Газ хавфсизлиги қоидалари бўйича умумий тушунча


Аварияни бартарафлаш режаси бўйича умумий тушунчалар


Download 47.4 Kb.
bet11/12
Sana27.12.2022
Hajmi47.4 Kb.
#1069352
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Газ хавфсизлиги

. Аварияни бартарафлаш режаси бўйича умумий тушунчалар.

ГҚКД аъзолари томонидан бажариладиган барча авария-қутқарув ишлари тегишли зарур махсус кийимда ва мос асбоб-ускуналар ёрдамида бажарилиши керак. Махсус ҳимояловчи воситалар талофот жавонларида доим тайёр ҳолатда туриши керак.
Барча авария-қутқарув ҳамда авария оператив-техник ишлар хамда газ хавфи ишлари дружина аъзолари томонидан RН 39.0-109 (Газ хавфи ишларни хавфсиз бажаришни ташкиллаштириш бўйича намунавий йўриқнома) асосида бажарилиши лозим.
Авария содир бўлганда авария-қутқарув ишлари дружина аъзолари томонидан камида 3 кишилик гуруҳларда амалга оширилиши зарур.
Авария-қутқарув ишларини бажариш учун дружина аъзолари ўзларининг асосий ишларидан автоматик равишда озод этилади, авария ҳажми катта бўлган, қўшимча ёрдам зарур бўлган ҳолатларида эса ишлаб чиқариш бошлиғи ёки бош муҳандис томонидан бошқа цехлар дружина аъзолари ҳам бу ишга жалб қилинишлари мумкин.
ГҚХ етиб келгунга қадар, барча авария - қутқарув ишлари дружина аъзолари томонидан мустақил бажарилади, ундан сўнг эса шу отряд шахсий таркиби билан биргаликда ҳаракат қилишади.
Авария вазиятига дучор бўлганларни қутқариш учун қуйидагилар назарда тутилиши зарур:
a) авария вазияти тўғрисида хабардор қилиш (сирена, телефон ёки радио орқали), авария вазиятининг характерига боғлиқ ҳолда хавфли жой ва участкадан одамларни чиқариш йўллари;
b) одамларни чиқаришга масъул техник ходимнинг вазифалари ва кўзда тутилган тадбирларни бажариш;
c) одамларни бинодан қулай олиб чиқишда барча шароитларни таъминлаш учун вентиляторларнинг иш режимини аниқлаш (масалан, бино тўсатдан заҳарли газлар билан тўйиниб қолганда авариявий сўрувчи вентиляторни ишга тушириш);
d) электр энергиясини узиб қўйиш, юк ташийдиган механизмлар қурилма , агрегатлар, аппаратлар, хом-ашё, газ, буғ ва сув коммуникацияларининг ишини тўхтатиш, одамларни қутқариш ва авария вазиятлари асоратларининг олдини олиш ишлари бўйича бошқа тадбирлар зарурияти ҳамда кетма-кетлигини белгилаш;
e) авария вазиятларини бартарафлашда қатнашувчи МТХ ва ишчиларнинг газланган ва хавфли худудга кириб-чиқишларини назорат қилиш учун хавфли жойларга бориш йўлларида постлар (ГҚХ ёки корхонанинг КГҚГ ходимларидан ташкил топган) ўрнатилади.
Авария биносидан одамларни олиб чиқишда энг хавфсиз ва қисқа йўлни танлаш зарур;
Юқори қаватлардан одамларни чиқариш учун вазиятга боғлиқ ҳолда одатдаги йўлдан, қўшимча чиқиш йўллари ва ташқи зиналар орқали чиқариш назарда тутилиши керак;
Ҳар қандай вазиятда чиқиш йўлларини аниқлашда газдан якка ҳимоя қилиш воситалари ва авария жовонларидаги асбобларидан фойдаланиш зарурлиги ва мумкинлигини назарда тутиш керак. Жавонларни ўрнатиш жойи АВБРда аниқланиши керак.



Download 47.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling