Газ саноати хусусида умумий маълумотлар
Маъруза машғулотининг технологик картаси (5-машғулот)
Download 1.67 Mb.
|
Газ саноати хусусида умумий маълумотлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъруза режаси
- Таянч сўзлар
Маъруза машғулотининг технологик картаси (5-машғулот)
МАЪРУЗА N 5 Қатламга физик-кимёвий таъсирнинг усуллари. Нефтни СФМ эритмалари билан сиқиб чиқариш. СФМ нинг турлари. СФМ ларнинг композицияси ва уларнинг қўллаш технологияси. Полимерли сув ҳайдаш. Полимерлар турлари. Полимер-дисперс тизимлар. Ишқорли сув ҳайдаш. Сульфат кислотаси ва кислота эритмаларидан фойдаланиш. Кўпик тизимларидан фойдаланиш. Маъруза режаси 1. Нефть бераолишликни оширишнинг физик-кимёвий усуллари. 2. Сирт-фаол моддалари аралашмаларини қатламга ҳайдаш 3. Нефтни унда аралашувчи эритмалар билан сиқиш 4. Полимерларнинг сувдаги эритмаси ёрдамида нефтни сиқиб чиқариш 5. Мициляр эритмалар билан нефтни сиқиб чиқариш. 6. Нефтни ишқорлар ёрдамида сиқиб чиқариш Таянч сўзлар Сиқувчи агент ҳошияси - Қатламда сиқилувчи нефть ва ишчи агент орасидаги бўшлиқ мухитни эгалловчи сиқувчи агент. Нефтнинг сирт-фаол моддалари - Нафтенли кислоталар, смолалар, асфальтен ва бошқа моддалар, Уларнинг нефть таркибида бўлиши нефтнинг сув билан чегарасида сирт тортишув кучларини камайтиради ва бўшлиқлар деворида бу моддаларнинг адсорбцион қаватини пайдо қилади. Қаттиқ сув - Кальций ва магнийни сув таркибидаги миқдорига боғлиқ бўлган - сувнинг хусусияти. У нефть қатламларига сув бостиришда сувни танлашда катта аҳамиятага эга бўлган кўрсатгич. Мустаҳкам боғлиқ сув - Минерал заррачалар юзасида бир неча молекуладан иборат қалинлик қаватини ҳосил қиладиган сув. 780 С эриш ҳарорати билан ўз хусусиятларига кўра қаттиқ жинсга яқин бўлади. Download 1.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling