Гавай оролларидаги лаваларнинг бир тури -ало
Download 0.76 Mb.
|
lug\'at 140 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ГИПОТЕЗА ВЕГЕН ЕРА
ГИПЕРСТЕНИТ — Гиперстенит — ортопироксенитлар гуруҳига оид, деярли тўла гиперстендан иборат т. ж. Баъзан таркибида жуда оз микдорда моноклин сингонияли пироксен ва плагиоклаз учрайди. Ички тўзилиши одатда панидиоморфдонали ёки гипидиоморфдонали бўлади. Кристалланиш ж араёнида вужудга келган мураккаб-қатламсимон тўзилишга эга интрузив жисмларнинг юкори қисмларида кўп учрайди. ГИПОТЕЗА ВЕГЕН ЕРА — Вегенер гипотезаси. 1912 йил немис геофизиги Альфред Вегенер томонидан таклиф қилинган. В. г. асосида базальт қатлам устида гранит қатлам жинсларидан иборат материкнинг изостатик равишда силжиши тўғри сидаги тасаввур ётади. В. г. га мувофйк дастлаб Ернинг барча юзи юпка гранит қатлам билан қопланган. Кейинрок сирт қопламини шаркдан гарбга ҳараб силжишга интилувчи кўтарилиш кучи ҳам да кутблардан экваторга йуналган босимни яратувчи, марказдан кочма куч таъсирида барча гранит махсулог палеозой эрасида Ер курраси юзасининг бир қисмидагина яхлит қалинлашган блокка йигилган. Пангея материгини коплаган мезозой ва кайнозой эралари давомида худди уша кўтарилиш ва марказдан кочиш кучлари бу яхлит материкни қисмларга бўлиб юборган. Пангеянинг ғарбий қисми — Америка Европа ва Африкадан ажраб, ғарб томонга тезрок сурилган ва уларнинг- орасида Атлантик океан пайдо бўлган. Америка гарб томонга тез силжиб, базальт субстрат қаршилигини енгган, бунинг натижасида унинг ғарбий соҳили буйлаб Кордильер ва Анд бурмали тоғ системалари барпо бўлган. Уша вактнинг ўзида Антарктида ва Австралия Африка ва Осиёдан ажраб, уларга нисбатан жануб ва жануби-шаркка силжиган. Африканинг ярми Осиёдан ажраган ва унинг билан биргаликда Антарктида, Австралия ҳамда Ҳиндистон оралилиғида Ҳинд океани пайдо бўлган. Осиёнинг шаркидаги ороллар тизмаси Пангеянинг материк ғарб томонига силжишида ортда колган майда бўлакларидир. В. г. куйидаги далилларга асосланган: 1. Пангеяни ташкил қилувчи континентларнинг кўплаб қирғоқ зоналари чегараларининг параллеллиги, мае., Американинг шаркий қирғори ғарбий Европа ва Африка қирғоқларига жипс қўшилиши мумкин; 2. Шимолий Америка ва Рарбий Европа, айиикса Жанубий Америка ва Рарбий Африка геологик тўзилишининг умумийлиги; 3. Америка ва Эски Дунё (Европа, Осиё, А фрика) нинг мезозой эрасигача ерда усадиган ва яшайдиган ўсимлик ва ҳайвонларнинг ривожланишидаги ўхшашлик. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling