Бундай вазиятларда корхона ўз нархини белгилашда ушбу нарх ва ўзининг харажатлари ҳамда талаб кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро алоқаларидан эмас, рақобатчиларнинг кутиладиган нарх таклифларидан келиб чиқади. Корхона шартнома тузмоқчи бўлади, демак, бунинг учун эса бошқаларникига қараганда паст бўлган нархни сўраши керак. Бироқ бу нарх таннархдан паст бўлмаслиги керак, акс ҳолда корхона ўзига зарар қилган бўлади. Бу усул эҳтимолли баҳолашни қўллайди ва ҳисоб-китобларнинг қуйидаги кетма-кетлигини назарда тутади: - шартноманинг бажарилиши билан боғлиқ бўлган харажатлар ҳисоб-китоби;
- потенциал рақобатчилар томонидан қўлланиладиган савдо тактикасининг таҳлили;
- корхона таклиф қиладиган нарх рақобатчилар сўрайдиган нархдан паст бўлишининг эҳтимолини аниқлаш;
- корхонага максимал фойда олиб келиши кутилаётган нарх миқдорини аниқлаш.
2. Тендер савдоларини ташкил қилиш механизми 2. Тендер савдоларини ташкил қилиш механизми Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сонли Қарори билан тасдиқланган “Хом ашё, материаллар, бутловчи қисмлар ва жиҳозларни сотиб олиш юзасидан тендер савдоларини ўтказиш тўғрисидаги Низом” нархлар мониторингини амалга оширишда асосий қонун ҳужжати бўлиб ҳисобланади. Мазкур Низом давлат бюджети, давлат бюджетида консолидациялашувчи давлатнинг бюджетдан ташқари мақсадли фондлари маблағлари, Ҳукумат кафолати бўйича олинган хорижий кредитлар, Жаҳон банки гуруҳи, ЕТТБ, ОТБ, Халқаро ҳамкорлик Япон банки каби халқаро ва хорижий молия институтлари томонидан тақдим этилган хорижий грантлар маблағлари эвазига импорт қилинган ёки Ўзбекистон республикасида ишлаб чиқарилган хом ашёлар, материаллар, бутловчи қисмлар ва жиҳозларни сотиб олиш бўйича тендер савдоларини ташкил қилиш механизмини белгилаб беради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорларида бошқача тартиб белгиланган бўлса ёки хорижий грантлар ва кредитлар тақдим этилишида бошқача шартлар белгиланган бўлса, бундай ҳолларда мазкур Низом тартиби қўлланилмайди - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорларида бошқача тартиб белгиланган бўлса ёки хорижий грантлар ва кредитлар тақдим этилишида бошқача шартлар белгиланган бўлса, бундай ҳолларда мазкур Низом тартиби қўлланилмайди
Тендерни
ўтказиш
мақсади
маблағларидан фойдаланиш
самарадорлигини орттириш
сотиб олинаётган
хом ашёлар, материаллар,
бутловчи қисмлар ва
жиҳозларнинг сифат
даражасини орттириш
Do'stlaringiz bilan baham: |