Газ саноати хусусида умумий маълумотлар


Нефтни ишқорлар ёрдамида сиқиб чиқариш


Download 1.67 Mb.
bet25/62
Sana12.03.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1264527
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   62
Bog'liq
Газ саноати хусусида умумий маълумотлар

5.6. Нефтни ишқорлар ёрдамида сиқиб чиқариш.
Нефтни ишқорли эритма билан сиқиб чиқариш жараёнида ишқорли эритма коллектор ғовакларидаги нефть плёнкалари билан ўзаро таъсирга киришганлиги натижасида қатламда юқори дисперс эритма ҳосил бўлади. Газдан холи бўлган қатлам нефтига ишқорли эритма таъсир қилганда ишқор-нефть орасидаги сирт таранглиги анчагина камаяди. Чунончи, NaОН нинг 0,01-0,1% эритмаси билан қатламга таъсир қилганда унинг нефть берувчанлиги анча ортиши кузатилади. Эритманинг концентрацияси оширилганда ундан олинган самара деярли сезиларсиз бўлган эди. Ишқор билан нефть орасидаги сирт тортишувнинг кескин камайиши нефть томчиларининг ғоваклар орасидан ҳаракатини осонлаштиради. Шунинг натижасида қатламнинг ҳайдалаётган сув билан қамраб олиш даражаси ортади. Шундай қилиб, ишқорли сув ҳайдаш жараёнида қатламда юқори дисперсли эмульсия вали ҳосил қилиииб, натижада нефть бераолишликнинг ортишига олиб келади.
Яна шуни эътироф этиш лозимки, ўткир натрий ишқорга кўрсатилган самарадан ташқари коллекторнинг ва унга шимилган суюқликнинг хоссаларини яхшилашга ёрдам беради, чунки у ўзаро муносабат натижасида ҳосил бўлган ортиқча моддаларни ўзида эритиш хусусиятяга эгадир. Ишқорли сув ҳайдаш жараёнида суюқликнинг хўллаш даражаси (ювувчанлик даражаси) ортиши ҳисобига юқори нефть бераолишликка эришилади. Кўпчилик кимёвий реагентлар, шу жумладан ишқор ҳам қатламдаги гирофоб шароитга тушгандан сўнг уни гидрофиль шароитига айлантиради, гидрофоб қатламини хўлланишлик да-ражасини ўзгариши ишкорли сув ҳайдашда сирт таранглик кўрсатгичи паст бўлганлиги туфайли тоғ жинсларига ёпишган нефть томчиларини ювиб чиқаришга ёрдам беради.


6-Мавзу:

Қатламга газ ва эритувчиларни ҳайдаш. Нефтларни углеводород газлари билан сиқиб чиқариш технологияси. Сиқиб чиқаришнинг механизми. Ишлатиладиган асбоб-ускуналар. Қатламдан нефтларни эритувчилар ва суюлтирилган углеводород гази ёрдамида сиқиб чиқариш. Нефтберувчанликни оширишнинг механизми.




Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling