Газ хавфсизлиги қоидалари бўйича умумий тушунча


Download 47.4 Kb.
bet10/12
Sana27.12.2022
Hajmi47.4 Kb.
#1069352
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Газ хавфсизлиги

Хартумли нафас тизими.
Хартумли тизим нафас олишга яроқсиз муҳитда ишлаганда инсоннинг кўриш ва нафас олиш аъзоларини ҳимоя қилишга мўлжалланган.
Улар нафас олиш учун зарарли бўлган мухитларда ва кислород етишмайдиган ҳамма жойларда ишлатилади. Масалан: - аниқ бир жойда узоқ вақт ишлаганда; - таъмир ишларида ва цистерна, резервуар, аппарат, идиш ва қудуқларга техник хизмат кўрсатишда қўлланилади.
Хартумли тизимнинг устунлиги ва қулайлиги шундаки, қудуқлар, резервуарлар ва сиғимлар ичида ишлаганда ҳамда ўтиш тор бўлган жойларда ҳаракатланганда ҳам эркин ҳаракатланиш мумкинлигидир.
Хартумли нафас тизимнинг тузилиши:
1. Ниқоб (сони 2 дона)
2. Ўпка автомати (сони 2 дона)
3. Сиқилган ҳаво юрувчи антистатик хартумлар (5 м, 10м, 20м)
4. Босим редуктори
5. Уч оғиз улаш мосламаси
6. Юқори босимли хартумдан босимни чиқариш вентиллари;
7. Улаш мосламаси
8. Қутқарув камари
9. Баллонлар 2 дона.
10. Ғилдиракли металл аравача
11. Тақсимлагич;
12. Юқори босимли хартум (2 дона);
13. Ишора-қутқарув арқони- 40 метр;
14. Манометрлар
15. ППК ва ишорали хуштак қурилмаси
Хартумли тизимнинг техник таснифи:
1. Ишчи босими -- 300 бар
2. Редуктордан кейинги босим – 7 бар
3. Хуштакнинг чалиниши –50 бар
4. ППК нинг ишлаши –12 бар
5. Хартумни узунлиги – 5, 10 ва 20 м.
6. Хартумда рухсат этилган босим – 10 бар

Хартумли тизимни ишлатишдан олдинги текширув.


Хартумли тизимнинг жамланганлиги ва бутунлиги кўздан кечирилади.
Хартумли тизим жипслигини текшириш:
- ўпка автомати ўрта босимли муфтага уланади;
- сиқилган ҳаво хартуми қўшувчи элементга уланади;
- хартумнинг иккинчи учи босим редукторига уланади;
- баллон вентили очилади;
- баллон вентили ёпилади;
- манометр кўрсатгичидаги босим 1 дақиқада 10 бардан ортиқ тушмаса демак тизим жипс ҳисобланади.
Ишловчи ниқобни кийиб биринчи нафас олишидаёқ ўпка автомати автоматик равишда ишга тушади. Нафас олишлар ўртасида ниқоб ичида керакли нормада босим сақланиб туради. Ўпка автоматидаги қизил тугмачани босиб туриб ниқоб ичига қўшимча ҳаво бериш мумкин.
Кузатувчи тизим ишлатилаётганда вақти-вақти билан нафас олиш уламаларини, ўпка автоматини ва манометр орқали баллондаги захира ҳаво миқдорини текширилиб туради.
Агар баллондаги захира ҳавоси камайиб огоҳлантирувчи ишора ҳуштаги минимал босимигача етса, ҳуштак чалиниб ҳаво тугагунича чалиниб туради. Ҳуштак чалиниши билан тезда кузатувчи захирадаги баллон вентилини очади ва босими тушган баллон винтели ёпилади, оралиқ босим чиқарилиб бўш баллон тройникдан ечиб олинади ва ўрнига бошқа тўла баллон ўрнатилади.
Хартумли газникобда иккита алохида хартумлар ёрдами билан бир вақтда 2 киши ишлаш имкони бор.
Хартумли газниқоблар ҳар 6 ойда ва ишлатгандан сўнг газқутқарув хизмати механик лабораториясида текширилади.

Резервуар ва сиғим ичида хартумли газникоблар билан ишлаш вақтида тавсия қилинадиган алоқа кодлари.





Газхавфи ишларни бажарувчи

Арқонни ўқтин тортиб бериладиган келишилган шартли кодлар

Кодлар мазмуни

Кузатувчи

3 марта

Аҳволинг қандай?

2 марта

Ишни тўхтат ва тепага чиқ

1 марта

Тушундингми

Резервуар ёки сиғим ичида ишловчи

3 марта

Аҳволим яхши

2 марта

Тушундим, чиқяпман

1 марта таранг тортиб

Аҳволим ёмон, чиқишимга ёрдам бер!

1. Кузатувчи ҳар 5 дақиқада ичкаридаги ишчидан “Аҳволинг қандай” - деб, арқонни тортиб сўраб туради.


2. Ичкарида ишлаётган ишчи “Аҳволим яхши” деб, арқонни 3 марта тортиб жавоб беради.
3. Кузатувчи ҳар 5 дақиқада арқонни тортиб, “Ишни тўхтат ва тепага чиқ” деб ишора беради.
4. Ичкарида ишлаётган ишчи арқонни тортиб, “Тушундим, чиқяпман” - деб жавоб беради.
5. Ичкарида ишлаётган ишчи арқонни тортиб, “Аҳволим ёмон, чиқишимга ёрдам бер”-деб жавоб беради. Кузатувчи арқонни тортиб, ишлаётганни идиш ичидан чиқишига ёрдам бера бошлайди ва чикариб олади.
Агар сиғим ичида ишлаётганнинг ҳаракатларида ўзини оддий тутишдан четга чиқиш ҳолатлари рўй берса (ўзидан, хушидан кетиш аломатлари, газниқоб маскасини ечишга уриниш холатлари) ёки ундан жавоб булмаганда ҳамда унинг хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа вазиятлар пайдо бўлганда, ишни дарҳол тўхтатиш, дублёр ва кузатувчи идишда ишлаётганни дарҳол чиқариб олиб, эвакуация қилишлари лозим.
Ҳаволи нафас аппаратлари.



  1. Download 47.4 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling