Газ саноати хусусида умумий маълумотлар


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/42
Sana20.12.2022
Hajmi0.77 Mb.
#1034988
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
Қатламларнинг нефт ва газ бера олишлигини

0
С орасида бўлган ҳолатда 3-5 СП3 га етказиш ишларини 
ташкил қилиш мақсадга мувофиқдир. 
Қатламга кўпик ҳайдаш ҳисобига нефтберувчанликни ошириш ис-
тиқболли усуллардан ҳисобланади.
Ҳозирги кунда нефтберувчанликни оширишнинг асосан учта йўли 
мавжуд: 
1) Нефтни ҳар хил эритувчилар ёрдамида ва юқори босим остида газ 
ҳайдаш натижасида сиқиб чиқариш. 
2) Сувнинг нефт сиқиб чиқарувчи хусусиятини яхшилаш чораларини 
ахтариш. 
3) Нефтни сиқиб чиқаришда термик усулларни қўллаш. 


65 
Нефтни сиқиб чиқариш жараёнида қатламда сув нефтнинг барқарор 
чегараси бўлмаган ҳолатларда уни сиқиб чиқарувчи агент билан амалда 
тўлиқ сиқиб чиқаришга эришмоқ мумкин. Лекин қўлланадиган усуллар 
анча сусткашлик билан амалга оширилаётганлигини эътироф этиш лозим. 
Иссиқлик (термик) усулларини қўллаш учун иссиқликнинг катта ман-
баъларига (ер ҳарорати, атом қуввати ва ш.к.) эга бўлиш лозим бўлади. 
Газберувчанликни ошириш хусусида қуйидаги мулоҳазалар мавжуд. 
Маълумки 
газберувчанлик коэффициенти газ тарзида юқори 
кўрсатгичга эга (0,9-0,95) ва сув сиқуви тарзи билан газ тарзи мавжуд 
бўлган ҳолларда (аралаш тарз) газ берувчанлик коэффициенти анча паст ва 
баъзи ҳолларда у кўрсатгич жуда пасайиб кетади (0,6-0,7 атрофида). Бун-
га асосий сабаб босим пасайиши туфайли чекка сувларнинг қатламга ки-
риши ва уюмни босиб қўйишида. 
Қатламга сув кириши натижасида анчагина газ қатламда қолиб кетади 
ва яна бир қисми сувда эриб нобуд бўлади. Шунинг учун бундай тарздаги 
уюмларда газ-сув чизиғининг ўзгармас ҳолатда бўлишига эришмоқлик, 
яъни қатлам сувларининг уюм ҳудудига киришига йўл қўймаслик мақсадга 
мувофиқдир. Бу Ҳолатга қатламнинг сув газ чегарасига жойлашган 
қудуқлар ёрдамида сувнинг йўлини тўсувчи агент (цемент эритмаси
юқори қовушқоқликка эга бўлган моддалар ва ш.к.) ҳайдаш билан сувнинг 
йўлини тўсиш мақсадга мувофиқдир. 
Шуни алоҳида қайд этмоқ лозимки, коллекторлар карбонат жинслардан 
иборат бўлган ҳолларда қудуқ тубига кислота эритмаси ҳайдаш, яъни 
қудуқ тубини кислота билан ишлаш жуда яхши натижалар беради. Фикри-
мизга, кислота ҳайдашни вақти-вакти билан кайтариб туриш ҳам фойдадан 
ҳоли бўлмайди, кислотанинг таъсир кўлами ва радиуси кенгайиб, ўша 
жойлардаги қолдиқ маҳсулотнинг қудуқ тубига сикиб келишига имкон 
туғилади. Бундай усуллар мамлакатимиз конларида ўзининг амалий 
аҳамиятини намоён қилгандир. 
Газ конларида ҳам кислота билан ишлаш қудуқ маҳсулдорлигини оши-
ради ва ўзини яхши оқлайди. Республикамиздаги Шўртан газконденсат ко-
нида қудуқларни кислота билан ишлаш бир, икки ва уч марталаб ўткази-
ланлиги маълум. Уларнинг ишини таҳлил қилиш натижаси қилинган 
ишларнинг ижобий эканлигини кўрсатди. 
Бу усул нафакат карбонат коллекторларда қўлланади, уларни қум-
тошларда карбонат цемент мавжуд бўлган ҳолларда қўлланса ҳам яхши 
натижалар беради. 
Агар коллектор терриган бўлиб, улар таркибида гилланиш мавжуд бўл-
са, хлорид кислота билан фторид кислотани қўшиб қўллаш мақсадга 
мувофиқ бўлиб, яхши натижалар беради. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling