик тилидан олингани тил қурилиши жиҳатдан ўхшамаса-да, лекин 
ўзбек тилида қадимдан мавжуд (аммо туркий бўлмаган) баъзи сўзлар 
аслида ўша сўғд тили қолдиқлари бўлса ажаб эмас. Ўзбек тили ўтмишда 
алоқада бўлган эроний тиллардан яна бири қадимий хоразм тилидир. 
Қадимий хоразмийлар ва эроний тил характерида бўлган қадимий хоразм 
тили, унинг туркий тилларга таъсирини ундан ўзбек тили лексикасига 
кириб қолган элементлар фанда деярли ўрганилган эмас. Аммо ўзбек 
тили лексикасида, айниқса, халқ шевалари луғат таркибида бу тилнинг 
айрим элементлари сақланган.
Тарихдан маълумки, туркий тилларнинг VII-IX аср тарихи араб 
тили таъсирида ўтди. Кейинчалик эса эроний тиллар яна ўз мавқеини 
тиклади. Натижада IX-X асрларда форс-тожик адабий тили ва маҳаллий 
тожик тили ўзбек тилига кучли таъсир ўтказди. Бу таъсир XI-XII 
асрларда, айниқса кучайди. Бу даврга келиб, форс адабий тили ўша 
вақтда давлат, адабиёт ва дин тили бўлган араб тилини сиқиб қўяди 
ва истеъмолдан суриб чиқаради. Сомонийлар сулоласи даврида (IX-X 
асрлар) араб тили ўрнига “форсийи дари” ёки форсий тил, яъни дарий 
деб аталган маҳаллий тил адабий тил сифатида кенг ёйилади. IX-X 
асрларда Мовароуннаҳр ва Хуросонда яшовчи эроний тилда гаплашувчи 


Образование и инновационные исследования (2021 год №2)
ISSN 2181-1717 (E)
17
http://interscience.uz
аҳоли дарийлар ёки тожиклар деб юритилган.
“Форсийи дари” яъни форс адабий тилига Хуросонда яшовчи 
эроний тилда сўзлашувчиларнинг тили асос бўлган. Форсий адабий тил 
араб дастлаб шеърият соҳасидан сиқиб чиқаради. Бу жараён XI асрда 
батамом форс тилининг ғалабаси билан тугалланади. Форсий тил фан, 
адабиёт ва маданият тилига, расмий давлат тилига айланади. Бу тилда 
машҳур адиблар Абу Абдулло Рўдакийнинг ноёб шеърлари, Абулқосим 
Фирдавсийнинг “Шоҳнома” достони, Умар Ҳайёмнинг бебаҳо 
рубоийлари, Шамсиддин Муҳаммад Ҳофиз ва Абдураҳмон Жомийнинг 
ўлмас асарлари ёзилади. 
XV асрдан бошлаб дарий тилида ҳозирги ва тожик тилларига 
ажралиш жараёни бошланади. Натижада форс ва тожик халқлари 
тилларида баъзи тафовутлар юзага келади. Сомонийлар даврида форсий 
тилда ёзиш кучайди. Агар диний-мистик адабиёт араб тилида ёзилган 
бўлса, форс-тожик тилида дунёвий адабиёт намуналари яратилди. 
Форс-тожик тилининг расмий давлат тили, дунёвий адабиёт тили экани 
бу тилнинг обрўсини жуда оширди. Натижада бу тил мааллий туркий 
тилларга, жумладан ўзбек тилига кучли таъсир ўтказди. Тожик тилининг 
ўзбек тилига таъсирини 4 аспектда олиб қараш мумкин:
1) ўзбек тилига қадимий эрон тиллари (сўғд, қадимий хоразм тили 
ва бошқалар) таъсири;
2) ўзбек тилига янги форс адабий тили таъсири(IX-XV асрлар)
3) ўзбек тилига тожик адабий тили таъсири (XV асрдан кейинги 
даврлар)
4) ўзбек тилига маҳаллий тожик шевалари таъсири (турли даврларда) 
[3]
Тилшуносликда ҳар қандай лексеманинг маълум бир маъно 
ифодалаши ҳам шу тилда сўзлашувчилар учун сир эмас. Маълум бир 
маънога эга бўлмаган ҳар қандай товуш ёки товушлар бирикмаси 
ҳеч вақт сўз бўла олмайди. Ҳар қандай сўз пайдо бўлиши биланоқ ўз 
маъноси ва товуш қиёфасига эга бўлади. Яъни ҳар қандай сўз, аввало, 
товуш ва маъно бирлигига эга бўлади. Бу нарса сўзнинг фонетик ва 
семантик томони.
Сўзнинг энг муҳим белгиси маълум бир маънога эга бўлишидир. 
Лекин сўзлар ифодалайдиган маънолар бир хил эмас. Улар энг умумий 
хусусиятлари билан ҳам турли типга бўлинади. Масалан, айрим 
сўзлар объектив борлиқдаги нарса-ҳодиса, белги, ҳаракат кабиларни 
билдиради. Лекин, қандай типдаги маъно ифодалашларидан қатъи назар, 
уларнинг ҳаммаси ҳам сўз ҳисобланади. Умумистеъмолдаги сўзларнинг 
кўпчилиги асл туркий сўзлар бўлса-да, улар ичида бошқа тилдан кириб 
ўзлашган сўзлар ҳам салмоқли ўринни эгаллайди. Масалан, Ўрта 



Download 28.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling