Газначиликда юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш


Муқобил етказиб берувчилар нархларини аниқлаш усуллари


Download 121.49 Kb.
bet6/10
Sana25.04.2023
Hajmi121.49 Kb.
#1398996
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
G\'aznachilik prezentatsiya

Муқобил етказиб берувчилар нархларини аниқлаш усуллари


товар хом-ашё биржалари
бозорлардан маълумотномалар
рақобатчи ташкилотлардан тижорат таклифлари олиш
оммавий ахборот воситалари ва ихтисослаштирилган
реклама нашрларидаги маълумотлар

Нархни белгилашдаги асосий ёндошувлар

  • Зарарсизлик ва мақсадли фойдани таъминлашнинг таҳлили асосида нарх ҳисоб-китоби. Корхона хоҳлайдиган фойда ҳажмини таъминлайдиган нархни қўйишга интилади. Нархлаштиришнинг бу услубияти зарарсизлик графигига асосланади
  • Талабга йўналтирилганлик. Кўпгина корхоналар нархлаштиришнинг асосий омили харажатлар эмас, товарнинг истеъмолчи томонидан харидорлик юзасидан қабул қилиниши, деб ҳисоблайдилар, яъни гап товарнинг фойдалилиги ва унинг нархга сезгирлиги ҳақида боради. Демак, нарх бу ҳолда товарнинг қиймат жиҳатдан сезиларли муҳимлигига мувофиқ келиши керак.
  • Рақобатчиларга йўналтирилганлик. Жорий нархлар даражаси асосида нархларни белгилаётганда корхона асосан рақобатчилар нархидан келиб чиқади ва ўз харажатлари ёки талаб кўрсаткичларига камроқ эътибор беради. Бундай ёндошув анча кенг тарқалган.

Нархни белгилашдаги асосий ёндошувлар

  • «Етакчи орқасидан қувиш» усули. Бу ҳолда товар нархини белгилаш бозордаги етакчи рақобатли муҳитнинг нархи асосида, товар ва унинг сифати, дифференциацияси асосида амалга оширилади. Моҳиятига кўра, бу усул етакчи нархга йўналтирилган ҳолда ўз нарх сиёсатидан воз кечишни кўзда тутади.
  • Ўртача бозор нархлари усули. Ҳисоб-китоблар «ўртача бозор нархлари» бўйича рақобатчилик маълумотлари асосида амалга оширилади. Корхона, уларга мўлжалланиб ҳосил бўлган нарх даражасида, юқорироқ ёки пастроқ нархларни белгилаши мумкин. Бунинг учун бозорда эгаллайдиган мавқе, корхонанинг обрў-иззати асос бўлиб хизмат қилади. Ўртача нархдан юқори бўлган нарх фақатгина агар товар муҳим истеъмол хусусиятларига эга бўлса, товар маркаси юқори бўлса, мақсадга мувофиқ бўлади. Агар корхона бозорда мустаҳкам ўринни эгаллашга интилса, паст нархлар амалиётига мурожаат қилиши шарт эмас, чунки мазкур ҳолда ўз обрўсини ва у билан бирга истеъмолчиларини ҳам йўқотиши мумкин.

Download 121.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling