Газ саноати хусусида умумий маълумотлар
Полимерларнинг сувдаги эритмаси ёрдамида нефтни сиқиб чиқариш
Download 1.67 Mb.
|
Газ саноати хусусида умумий маълумотлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.5. Мициляр эритмалар билан нефтни сиқиб чиқариш
5.4. Полимерларнинг сувдаги эритмаси ёрдамида нефтни сиқиб чиқариш.
Бундай усулда асосан полиакриламиднинг (ПАА) нейтралланган оҳақли эритмасидан фойдаланилади. Маълумки, сувга ПААнинг қўшилиши сув қовушқоқлигини оширишга олиб келади. Натижада нефтнинг сувга нисбатан қовушқоқлиги паст бўлгач, сувнинг сиқиб чиқариш хусусияти ортади. Шундай ҳолатда сиқиб чиқариш фронти барқарорлиги ортади ва кўпроқ нефть қазиб олиш имкони пайдо бўлади. Бундай усулни юқори қовушқоқликка эга бўлган нефтларда қўллаш (10—50 мПа*с) мақсадга мувофиқдир. Сувнинг қовушқоқлиги ортганлиги натижасида ҳайдовчи қудуқларнинг суюқлик кабул қилиш хусусияти камайишини инобатга олиб, ҳамда қатламда сиқувчи агент ҳаракатининг қийинлашувини ҳам кўзда тутган ҳолда бу усулни ўтказувчанлиги анчагина яхши бўлган коллекторларда (0,1 мкм дан ортиқ), асосан ғовакли коллекторларда қўллаш лозимдир. Шуни эътиборга олиш лозимки, сизилиш жараёнида полимерларнинг бир қисми ғоваклар деворида қолиб кетади. Шунинг учун сувга тўйинганлик 8-10% дан ортиқ бўлмаган ва оз миқдорда гиллар мавжуд коллекторларда, ҳамда қатлам ҳарорати 70-80 С бўлган ҳолатларда бу усулни қўллаш мақсадга мувофиқ. 5.5. Мициляр эритмалар билан нефтни сиқиб чиқариш. Мициляр эритмаларда бир суюқ фаза орасига иккинчи суюқ фаза кирган бўлади. Фазалардан бири аксарият сув бўлиб, иккинчиси углеводородлардан иборат. Аксарият икки турдаги микроэмульсия мавжуд бўлади: углеводород сувда жойлашган ёки сув углеводород орасида жойлашган ҳолатда бўлади. Микроэмульсиянинг барқарорлигини аксарият сирт-фаол моддалари ёрдамида ҳосил қилинади. Мициляр эритмалар билан нефть чиқариш жараёнида юқори нефть бераолишликка асосан қуйидагилар ҳисобига эришилади: - фазалар чегарасида юза таранглигини анчагина камайтириш ҳисобига; - сиқиб чиқарилувчи ва сиқувчи суюқлик ва муҳитнинг қовушқоқлигини бошқариш, - коллекторларнинг ўтказувчанлик хусусиятини қолдиқ нефтга таъсир қилиш билан оширишга эришиш; - сиқиб чиқарувчи муҳитга қовушқоқ, эластик хусусиятлар бериш ҳисобига; Микроэмульсия деб аталаётган мициляр эритмалар юқорида кўрсатилганлардан ташқари хўлланиш бурчагига таъсир кўрсатади ва эмульция таркибига қараб бу кўрсатгич ўзгариши мумкин. Микроэмульциялар одатда тиниқ суюқликдан иборат бўладилар ва уларда каогуляция ҳодисаси содир бўлмайди, улар ўз таркибига қараб гидрофиль ёки гидрофоб ҳолатида бўлиши мумкин. Микроэмульциянинг барқарорлиги кўп нарсаларга боғлиқ бўлиши мумкин, лекин шулардан энг асосийси кампонентларнинг тузилмасидир. Эритманинг концентрацияси ва компонентлар тузилмасига қараб эмульцияларнинг маълум ҳарорат орасида барқарорлиги таъминланиши, ёки инверция ҳодисаси рўй бериши мумкин (орқага кайтиш - инверция). Кўплаб қилинган лаборатория ва кондаги тадкиқотлар натижасида қуйидагиларни қайд қилиш мумкин бўлади: 1. Мициляр эритмалар терриген коллекторларда карбонат коллекторларга нисбатан муваффақиятлироқ қўлланиши қайд этилади. Коллекторларнинг турли туманлиги жуда катта бўлмаслиги тақозо этилади. Максимал ўтказувчанлик коэффициенти билан ўртача ўтказувчанлик коэффициенти орсидаги фарқ 3-4 мартадан ортмаслиги лозим. Ўртача ўтказувчанлик коэффициенти 50 мкм2 дан кам бўлмаслиги мақсадга мувофиқдир. Қатламда тузлар миқдори минимал даражада бўлгани маъқул. 2. Иқтисод нуқтаи назаридан қатламни қолдиқ нефтга тўйинганлик даражаси 25 - 30%дан ортиқ бўлиши мақсадга мувофиқдир. Нефтга тўйинганлик даражаси қанча кўп бўлса, олинадиган натижа шунча яхши бўлади. 3. Юқори қовушқоқоликка эга бўлган нефтларда қўлланиладиган мициляр эритмалар нефтни чиқариш жараёнини жуда пасайтириши ва қатламга суюқлиқ ҳайдаш технологиясини мураккаблаштириши мумкин. Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда қўлланиши лозим бўлган нефтлар қовушкоқлиги 2-3 дан 10-20 мПа*с орасида бўлганц маъқулдир. 4. Қатлам сувларининг шўрлиги эритманинг таркибини ўзгартириши, барқарорлигини камайтириши ва фазаларга бўлинишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун қўлланиладиган шароитда тузларнинг миқдори 4—5% дан ортмаслиги мақсадга мувофиқдир. 5. Мициляр эритмаларнинг барқарорлиги ҳарорат ортган сари пасайиши мумкин, шунинг учун унинг қўлланиши 65-75 0С ҳароратдан ортмаса яхши натижаларга эришилади. 6. Мициляр эритмалар қўлланиладиган маҳсулдор қатламининг чуқурлиги 1500-1800 м дан ортмаслиги тақозо қилинади. 7. Қудуқлар тўрининг жойлашуви шу тадбирлар бажариладиган жойларда текис қаторли бўлса, мақсадга мувофиқдир. 8. Мициляр эритмаларнинг узоқ муддат нефть билан бирга қолиб кетмаслиги учун нефтни олиш суръати жадал бўлишликни тоқозо этади. Download 1.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling