Г. Жумамуратова. Т. Азизова. Ўзпфити кк филиали катта илмий ходималари


Download 59.5 Kb.
Sana02.08.2023
Hajmi59.5 Kb.
#1664505
Bog'liq
Г Жумамуратова Т Азизова


БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ЎҚИТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


Г. Жумамуратова. Т. Азизова.
ЎзПФИТИ КК филиали катта илмий ходималари

Замонавий технология ва уларнинг таълимда қулланишига оид билимлар, уқувчиларни билимли ҳамда етук малакага эга булишларини таъминлайди. Инновацион технологиялар педагогик жараён ҳамда уқитувчи ва уқувчи фаолиятига янгилик, узгаришлар киритиш булиб, уни амалга оширишда асосан интерфаол услубларданфойдаланилади.Интерфаол-узаро ҳаракат қилмоқ ёки ким биландир суҳбат, мулоқот тартибида булишни англатади.


Замонавий таълимни ташкил етишда қуйиладиган муҳим талаблардан бири ортиқча руҳий ва жисмоний куч етмай, қисқа вақт ишида юксак натижаларга еришишдир.
Маълумки, педагогик технология - таълим жараёнида олдиндан режалаштирилган ва замонавий таълим воситаларидан фойдаланган ҳолда ўқув мақсадига эришишни кафолатлайдиган таълим бериш жараёнидир.
Замонавий педагогик технологиялар мажмуасида жой олган ноанъанавий усул хамда воситалар:
-ўқувчиларнинг бошланғич таълим дастуридан жой олган мавзуларни ўзлаштиришга нисбатан қизиқишларни оширади;
-ўқитувчи томонидан дарс жараёнида ўқувчилар жамоасини тўлақонли қамраб олиш, ўларни машғулатларга фаол жалб қилиш, билимларини баҳолаш имконини яратади;
-Уқувчиларни машғулот мавзусига оид бой маълумот ва ахборотлар билан таъминлашга эришилади;
-дарснинг кўргазмалилиги таъминланиб, ушбу жиҳат янги мавзуни мустаҳкамлашда ўзига ҳос қулайлик яратади.
Маълумки, таълимда илғор педагогик ва янги ахборотлар технологияларини татбик этиш укув машғулотларнинг самарадорлигини оширибгина колмай, илм-фан ютукларини амалиётда куллаш оркали мустакил ва мантикий фикрлайдиган, хар томонлама баркамол юксак маънавиятли шахсни тарбиялашда мухим ахамият касб этади.
Технологияларни қўллаганда, ўқувчи билимини кузатиш, уларнинг ривожланиш йўллари ва усулларини аниқлаш, турли воситалар, тарбиявий таъсир кўрсатиш усулларининг ўзаро бир-бирига ўтиши диалектикасини чуқур таҳлил қилиш ишларига аҳамият беришимиз керак.
Дарс жараёнида бир нечта методлардан уринли фойдаланиш дарснинг самарадорлигини оширади, уқувчини фаоллаштиради.
Бошланғич синфларда купроқ расмлар, нарса-буйумлардан фойдаланиш, слайдлар, аудио ва видеолавҳалардан фойдаланишг, дарсларда таълимий уйинлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ булади. Масалан, она тили дарсларида грамматик жадваллар, тест, расмлар, муҳокамали топшириқлар,ҳар хил мантиқий вазиятлар, бошқотирмалар, ёзувчи ва шоирларнинг ҳайоти, ижоди, уларнинг бой маданий меросини тушинтириш учун мултимедия воситаларидан, видеороликлардан, электрон дарсликлардан фойдаланиш яхши натижа беради.
Бошланғич синфларда интерфаол метогдлар ва талимий уйинлардан, заманавий ахборот-коммуникация технологияларда фойдаланиш укувчиларни мустақил фикрлашга, ижоди изланиш ва мантиқий фикрлаш дойраларини кенгайтириш билан бирга уларни дарсларда урганганларини ҳаёт билан боғлашга, қызығышларини оширишга ёрдам беради. Укитувчиларнинг бундай замонавий талаблар асосида ёратилган шароитлардан самарали фойдаланиб, дарсларни илғор педагогик ҳамда ахборот коммуникация технологиялари асосида ташкил тэтилиши таълим- тарбия жараёнини сифатини кафолатлайди.
Масалан, машқур педагогик усуллар қатарида «интеллектуал беллашув», «ғоявий мунозара», «арра усули» «икки қисмли кундалик» каби усулларни дарс жараёнларига киритиш кутилган самараларини беради.
Арра усули - Ушбу усулнинг мақсади шуки, кичик гуруҳда ишлаши билан бирга жамоа ва кичик гуруҳлар фаолияти узвий олиб борилади, барча ўқувчилар тўлиқ жалб этилади, ўйлаган фикрларини ёзмада баён этиш кўникмаларини ривожлантиради.
Дарс давомида ўрганиладиган мавзу(ёзилган матн) мантиқан тугалланган қисмларга ажратилади. Ҳар бир қисм юзасидан ўқувчилар бажарилиши лозим бўлган ўқув топшириқлари тузилади. Ҳар бир ўқувчилар гуруҳи мазкур топшириқларнинг биттасини бажаради ва шу қисм бўйича «мутахасис»га айланади. Сўнгра гуруҳлар қайта ташкил этилади. Бу гуруҳларда ҳар бир қисм (блок ёки модул) «мутахассис» бўлиши шарт, мазкур «мутахассис»лар ўзлари эгаллаган билимларни худди «арра» тишлари кетма-кет келганидек навбат билан ўртоқларига баён қилишади. Мазкур гуруҳларда ўқув материали мантиқий кетма-кетликда қайта ишлаб чиқилади.
Барча гуруҳ аъзолари ўқув материали юзасидан тузилган ягона топшириқ устида ишлайди. Гуруҳ ичида ўқувчилар топшириқларни қисмларга ажратиб, бўлиб оладилар. Ҳар бир ўқувчи ўзига тегишли қисмини пухта ўзлаштириб «мутахасис»га айланади. Дарс охирида ҳар бир кичик гуруҳдаги «мутахассис»лар учрашуви қайта ташкил этилган гуруҳларда ўтказилади.
Ўқувчилар билими тест саволлари ёрдамида индивидуал тарзда ўтқазилиб назорат қилинади ва баҳоланади. Гуруҳ аъзоларининг баллари жамланади, энг юқори балл тўплаган гуруҳ ғолиб саналади. Намуна:
Адабиёт фани дастурида берилган “Алпомиш” достонини ўтишда “Арра” усулидан фойдаланиб, ўқувчилардаги эгаллаётган билимларини текшириш мумкин.
Шартнинг қоидасига кўра, бугун дарсдаги ўзлаштирган билими ва ойнаи жаҳонда кўрган-билганлари асосида асар қаҳрамони тилидан такрорланмаган фикрлар ёзилади.
Ўқитувчи “Болалик даврим”, “Халқим менинг бахтим”, “Бойсари дерлар менинг отимни” мавзулари ёзилган варақни гуруҳ аъзоларига тарқатади. Варақлар гуруҳларда ва жамоа қўлидан ўтади. Ҳар бир гуруҳ аъзоси қаҳрамон тилидан тез фурсатда маъноли мутахассис сифатида ниманидир ёзиши керак. бобомдан қолган ўн тўрт ботмон биричдан бўлган парли ёйни кўтардим”-сўзларини ёзиши мумкин..
Хулоса қилиш мумкинки, ақлий заковати билан ахлоқий камолотини билан уйғунлаштира олсакгина, биз жамият учун керакли шахсни тарбиялаган бўламиз.
Ўқитувчи технологияларни шундай қўллай олиши керакки, ўқувчилар маълумотларни қайта таҳлил қила олсин. Ўқувчи ўзлаштирган билимини ахборот сифатида тўпласа, ахборотларни танласа ва қайта ишласа, ҳаёти давомида ахборотларни қўлласа, билишнинг учта босқичига риоя қилсагина билим кўникма ва малакага айланади.
Юқоридагилардан хулоса қилиш керакки:
-замаонавий педагог технологиялар мажмуасидан жой олган ноанъанавий усул ҳамда воситалар ўкувчиларнинг фанларга қизиқишларини оширади, бу орқали улар дарсларда тўлақонли қамроб олинади ва ўқувчилар фаолиятини муносиб баҳолаш яратилади;
-«ақилий ҳужум», «кластер» ва яна бир қатор илғор усуллар билан бирга дарс жараёнларига янгидан –янги усулларни тадбиқ қилиш мақсадга мувофиқ;
-машғулотларда замоновий ахборот технологиялардан фойдаланишда телевидение, радио хамда интернет тармоғи имкониятларида самарали фойдаланиш машғулотлар мазмуни ва сифатини ошириши билан бир қаторда ўқувчиларда ахборотни қабул қилиш ва у билан ишлаш маданиятини шакллантириб боради.
Хулоса килиб айтганда, уқувчиларга амал қилингандагина дарс самарадорлиги ортади ва замонавий технологиялар таълим самарадорлигига хизмат қилади. Дарснинг лойиҳасини ишлашда таълимнинг мақсади ва эришиладиган натижалар аниқ курсатиб утилиши лозим, шунда лойиҳаланган дарслар билим сифатини кафолатлайди.


Адабиётлар:
1.Бошланғич таълим Концепцияси-Т: 1998й. /Бошланғич таълим журнали №6сон. 12-128-б.
2.Йулдошев Ж. Таълимимиз истиқлол йулида.- Т.: Шарқ, 1996. 223б.
Download 59.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling