Гавай оролларидаги лаваларнинг бир тури -ало


АНДЕЗИН — Андезин — м-л (П лагиоклазлар) . АНДЕЗИТ


Download 0.76 Mb.
bet11/247
Sana06.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1333426
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   247
Bog'liq
lug\'at 140 (2)

АНДЕЗИНАндезин — м-л (П лагиоклазлар)
.
АНДЕЗИТАндезит (Анд тоғлари номидан) порфир тўзилишига эга бўлган эффўзив т. ж . Ранги кулранг,тўқ кулранг, қора, баъзан кўкимтир ёки қўнғир.А. ларда массив,«пуфаксимон» (ғовакли) ва оқма текстуралар кенг тарқалган. А. таркибида муҳим жинс ҳосил қилувчи м-ллар плагиоклаз бир ёки бир неча рангли м-ллар (амфибол, биотит, авгит), оддий роговая обманка, қизғиш қўнғир базальтик роговая обманка,моноклин пироксенлар (бронзит, гиперстен, энсатит) иштирок этади. А.нинг асосий турларида оливин учрайди, нордон жинсларга (дацитларга) яқин бўлган турларида эса кварц кристалланади. Акцессор м-л сифатида, одатда магнетит, апатит, сфен,камдан-кам циркон ва ортит учрайди.А. палахса тошлар, гумбазларга ўхшаш лава оқимлари ва )қатламлар ҳосил қилади. А.лар асосан қитъаларнинг чекка қисмларида, ички қисмларидаги ҳарақатчан минтақаларда океанларнинг четларида ёйсимон бўлиб жойлашган о.ларда кенг тарқалган. А. лар билан боғлиқ мис, қўрғошин, рух, кумуш, молибден, олтин, марганец, симоб, олтингугурт, алунит ва бошқа фойдали қазилма конлари маълум. А. лар йул қурилишида, кимё санооатида кислотага бардошли материал сифатида қўлланилади.

АНДРАДИТАндрадит (португалиялик минералог олим «д’Андрад»нинг номига)— м-л. Бошқа гранатлардан таркибида фақат кальций ва темир борлиги билан фарқ қилади. Кимёвий ифодаси Са3Ре2+ 3 • ( 8 Ю4)а. Қўб сингонияли турлари: демантоид, меланит (шарломит), полиадельфит, бредбергит, ротгоффит.Ранги кўнғир, қора, сариқ, кўкимтир сарғиш, баъзан кизил. Чизиғининг ранги одатда оқ. Ялтироклиги шишасимон, баъзида мойсимон. Уланнш юзаси бўлмайди қат. 6,5—7,5. С. о ғ. 3,75—3,86. Бошқа гранатлар билан турли нисбатдаги қотишмалар ҳосил қилганлигидан физик хоссалари ўзгарувчан. Кўпинча оҳактошларнинг темирли эритмалар таъсирида метасоматик ўзгариши натижасида ҳосил бўлиб, сҳарнларда геденбергит, магнетит ва волластонит билан бирга, шунингдек метаморфик жинсларда, кальцитли гидротермал томирларда ва гидротермал тарзда ўзгарган асосли ва ўта асосли жинсларда ҳам учрайди. Абразив материаллар тайёрлашда,баъзан қурилиш саноатида (цемент ва сопол массаси тайёрлаш да қушимча сифатида) ишлатилади. Яшил ва сарғиш-оч яшил, шаффоф турлари (демантоидлар) учинчи ва иккинчи ҳаражали қимматбаҳо тош ҳисобланиб, заргарликда кенг қўлланилади. Ўзбекистонда Чодак, Чоштепа, Ингичка, Куйтош, Туронгли конларида кўп учрайди.


Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling