Битта контракт бўйича 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўпроқ суммага товар етказиб берилиши (ишлар бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши) режалаштирилганда тендер савдолари ўтказилади. Бундан кам суммадаги контрактлар энг яхши таклифларни конкурс асосида танлаб олиш йўли билан тузилади. Республикамиздаги корхоналар билан ҳисоб-китоблар фақат миллий валютада амалга оширилади - Битта контракт бўйича 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўпроқ суммага товар етказиб берилиши (ишлар бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши) режалаштирилганда тендер савдолари ўтказилади. Бундан кам суммадаги контрактлар энг яхши таклифларни конкурс асосида танлаб олиш йўли билан тузилади. Республикамиздаги корхоналар билан ҳисоб-китоблар фақат миллий валютада амалга оширилади
Тендер савдоларини ташкил этишнинг асосий тамойиллари
ошкоралик
қарорларни қабул
қилишнинг объективлиги
тендер қатнашчиларига тенг
шароит яратиш
маҳаллий корхоналарга
устуворлик бериш
Ўтказиш усулларига кўра тендерлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин. Тендер тури буюртмачи томонидан белгиланади. - Очиқ тендерларда, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча юридик шахслар қатнашиши мумкин.
- Ёпиқ тендерлар истисно ҳолларда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан келишган ҳолда, буюртмачи олдиндан белгилаб қўйган ташкилотлар иштирокида ўтказилади, бу ташкилотларга таклифномалар жўнатилади.
Тендерни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади: - тендернинг соҳасини белгилаш;
- тендер ҳужжатларини (ихтисослашган техник ва тижорий консультантларни жалб этган ҳолда) тайёрлаш;
- тендерни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва/ёки тендерда қатнашиши мумкин бўлганларга тендерда қатнашиш учун таклифномалар жўнатиш;
- тендер қатнашчиларидан тендер бўйича таклифларни қабул қилиш;
- тендерда қатнашиши мумкин бўлганларни аниқлаш;
- тендер бўйича тушган таклифларни баҳолаш ва тендер ғолибини аниқлаш;
- тендер ғолиби билан контрактни имзолаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |